Sayt test rejimida ishlamoqda

Қиличев Аброр Баротовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Амир Темур давлатида ижтимоий-сиёсий институтларнинг ишлаш механизмлари» (сиёсий таҳлил), 23.00.02–Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/Ss113.
Илмий раҳбар: Отамуротов Саъдулла Отамуротович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси,  DSc.20/13.05.2020.Ss.23.03.
Расмий оппонентлар: Назаров Қиём Нормирзаевич, фалсафа фанлари доктори, профессор; Йўлдошев Анвар Эргашевич, тарих фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Қуролли Кучлар академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тадқиқотнинг мақсади Амир Темур давлат бошқаруви  тизимида ижтимоий-сиёсий институтларнинг ишлаш механизмларини таҳлил этиш, бу борадаги тажрибаларни умумлаштириш, тизимлаштириш ва ҳозирги амалиётда фойдаланиш имкониятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Амир Темур давлати бошқарув тизимига оид тажрибаларни ўрганиш асосида ижтимоий-сиёсий институтларнинг ишлаш механизмлари таҳлил этилган;
Амир Темурнинг давлат сиёсатида бошқарув институтлари тизимининг самарали ишлаш механизмларининг ўзига хос жиҳатлари аниқланган ҳамда мазкур давлатда бошқарув тизимидаги институтларнинг ўзаро мувозанатда намоён бўлиш жараёни илмий асосланган; 
Амир Темурнинг давлат ва жамият сиёсий яхлитлигини таъминлаш учун бошқарувни қурултой, кенгаш каби ижтимоий-сиёсий институтлар воситасида амалга оширгани аниқланган;
Амир Темур давлатидаги қурултой ва кенгашларнинг ижтимоий-сиёсий ва жамоатчилик қадриятлари сифатидаги моҳияти очиб берилган ҳамда ундан замонавий Ўзбекистонда демократик ва фуқаролик жамияти асосларини такомиллаштиришда фойдаланиш имкониятлари илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Амир Темур давлатида ижтимоий-сиёсий институтларнинг ишлаш механизмлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Амир Темур давлати бошқарув тизимига оид тажрибаларни ўрганиш асосида ижтимоий-сиёсий институтларнинг ишлаш механизмлари таҳлил этилганига оид илмий таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2019-2020 йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат кенгаши, Республика маънавият ва маърифат маркази томонидан берилган 2020 йил 28 октябрдаги 02/07-915-сон маълумотномаси). Натижада, маънавий-марифий тарғибот жараёнларида комиллик мезонларини такомиллаштиришда, илмий асосланган чора-тадбирлар ва дастурлар ишлаб чиқишга хизмат қилган;
Амир Темурнинг давлат сиёсатида бошқарув институтлари тизимининг самарали ишлаш механизмларининг ўзига хос жиҳатлари аниқланган ҳамда мазкур давлатда бошқарув тизимидаги институтларнинг ўзаро мувозанатда намоён бўлиш жараёнига оид таклиф ва тавсиялардан Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги «Маънавият тарғиботчиси» нодавлат таълим муассасаси фаолиятида кенг фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат кенгаши, Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги «Маънавият тарғиботчиси» нодавлат таълим муассасасининг 2020 йил 19 июндаги 06/03-сон маълумотномаси). Натижада, муассасанинг дарсликлари, чора-тадбирлар дастурининг илмий-тарихий жиҳатдан такомиллашувига хизмат қилган;
Амир Темурнинг давлат ва жамият сиёсий яхлитлигини таъминлаш учун бошқарувни қурултой, кенгаш каби ижтимоий-сиёсий институтлар воситасида амалга оширганига оид тавсияларидан  Амир Темур хайрия жамоат фонди томонидан тайёрланган «Соҳибқирон Амир Темур» номли қомусида фойдаланилган (Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фондининг 2020 йил 8 октябрдаги 08-09- сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқотнинг «Амир Темур давлати бошқарув тизимининг моҳияти ва ўзига хос хусусиятлари», «Амир Темур давлат бошқарув тизимидаги ижтимоий-сиёсий тадбирлар ва уларнинг ишлаш механизми», «Амир Темур давлат бошқаруви тажрибасининг замонавий сиёсий қадриятларини шакллантиришдаги ўрни» каби боблари янги илмий манбалар билан бойитилган;
Амир Темур давлатидаги қурултой ва кенгашларнинг ижтимоий-сиёсий ва жамоатчилик қадриятлари сифатидаги моҳияти очиб берилган ҳамда ундан замонавий Ўзбекистонда демократик ва фуқаролик жамияти асосларини такомиллаштиришига оид таклиф ва тавсияларидан Халқаро «Олтин мерос» хайрия жамоат фонди фаолиятида фойдаланилган. (Халқаро «Олтин мерос» хайрия жамоат фондининг 2020 йил 01-51-25/09-20-сон маълумотномаси). Натижада, фонд томонидан нашр этилган «Буюк йўл», «Амир Темур» ва «Икки тўлқин» каби китоблари бошқарувга оид илмий манбалар билан тўлдирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish