Орипова Феруза Шопулатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Носпецифик вагинит ривожланишининг патогенетик механизмларини ҳисобга олган ҳолда янги даволаш воситаларини ишлаб чиқиш (клиник-экспериментал тадқиқот)», 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология, 14.00.17 – Фармакология ва клиник фармакология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:№ В2020.2.PhD/Tib1207
Илмий раҳбарлар: Ихтиярова Гулчехра Акмаловна, тиббиёт фанлари доктори, доцент, Саидов Саидамир Аброрович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, PhD.04/13.05.2020.Tib.93.02
Расмий оппонентлар: Исенова Сауле Шайкеновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон); Хакимов Зиявутдин Зайниддинович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади носпецифик вагинитни ташхислаш ва уни даволашда куркумин ёғи мис хелатли комплекс бирикмасига асосланган янги дори воситасининг таъсирини оптималлаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
носпецифик вагинитда яққол дисбиоз кўрсаткичлари ва яллиғланиш касалликларининг клиник кечиши ўртасидаги ўзаро боғлиқлигини инобатга олиб, илк бор касалликни самарали ташхислаш ва даволашда ўсимлик хом ашёси асосида тайёрланган янги маҳаллий шамчаларнинг токсикологик хавфсизлиги, иммуноглобулин М (IgМ) ва лактобацилларнинг ортиши натижасида нормоциноз шаклланишни натижасида бачадон бўйни рак олди касалликларни олдини олиши хусусиятлари тажриба шароитида исботланган;
жинсий аъзолар яллиғланиш касалликларида рН-метрия қин микрофлорасининг нейтрал ва паст ишқорли муҳитга силжишини таъминлашга қаратилган янги комбинацияланган антибактериал ва регенерацияловчи дори воситалари терапевтик таъсирининг патогенетик дисбиозни тиклаш механизми очиб берилган;
қуёнларда носпецифик вагинит моделлаштирилганда микробиотанинг ўзгариши 16-Фемофлор тести орқали кўринганда, қинда патоген ва шартли патогенли бактериал микрофлоранинг 2 баравар юқорилиги, куркумин мойи ва хелат миси билан тажрибавий даволаш шартли нормоцинознинг шаклланиши, тажриба шароитида янги вагинал шамчалар билан даволаш самарадорлигини ошириш имкони яратилган;
қиндаги қайталанувчи яллиғланиш ва регенератив жараёнларни микробиологик ва морфологик ташхислаш, даволашда илк бор маҳаллий ўсимлик хом ашёсидан олинган куркумин мойи ва мис хелатининг антиоксидант, яллиғланиш, вирус ва замбуруғларга қарши, иммуномодулятив хусусиятлари асосида қин микрофлорасининг шартли дисбионозни олдини олиш орқали аёлларнинг ҳаёт сифати тикланган;
вагинитни даволашда фаоллик жиҳатдан хорижий муқобиллардан қолишмайдиган юқори сифатли ва импорт ўрнини босувчи, нисбатан арзон, токсик хусусиятга эга бўлмаган, янги дори воситасининг носпецефик вагинит даволашдаги юқори самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Носпецифик вагинит учун уларнинг патогенетик механизмларини ҳисобга олган ҳолда янги даволаш усулларни ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
носпецифик вагинитнинг патогенетик механизмларини аниқлаш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Қин дисбиози белгиларини аниқлаш методикаси ва уни ўз вақтида коррекциялаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 30 ноябрдаги 8н-р/232-сон маълумотномаси). Натижада носпецифик вагинит ҳамда унинг асоратларини тажрибада самарали ташхислаш орқали, хасталикни амбулатор даволаш муддатини қисқартириш, ташхислаш ва коррекциялашнинг оптимал вариантларини танлаш имконини берган;
носпецифик вагинитни турли даволаш усулларида қин шиллиқ деворидаги патоморфологик ўзгаришларни аниқлаш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Экспериментал носпецифик вагинитни турли даволаш усулларида қин шиллиқ деворидаги патоморфологик ўзгаришларни аниқлаш методикаси» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 30 ноябрдаги 8н-р/232-сон маълумотномаси). Натижада экспериментал носпецифик вагинитни самарали ташхислаш орқали турли даволаш усулларида қин шиллиқ деворидаги патоморфологик ўзгаришларни баҳолаш самарадорлигини ошириш имконини берган;
носпецифик вагинитни патогенетик механизмларини ҳисобга олган ҳолда янги даволаш усулларни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Бухоро вилояти перинатал ва репродуктив маркази, Бухоро туғруқ мажмуаси, Когон ва Шофиркон туманлари тиббиёт бирлашмаси, Тошкент фармацевтика институти, Тошкент давлат стоматология институти, Тошкент шаҳар MCHJ «Geno Texnologiya лабораторияси клиник ва фундаментал тиббиёт амалий фаолиятига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 19 майдаги 8н–з/105-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши носпецифик вагинитни патогенетик механизмларини ҳисобга олган ҳолда янги даволаш усулларини татбиқ этиш орқали қуёнларда носпецифик вагинит моделлаштирилганда микробиотанинг ўзгариши 16-Фемофлор тести орқали кўринганда, қинда патоген ва шартли патогенли бактериал микрофлоранинг 2 баравар юқорилиги, куркумин мойи ва хелат миси билан тажрибавий даволаш шартли нормоцинознинг шаклланиши, тажриба шароитида янги вагинал шамчалар билан даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган.