Ахмедова Азиза Тайировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эндометриоз билан оғриган аёлларда перименопауза даври хусусиятлари», 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2020.2.PhD/Tib1319.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Лагия Мирзатуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт институти, PhD.04/30.12.2019.Tib.102.01
Расмий оппонентлар: Аскеров Арсен Аскерович (Қирғизистон) тиббиёт фанлари доктори, профессор; Худоярова Дилдора Рахимовна тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади перименопауза даврида эндометриоз билан касалланган аёлларда касалликнинг клиник кечиши, гормонал ҳолати ва ҳаёт сифатини баҳолаш ҳамда даволаш усулларини такомиллаштириш буйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор перименопаузал даврда эндометриоз билан касалланган аёлларда клиника ва гормонал: эстроген ва прогестоген кўрсаткичларнинг чаноқдаги сурункали оғриқ хавфи ортиши билан ўзаро пропорционал боғлиқлиги баҳоланган;
илк бор перименопаузал даврда эндометриоз кузатилган аёлларда ижтимоий фаоллиги ва ҳаёт сифатининг ёмонлошуви, депрессивликнинг ортиши, жинсий хулқ-атворнинг ўзгариши билан узвий боғлиқлиги аниқланган;
илк бор эндометриоз билан касалланган аёлларда менопаузал гормонал терапия, яъни эстроген ва прогестоген циклик тартибда кулланилишини перименопауза жараёнига аёллар гормонал фони яхшиланиш натижасида самарали таъсир қилиши исботланган;
эндометриоз билан касалланган аёлларда климактерик касалликларнинг олдини олишда таббий эстроген ва прогестоген таъсирга эга булган фитопрепаратлар ва муқобил терапия патогенетик даволаш модели ишлаб чиқилган ҳамда лаборатор текширувлар асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Эндометриоз билан оғриган аёлларда перименопауза даври хусусиятларини баҳолаш бўйича олинган натижалар асосида:
касалликнинг хавф омилларини баҳолаш, индувидуал танланган даво усулларини қўллаш, менопаузал гормонал терапия ва фитопрепаратларнинг перименопауза жараёнига самарали таъсирини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чикилган «Эндометриоз: перименопауза даврида аёлларни олиб бориш тактикаси ва даволаш хусусиятлари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 8 февралдаги 8н-д/53-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома перименопауза даврида аёлларни олиб бориш тактикаси ва даволаш хусусиятларини танлаш орқали беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган;
перименопауза даврида эндометриоз билан оғриган аёлларнинг саломатлик ва психоэмоционал ҳолатини баҳолаш, сурункали касалликлар негизида касаллик кучайишининг олдини олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чикилган «Эндометриоз: ташхислаш, даволаш ва реабилитация» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 8 февралдаги 8н-д/53-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома перименопауза даврида аёлларда эндометриоз касаллигини эрта ташхислаш ва самарали даволаш, касалликни реабилитация қилиш орқали беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконияти яратилган;
эндометриоз билан оғриган аёлларда перименопауза даври хусусиятларини баҳолашга қаратилган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика репродуктив саломатлик марказининг Самарқанд филиали ва Самарқанд шаҳри 1-сон туғруқ мажмуасининг килиник амалиётига жорй этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 16 апрелдаги 8н-з/76-сон маълумотномаси). Олинган натижалар эндометриоз билан оғриган аёлларда перименопауза давридаги ўзгаришларни баҳолаш, операция қилинган аёлларда стандарт менопаузал гормонал терапия ва фитопрепаратлардан фойдаланиш, психоэмоционал холатини тиклашда атипик нейролептик билан даволаш тартибини муқобиллаштириш имконини берган.