Пўлатов Улуғбек Сунатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ревматоид артрит билан касалланган беморларда анемиянинг кечиши ва даволаш самарадорлигига гаптоблобин фенотипларининг таъсири», 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Tib1072.
Илмий рахбар: Шодикулова Гуландом Зикрияевна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт институти, PhD.04/30.12.2019.Tib.102.01.
Расмий оппонентлар: Алиахунова Мавжуда Юсуповна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Аҳмедов Холмурод Садуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йуналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ревматоид артритда анемия структураси, унинг юзага келиш сабаблари, прогностик аҳамияти ва гаптоглобин фенотипларини эътиборга олган ҳолда мутаносиб даволаш тамойилларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ревматоид артритда темир алмашинуви кўрсаткичлари эркин темир, трансферрин миқдорининг камайиши ва ферритин миқдорининг ортиши касаллик фаоллиги даражасига бевосита боғлиқлиги аниқланган;
темир танқислиги ва сурункали касалликлар анемияларининг қўшилиб келиши беморларда гематологик индекснинг чуқурроқ ўзгаришлари, бўғимларнинг яллиғланиш жараёни ва касаллик давомийлигининг анемияни оғирлик даражаси билан корреляцияси асосланган;
РА ва анемия мавжуд беморларда Нр 2-2 фенотипи мавжудлиги касаллик фаол кечиши ва оғир даражада анемия келтириб чиқариш эҳтимолини ошириши асосланган;
ревматоид артрит билан оғриган анемияси мавжуд беморларда Нр 2-2 фенотипини хисобга олган ҳолда яллиғланишга қарши даво самарадорлиги ва хавфсизлиги баҳоланиб, касалликнинг белгилари камайишига олиб келиши аниқланган;
РА беморларда анемиянинг турли вариантларини эрта ташхислаш темир танқислик анемиясининг эрта белгиси ферритин ва трансферрин даражаси, сурункали касалликлар анемиясида эса CРО ва гемоглобин кўрсатгичи ўзгаришлари билан беморларда юқори ассоциацияси исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши ревматоид артрит билан касалланган беморларда анемиянинг кечиши ва даволаш самарадорлигига гаптоглобин фенотипларининг таъсирини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
касалликнинг хавф омилларини коморбид ҳолатларини вақтида аниқлаш, РА ва анемия бирга кечганда касаллик кечиши, ҳамда бўғимнинг фунционал ҳолатини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Ревматоид артрит ва анемияни гаптоглобин полиморфизмига боғлиқ ҳолда эрта ташхислаш алгоритми» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 8 октябрдаги 8н-р/327-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши ревматоид артрит ва анемияни гаптоглобин полиморфизмига қараб эрта ташхислаш, ногиронликни камайтириш, даволаш самарадорлигини ошириш билан биргаликда касалликнинг асоратларини камайтириш имконини берган;
ревматоид артрит ва анемияни гаптоглобин полиморфизмига қараб эрта даволашда организмнинг ўткир фаза оқсиллари ва феррокенитик кўрсатгичларига асосланган ҳолда такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Жиззах ва Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаларининг клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 22 декабрдаги 8н-д/266-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши, эрта ташҳислашни, касаллик кечишини башорат қилиш, ўз вақтида келиб чиқадиган асоратларни профилактикасини оптималлаштиришга, ҳамда беморлар ҳаёт сифатини яхшилаб, даволаш чора-тадбирларининг самарадорлигини ошириш имконини берган.