Sayt test rejimida ishlamoqda

Муминов Шовкат Кадировичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юракнинг ишемик касаллиги шароитида кардиоренал континуум (патогенетик ва терапевтик аспектлар)» 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.DSc/Tib536.
Илмий маслаҳатчи: Аляви Бахром Анисханович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Каримов Маъруф Шакирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Кенжаев Мажид  Латипович, тиббиёт фанлари доктори; Муллабаева Гузал Учкуновна, тиббиёт фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети олий таълим федерал давлат бюджет таълим муассасаси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: миокард реваскуляризациясини бошдан кечирган ЮИК бўлган беморларда сурункали буйрак   касаллиги (СБК) шаклланиши ва зўрайиб боришини хавфини ўрганиш ҳамда кардиоренал синдромнинг ривожланиб боришида турли терапевтик схемалар самарадорлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бора ЮИК билан оғриган беморларда коронар реваскуляризациядан кейин буйрак фаолияти кўрсаткичи, яъни қонда креатинин ва у асосида  хисобланган коптокчалар фильтрация тезлигининг (КФТ) пасайиши ҳамда буйрак сегментар артерияларининг резистивлик индексини (РИ) ортиши билан намоён бўлган СБК шаклланиши асосланган;
илк бора СБК IV босқичга қадар шаклланиб бориши ҳамда зўрайишнинг  хавф омиллари ва уларни предикторлик аҳамияти аниқланган, улардан, контраст-индуцирланган нефропатия (КИН) холати, натрий уретик пептид (НУП) миқдори сфериклик индекси ва чап қоринча миокард фаолиятининг интеграл индексининг (Tei) юқорилиги, чап қоринча зарб ҳажми (ЧҚЗҲ) пастлиги ҳамда учинчи тур чап қоринча диастолик дисфункцияси (ЧҚДД) каби кўрсаткичларни ахамиятлилиги исботланган;
ЮИК билан оғриган беморлар терапияси схемасига сакубитрилнинг киритилиши, стандарт терапия билан таққосланганда, ҳКФТ тезлигининг пасайишини секинлашлаштириши ва буйрак сегментар артериялари РИ кўрсаткичини камайишига кўмаклашиши хамда СБКнинг IV-V босқичлари ривожланиш хавф омиллари таъсирини сусайтириш имконини бериши асосланган;
валсартан ва сакубитрил комбинациясининг қўлланилиши стандарт терапия билан таққосланганда, СБК ривожланишининг хавфи юқори даражали бўлган беморларда миокарднинг структур-функционал ҳолатига ишончли ижобий таъсир кўрсатиши билан боғлиқлиги аниқланган;
реваскуляризация ўтказилган ЮИК бўлган беморларда миокарднинг ремоделланиши ва СБК шаклланиши ўртасида ўзаро яқин алоқа мавжудлиги исботланган;
илк бора ЮИК билан оғриган беморларда 2 йиллик ўлим предикторлари бўлиб дастлаб (реваскуляризацияга қадар) ЧҚЗҲ пастлиги, КИН холати, қонда НУПнинг юқори концентрацияси, ҳКФТнинг дастлаб паст бўлиши ва тез зўрайиб борувчи СБК ривожланиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Реваскуляризация ўтказилган ЮИК бўлган беморларда кардиоренал синдромнинг кучайишида турли терапевтик схемалар самарадорлигини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ЮИК билан оғриган беморларда СБК зўрайишининг олдини олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Юрак ишемик касаллиги билан оғриган беморларда сурункали буйрак касаллиги шаклланиши ва зўрайишининг олдини олишга йўналтирилган терапия схемасини муқобиллаштириш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 26 мартдаги 8н-р/270-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома кардиоренал синдромнинг иккинчи тури билан оғриган беморларда зўрайиш тезлигини ишончли камайтириш имконини берган;
сурункали буйрак касаллиги бор бўлган юрак ишемик касаллиги билан оғриган беморларни олиб бориш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Сурункали буйрак касаллиги бор бўлган юрак ишемик касаллиги билан оғриган беморларни олиб бориш алгоритми» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 19 мартдаги 8н-р/254-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ЮИК бўлган беморларда миокард реваскуляризациясидан кейин СБК ривожланиши ва зўрайиши хавф омилларини аниқлаш ҳамда ўз вақтида коррекциялашни амалга ошириш имконини берган;
миокард реваскуляризациясини ўтказилган ЮИК бўлган беморларда СБК пайдо бўлиши ва зўрайиши хавфи ҳамда кардиоренал синдромнинг кучайишида турли терапевтик схемалар самарадорлигини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг нефрология бўлимига, Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қарши филиали клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 20 майдаги 8н-з/163-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга татбиқ этилиши ЮИК билан оғриган беморларда СБК ривожланиш ва зўрайиш хавфини аниқлаш имконини берган. Ишлаб чиқилган даволаш схемасининг қўлланилиши ЮИК билан оғриган беморларда СБКнинг IV–V босқичлари ривожланиш хавфини 20% дан 11,88% гача камайтириш (160 нафардан 19 нафар хи квадрат=3,97; p<0,05) ҳамда кардиоренал синдромли беморларда касаллик башоратини яхшилаш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish