Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедов Умид Машраповичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Статистик функционал масалаларни мураккаб ахборот тизимлари асосида ечишни такомиллаштириш», 08.00.14 – Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Iqt784.
Илмий раҳбар: Бегалов Баходир Абдусаломович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти, DSc.29/30.12.2019.I.92.01. 
Расмий оппонентлар: Шермухамедов Аббос Тоирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бобожонов Азизжон Бабаханович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади статистиканинг функционал муаммоларини ҳал қилиш учун мураккаб ахборот тизимларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида комплекс архитектурали модернизациялашган ахборот тизими асосида альтернатив ва катта хажмдаги статистик маълумотларни қайта ишлаш жараёнларини самарали ташкил қилиш усуллари таклиф қилинган;
статистик маълумотларни самарали интеграциялашган ҳолда сақлаш моделини ишлаб чиқиш асосида тарқоқ статистик ахборот тизимларининг рентабеллигини юксалтириш максадида маълумотлар базаларини ягоналаштириш жараёнлари такомиллаштирилган;
давлат статистика маълумотларини ва ҳисоботларини йиғишда қўлланиладиган дастурий-ахборот таъминоти иқтисодий самарадорлиги очиқ-кодли технологияларнинг кенг кўламлилик имкониятларидан фойдаланиш асосида оширилган;
бозордаги озиқ-овқат, ноозиқ-овқат ва хизматлар нархларини статистика органлари томонидан кузатиш жараёнларига веб-технологиялари ва онлайн маълумотлар базасидан тўғридан-тўғри фойдаланиш натижасида истеъмол нархлари индексини (инфляцияни) ҳисоблашнинг замонавий усул, алгоритм ва технологиялари таклиф қилинган.
IV. Тадқиқoт натижаларининг жорий қилиниши.
Статистик функционал масалаларни мураккаб ахборот тизимлари асосида ечишни такомиллаштириш  бўйича олинган илмий натижалар асосида:
статистик маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва сақлаш статистик ахборот тизими бўйича ишлаб чиқилган комплекс архитектура ва унинг амал қилиш асосий тамойиллари статистик жараённинг барча босқичларида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2021 йил 2 мартдаги 01/2-16-10/2-9-сон маълумотномаси). Бу мавжуд қувватларни ортиқча юкламасдан қўшимча маълумот манбалари билан ишлаш, ҳар бир ташкилот учун ҳар бир ҳисобот даврида респондентларнинг ҳисобот юкламасини ўртача 1,5 соатга камайтириш, маъмурий манбалардан фойдаланиш орқали маълумотлар йиғиш харажатларини камайтириш, статистиканинг функционал муаммоларини ҳал қилиш учун зарур вақтни қисқартириш имконини берган;
катта ҳажмли маълумотлар манбалари билан ишлашнинг яратилган концептуал модели статистик маълумотлар объекти сифатида истеъмол нархлари индексини ҳисоблашда, яъни бирламчи маълумотларни йиғиш босқичида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2021 йил 2 мартдаги 01/2-16-10/2-9-сон маълумотномаси). Операцияни амалга ошириш мумкинлиги исботи, нарх роботлари кўринишидаги веб-маълумот кўчириш ёрдамида ёки планшетлардан фойдаланган ҳолда, маълумотлар йиғиш учун сарфланувчи вақт бир неча кундан бир неча дақиқагача қисқарганлигини кўрсатди. Бундан ташқари, бу усул ҳисоб-китоблар сифатини ошириш, шунингдек, қўлда ишлаш усулидан фарқли ўлароқ нарх роботининг миқёслилиги туфайли ҳисобот жараёнини 70-80 % га тезлаштиришни назарда тутган;
очиқ кодли кириш дастурий таъминоти тамойилларига асосланган дастурий-техник таъминотни модернизациялашга таклиф этилган замонавий ёндашувлар корхоналарда статистик ҳисоботларни йиғиш шаклларини такомиллаштиришда мақбул қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2021 йил 2 мартдаги 01/2-16-10/2-9-сон маълумотномаси). Бу ечим ДСҚга ўз кучи билан маълумотларни киритиш модулини яратиш имконини беради, у аввалги аналоглардан миқёси, фойдаланишда қулайлиги ва интерфейснинг қулайлиги билан ажралиб туради. Мазкур янгилик e-stat 4.0 ахборот тизимининг ишини сифат жиҳатидан яхшилади ва қайта топширишни талаб этувчи ҳисоботларнинг 30 %га қисқаришига сабаб бўлган;
тузилмага солинган ва тузилмага эга бўлмаган маълумотларни қайта ишлаш учун статистик маълумотларни интеграцияли сақлаш мосламасии бўйича ишлаб чиқилган модел, шунингдек, маълумотларни қайта ишлашнинг бирлаштирилган жараёни, маълумотлар қамраб олишда ДСҚ имкониятларини кенгайтириш ва улардан ҳар хил турлар учун самарали қайта фойдаланиш имкониятини яратган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2021 йил 2 мартдаги 01/2-16-10/2-9-сон маълумотномаси). Мазкур маълумотларни сақлаш мосламасини жорий этиш натижасида статистик жараёнда ахборот алмашинуви, уларни бошқариш ва тез чоп этиш самарадорлиги 25-35 %га яхшиланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish