Sayt test rejimida ishlamoqda

Акрамов Акмал Улмасовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Эркин иқтисодий зоналарнинг шакллантириш механизмлари ва истиқболлари Ўзбекистон инновацион ривожланишининг омили сифатида”, 08.00.02 – Макроиқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Iqt 250.
Илмий раҳбар: Саидова Галина Каримовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация  бажарилган муассаса номи: Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти, Dsc.14/30.12.2019.I.84.01.
Расмий оппонентлар: Каримова Дилдора Мирсабитовна, иқтисодиёт фанлари доктори; Валиев Бобур Ботирович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университетети ҳузуридаги «Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари» илмий тадқиқот маркази. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда ЭИЗнинг ривожлантириш ва фаолият кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
солиқ ва божхона имтиёзларини барча эркин иқтисодий зоналар учун унификациялаш, мавжуд табиий ва иқтисодий салоҳият асосида ихтисослашувини ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;
эркин иқтисодий зоналарни ташкил қилиш, инвестиция лойиҳаларини танлаб олишда ҳудудларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмаси ва логистика тизимини мавжудлиги ва қулайлигидан келиб чиққан ҳолда жойлаштириш асосланган; 
инновацион экспортбоб маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўсиши, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар кўлами, доимий иш ўринларини ташкил қилинганлигини ҳисобга олган ҳолда, уларни ягона тизимга боғлаш асосида эркин иқтисодий зоналарни самарадорлигини баҳолаш услуби такомиллаштирилган;  
эркин иқтисодий зоналарни иқтисодий ўсишга қўшаётган ҳиссаларини ошириш мақсадида қулай бозор, инвестиция ва макроиқтисодий иқлимни шакллантиришни кўзда тутувчи зоналарни ривожлантиришнинг ягона стратегиясини ишлаб чиқиш амалиёти асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мамалакатда эркин иқтисодий зоналарни шакллантириш, уларнинг фаолият кўрсатиш механизмларини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича услубий ва амалий тавсиялар асосида:
ишлаб чиқилган ўрта муддатли даврда Ўзбекистон Республикасида ЭИЗ ривожланишининг концептуал йўналишлари ва инновацион механизмлари Иқтисодий тараққиёт вазирлиги томонидан  2030 йилгача бўлган даврда ЭИЗ ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2020 йил 18 июлдаги 05/17-03-14/1-сон ва Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 13 ноябрдаги 3-2/20-20-1863-сон маълумотномалари). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши 2019 йилда ЭИЗ инвестицияларининг умумий қиймати 491,8 миллион АҚШ доллари бўлган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга хизмат қилган;
ЭИЗ ривожланиш даражаси ва фаолияти самарадорлигини баҳолаш услубиётидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 январдаги “Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 8-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2020 йил 18 июлдаги 05/17-03-14/1-сон маълумотномаси). Натижада ЭИЗ фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби ва мезонлари, шунингдек, мамлакат ҳудудларида тадбиркорликни ривожлантириш даражаси кўрсаткичларини ҳисоблаш ва баҳолаш тартиби жорий этилган;
ЭИЗ фаолиятини бошқариш ва ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, ҳар бир ЭИЗнинг тармоқ ихтисослашувини ишлаб чиқиш, шунингдек, ушбу зоналар ҳудудида жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаш тартиби тўғрисидаги низомни такомиллаштириш бўйича илмий-амалий таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 октябрдаги “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3356-сон Қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 январдаги “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 29-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазирлигининг 2018 йил 23 январдаги АД-4-8/10-501-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар амалиётда ЭИЗга хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш, инвестиция лойиҳаларини танлаб олишнинг янги тизимини жорий этиш имконини берган;
барча эркин иқтисодий зоналар учун солиқ ва божхона имтиёзларини умумлаштириш, интерактив онлайн хизматларни жорий этиш, чет эл инвестицияларини жалб қилиш мақсадида янада қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 октябрдаги “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4853-сон Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 декабрдаги “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 418-сон қарор лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазирлигининг 2017 йил 10 майдаги ИШ-4-1/10-10-340-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2017 йил 16 майдаги 08-16/347-сон маълумотномалари). Мазкур таклифларни жорий этилиши солиқ, божхона ва бошқа имтиёзлардан самарали фойдаланиш ҳисобига хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда янги инновацион ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун қулай шароит яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish