Соатов Низомииддин Турдиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Дукант ва Каттасой оралиғидаги оксидланиш зонасининг геологик тузилиши ва минералогик-геокимёвий хусусиятлари (Чотқол тоғининг жануби-ғарбий тармоғи)», 04.00.01 – Умумий ва минтақавий геология (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/GM35.
Илмий раҳбар: Колдаев Александр Александрович, геология-минералогия фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Геология ва геофизика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Геология ва геофизика институти, DSc.24/30.10.2020.GM.125.01.
Расмий оппонентлар: Султонов Пўлатжон Салимович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор; Абдумоминов Шухрат Азатбекович, геология-минералогия фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: оксидланиш зонасининг ривожланиш вақти оралиғи, геологик тузилиши, морфологик ва минералогик-геокимёвийхусусиятларини ҳамда олтин ва полиметалл маъданлашуви белгиларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Чапча-Кескин, Дукент-1 ва Каттасой - 1, 2 участкаларида оксидланиш зонасининг чизиқли-майдонли, чизиқли морфологик турлари ажратилган;
нураш пусти ва оксидланиш зонасининг ривожланишига имконият яратадиган геологик омиллар аниқланган;
латерал ва вертикал зоналлик билан оксидланиш зоналарини ҳосил қилиш учун туб ягона маъдан-магматик тизим метасоматик ва гидротермал жараёнларда ўзгарган жинслар шаклланишлари аниқланган;
олтин, кумуш, молибден-полиметалл, мис, висмут, қалай, литий, церий -элементларининг парагенетик ассоциациялари олтин-кумуш ва қалай-кумуш-полиметалл конларида башорат қилиш ва қидириш мезонлари сифатида олтин маъданлашуви эҳтимоли аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Дукант ва Каттасой ҳудудларининг оксидланиш зоналарини минералогик-геокимёвий хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
олтин-уран металлогенияси учун юқори палеозой жинслари бўйича натижалар «Тошкентгеология» АЖда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2020 йил 30 декабрдаги 04-4807-сон маълумотномаси). Натижада, Каттасой-1 участкасининг қалай-кумуш-полиметалл ва эҳтимол олтин, кумуш маъданлашуви бўйича истиқболлилигини аниқлаш имконини берган;
Каттасой-2 участкасида оксидланиш зоналарининг геологик тузилиши ва ривожланишининг схемаси «Тошкентгеология» АЖда амалиётга жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2020 йил 30 декабрдаги 04-4807-сон маълумотномаси). Натижада, олтин-кумуш маъданлашувининг янги истиқболли йўналишларини башорат қилиш имконини берган;
Чапча-Кескин майдонидаги оксидланиш зоналарининг геологик тузилиши ва ривожланиш схемаси «Тошкентгеология» АЖнинг геологик фаолиятига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2020 йил 30 декабрдаги 04-4807-сон маълумотномаси). Натижада, олтин-кумуш маъданлашувининг истиқболли йўналишларини ҳамда Дукант ва Каттасой ҳавзасида Cu, Zn, Pb, Ba, Mn, Ni, Zn, As, Со, Sb, Ag, Au ўз ичига олган темир оксидларини башорат қилиш ва аниқлаш имконини берган.