Sayt test rejimida ishlamoqda

Жўраев Муродулла Алишбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек адабиётида комедиянинг жанр хусусиятлари ва уларнинг тарихийлиги (“Майсаранинг иши”, “Тобутдан товуш” ҳамда “Темир хотин” асарлари мисолида)”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти.
Диссертация рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Fil495.
Диссертация бажарилган муассаса: Жиззах давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Қосимов Усмон, филология фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика институти, PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02.
Расмий оппонентлар: Носиров Азмиддин Нормаматович, филология фанлари доктори, доцент; Қўчқорова Марҳабо Худойбергановна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек адабиётида комедиянинг жанр хусусиятлари ва уларнинг тарихийлигини, жанр юзага келган даврдан ҳозирга қадар бўлган тадрижий жараёндаги ўзгариш ва ўзига хосликларни Ҳамза Ҳакимзоданинг “Майсаранинг иши”, Абдулла Қаҳҳорнинг “Тобутдан товуш” ҳамда Шароф Бошбековнинг “Темир хотин” комедиялари мисолида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек адабиётидаги комедиялар воқеавий асосига кўра характерлар, ахлоқлар, маиший ҳамда ижтимоий-сиёсий комедияларга бўлиниши “Майсаранинг иши”, “Тобутдан товуш”, “Келинлар қўзғолони”, “Олтин девор” ҳамда “Темир хотин” комедиялари таҳлили мисолида аниқланган;
комедия жанрининг илк намунаси “Майсаранинг иши” ва ҳозирги “Қаллиқ ўйин” каби комедиялар қиёсий таҳлил асосида уларда бадиийликдан кўра баёнчилик устунлиги, характерлар тўлақонли шаклланмагани, сюжет тузилиши, комик вазиятлар нотабиий ва схематик характерда эканлиги, асар тили номукаммал, персонажларнинг монолог-диалоглари пухта эмаслиги исботланган;
ўтган асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб, комедиялар поэтикасидаги такомиллашув жараёнлари, сюжет қурилиши, комик вазиятларнинг ҳаётийлиги, бадиий тасвир ва характерлар мукаммаллигига эришилгани, ўзбек комедияси ўзининг “Тобутдан товуш” ҳамда “Темир хотин” каби етук намуналари билан рус ва жаҳон адабиётидаги мумтоз комедиялар билан тенглаша олганлиги аниқланган;
сўнгги йилларда яратилган айрим комедияларда кулгилилик ва фожеавийлик бир бутун ҳолда келиб, яхлит сюжет тузилмасини ҳосил қилганлиги ва бу жиҳат ўзбек комедияси табиатида комик сюжет, бадиий образ, комик талқин борасидаги янгиланишлардан бири эканлиги “Темир хотин” комедияси орқали исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек адабиётида комедиянинг жанр хусусиятлари ва уларнинг тарихийлиги  тадқиқи жараёнида эришилган илмий натижалари асосида: 
ўзбек адабиётидаги комедиялар воқеавий асосига кўра характерлар, ахлоқлар, маиший ҳамда ижтимоий-сиёсий комедияларга бўлиниши “Майсаранинг иши”, “Тобутдан товуш”, “Келинлар қўзғолони”, “Олтин девор” ҳамда “Темир хотин” комедиялари таҳлили мисолида аниқланганлигига доир ҳамда комедия жанрининг илк намунаси “Майсаранинг иши” ва ҳозирги “Қаллиқ ўйин” каби комедияларда бадиийликдан кўра баёнчилик устунлиги, характерлар тўлақонли шаклланмагани, сюжет тузилиши, комик вазиятлар нотабиий ва схематик характерда эканлиги, асар тили номукаммал, персонажларнинг монолог – диалоглари пухта эмаслигига оид хулосаларидан Ф-1-ФҚ-055213 “Абдулла Қаҳҳордастхат – қўлёзмалари асосида асарларининг илмий-қиёсий матнларини тайёрлаш ва нашрга ҳозирлаш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2021 йил 12 апрелдаги 05-12-08-1965-сон маълумотномаси). Натижада “Абдулла Қаҳҳор: шахс ва ижодкор” тўплами яратилиши ва янгича талқинлар билан бойтилишига хизмат қилган;
ўтган асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб, комедиялар поэтикасидаги такомиллашув жараёнлари, сюжет қурилиши, комик вазиятларнинг ҳаётийлиги, бадиий тасвир ва характерлар мукаммаллигига эришилгани, ўзбек комедияси ўзининг “Тобутдан товуш” ҳамда “Темир хотин” каби етук намуналари билан рус ва жаҳон адабиётидаги мумтоз комедиялар билан тенглаша олганлигига оид хулосаларидан А-1-059 “Абдулла Қаҳҳор истиқлол адабиётшунослиги кўзгусида” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2021 йил 12 апрелдаги 05-12-08-1965-сон маълумотномаси). Натижада Абдулла Қаҳҳор комедияларидаги ўзига хосликлар ўзбек комедияси ривожи учун сезиларли аҳамиятга эгалиги борасида муайян хулосаларга келинишига имкон берган;
сўнгги йилларда яратилган айрим комедияларда кулгилилик ва фожеавийлик бир бутун ҳолда келиб, яхлит сюжет тузилмасини ҳосил қилганлиги ва бу жиҳат ўзбек комедияси табиатидаги муҳим янгиланишлардан бири эканлиги “Темир хотин” комедияси таҳлили орқали исботланганлиги хусусида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston” телерадиоканали ДУК таркибидаги “O‘zbekiston tarixi”  телеканали мунтазам эфир сеткасидан ўрин олган “Тарихий савол”, “Тақдимот” кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston” телерадиоканалининг 2021 йил 03 мартдаги 02-40-312-сон маълумотномаси). Натижада томошабинлар Ҳамза, Абдулла Қаҳҳор, Ш.Бошбеков комедияларининг ғоявий-бадиий хусусиятлари билан яқиндан танишишларига замин яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish