Sayt test rejimida ishlamoqda

Уралова Ойсулув Поян кизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инглиз ва ўзбек тилларида “оила” бош лексемали мақоллар семантикаси ва структураси”, 10.00.06 – қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Fil1386.
Илмий раҳбар: Маханбет Джусупов, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/30.12.2019.Fil/Ped.83.01.
Расмий оппонентлар: Ризаев Баҳодир Ҳайдарович, филология фанлари доктори, профессор; Жўраева Бибиш Мухсиновна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги “оила” бош лексемали мақолларининг қиёсий-чоғиштирма таҳлилини амалга ошириш ва шу асосда уларнинг универсал ва миллий ўзига хос хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
инглиз ва ўзбек тилларидаги мақол, матал, фразеологик бирликларнинг лексик-грамматик мақомини аниқлаш мезонлари уларнинг тузилиши, семантикаси, образлилиги, дидактиклиги каби ўзаро фарқловчи хусусиятлар таркибини аниқлаштириш асосида ишлаб чиқилган;
инглиз ва ўзбек тилларида “оила” бош лексемали мақолларнинг чоғиштирма мазмуни икки халқ тарихи, менталитети, маданияти, ҳар хил динлар, географик жойлашуви билан боғлиқлиги каби лисоний-маданий номувофиқликларни белгилаш асосида очиб берилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги “оила” бош лексемали мақолларнинг қиёсий-чоғиштирма, квалитатив ва тематик таҳлили орқали “Мarriage/ уйланиш, эр (турмуш)га чиқиш ва никоҳ”, Family/оила”, “Кin/қариндошлар”, “Blood relatives/қон-қариндошлар”,“Relatives arising from the marriage of two people/икки инсоннинг никоҳи асосида пайдо бўладиган қариндошлар” каби гуруҳларга тақсимланиши ва уларнинг маданиятлараро мазмунга кўра father of the son-in-law, father of the daughter-in-law (қуда), sister-in-law (овсин), sister-wife (кундош), father-in-law (қайнота), brother-in-law (қайни, қайноға), son-in-law (куёв), sister-in-law (янга), brother-in-law (почча, божа) каби турларга ажралиши исботланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги “оила” бош лексемали мақолларнинг ифода планидаги структуравий-синтактик хусусиятлари, declarative/дарак, interrogative/сўроқ, imperative/буйруқ гап, йиғиқ содда гап ва ёйиқ содда гап, one-member sentence/бир составли гап, two-member sentence/икки составли гап, homogeneous parts of the sentence/уюшиқ бўлакли гап, personal sentence/шахсли гап, impersonal sentence/шахссиз гап, indefinite-personal sentence/шахси ноаниқ, conjunctive sentence/боғланган қўшма гап, олти турдаги эргаш гаплар каби ўхшаш ва ўзбек тилида adverbial clauses/ҳол эргаш гап ва содда гап шаклидаги мақоллар орасида инкор мазмунли паремиялар, инглиз тилида  сабаб ва натижа муносабатини ифодаловчи боғланган қўшма гап, subject clauses/эга эргаш гап,  predicative clauses/кесим эргаш гап,  object clauses /тўлдирувчи эргаш гап, adverbial clauses of purpose/мақсад эргаш гап, adverbial clauses of manner/ўхшатиш эргаш гап шаклидаги мақолларнинг мавжудлиги каби синтактик тузилишдаги фарқли томонлар фактик материалларни киритиш асосида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида паремия, мақол, матал, фразеологик бирликларнинг тадқиқи бўйича эришилган хулосалар асосида:
икки халқ мақоллари орасидаги тафовутларни солиштириб ўрганиш тўғрисидаги мулоҳазалардан ОТ-Ф-1-17-рақамли “Маънавий бегоналашувнинг олдини олишда шахс фаоллигини оширишни ижтимоий-педагогик тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 
27 октябрдаги 89-03-4230-сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек тилларида “оила” мазмунини ифодаловчи зооним, орнитоним, фитоним, инсект (ҳашорат) компонентли мақолларнинг қўлланишига асос бўлиб хизмат қилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги мақолларнинг семантикаси ва структураси таҳлили ҳақидаги мулоҳазаларидан И-204-4-5-рақамли “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 27 октябрдаги 89-03-4230-сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек тилларидаги мақолларнинг семантикаси ва структураси таҳлили асосида қиёсий паремиологияга доир муаммоларнинг ечимини топишнинг янги йўналишларини очиб беришга хизмат қилган;
мақоллар ҳақидаги мулоҳазаларидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими ҳузурида ташкил этилган ўқув семинарларида, адабий тадбирларда, ёш шоир ва ноширлар билан бўлган учрашувларда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2020 йил 22 октябрдаги 01-03-06/823-сон маълумотномаси). Натижада ташкил этилган адабий семинар ва тадбирларда, ёш шоир ва ноширлар билан ўтказилган учрашувларда мақоллар ҳақида билдирилган мулоҳазалар ёш ижодкорлар томонидан зарур илмий-амалий манба сифатида қабул қилинган;
инглиз ва ўзбек оилаларининг фарқли ва ўхшаш томонларига оид мақоллардан Сурхондарё вилояти телерадиокомпаниясининг “We learn English” – “Инглиз тилини ўрганимиз”, “Адабиёт гулшани”, “Маънавият – қалб кўзгуси”, “Сўз сеҳри”, “Илм-маърифат зиёси”, “Мунаввар кун”, “Ижод завқи”, “Бир асар шарҳи” телекўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти телерадиокомпаниясининг 2020 йил 22 октябрдаги 01/01-797-сон маълумотномаси). Натижада қиёсий таҳлил этилган мақол, матал, фразеологик бирликлардан самарали фойдаланиш телекўрсатувларнинг сермазмун бўлишига ва уларнинг маънавий-маърифий мазмун билан бойитилишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish