Sayt test rejimida ishlamoqda

Болтаев Шерзод Туйлибоевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ахборот хавфсизлигида мантиқий контроллерлар асосида автомат моделларини яратиш усуллари ва технологиялари», 05.01.05–Ахборотларни ҳимоялаш усуллари ва тизимлари. Ахборот хавфсизлиги (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Т587.
Илмий раҳбар: Кабулов Анвар Василович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.FM.01.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Туйчиев Ғулом Нумонович, физика-математика фанлари доктори; Саттаров Алижон Бозорбоевич, физика-математика фанлари бўйича бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўрнатилган тизимлардаги алгоритмларнинг дизъюнктив нормал шаклда берилган буль функция тизимлари учун динамик функционал жадваллар асосида ахборот хавфсизлигининг алгоритмик автомат моделларини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
динамик функционал жадваллар ва бошқарув агрегатлар асосида ахборот тизимларининг хавфсизлиги ва уни таҳлил қилиш учун алгоритмик автомат модел ва усул ишлаб чиқилган;
дизъюнктив нормал шаклдаги буль функциялар асосида криптографик ва ахборот хавфсизлиги алгоритмларининг мантиқий амалга ошириш усули ишлаб чиқилган;
дизъюнктив нормал шаклдаги буль функциялар ва мантиқий контроллерларнинг CAD лойиҳалаштириш тизими асосида криптографик алгоритмлар, ахборотнинг техник ҳимоя усул ва воситалари такомиллаштирилган; 
декодлаш ва дискрет монотон функцияларнинг максимал юқори нолларини топиш орқали дискрет экстремал масалаларни ечилган;
ўрнатилган тизимларда криптотизим ва криптографик алгоритмларнинг дизъюнктив нормал шакллар синфида оптимал бўлган буль функциялари топилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг тақсимланган тизимларини яратиш усуллари ва автомат моделларининг такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
дискрет экстремал масалаларни дискрет монотон функцияларни қуриш ва максимал юқори нолларини излаш масаласига дискрет экстремал масалаларни акслантириш теоремалари ва самарали алгоритмларидан;
БВ-М-Ф4-004 рақамли “Мураккаб тизимларни бошқаришнинг алгоритмлаштириш принципларини ишлаб чиқиш” фундаментал лойиҳасида алгоритмик модел яратишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 7 майдаги 33-8/3343-сонли маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши функционал жадвал асосида бошкарув объектлари ва ахборот хавфсизлиги  алгоритмик тизимини яратиш имконини берган;
ўрнатилган тизимларда криптотизим ва криптографик алгоритмларнинг граф схемалари ва бул функциялари, дизъюнктив нормал формаларнинг оптимал синфларидан БВ-М-Ф4-004 рақамли “Мураккаб тизимларни бошқаришнинг алгоритмлаштириш принципларини ишлаб чиқиш” фундаментал лойиҳасида бошқарув агрегат мониторларини яратишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 7 майдаги 33-8/3343-сонли маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши кўп даражали бошқарув тизимларининг ишлаш самарадорлигини ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish