Sayt test rejimida ishlamoqda

Умаралиева Мамурахон Ташходжаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Биологияни ўқитишда ўқувчиларда компетенцияларни шакллантириш методикасини такомиллаштириш» (13.00.02) –Таълим тарбия назарияси ва методикаси (биология), (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2019.2.PhD/Ped1004.
Илмий раҳбар: Толипова Жамила Олимжоновна, педагогика фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гулистон давлат университети,  PhD.03/30.09.2019.В.91.01 рақамли Илмий  кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Рахимов Атаназар Каримович, педагогика фанлари доктори, доцент;  Иногамова Дилфуза Рахматуллаевна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўқувчиларда биология фанига оид компетенцияларни шакллантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биология фанига оид компетенцияларнинг илмий билиш, амалиёт, экологик маданиятга доир  функционал компонентлари таълим мазмунининг билимлар, фаолият усуллари, ижодий фаолият тажрибалари, қадриятлар тизимига интеграцияси асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларда фанга оид компетенцияларни шакллантиришнинг  структуравий–функционал модели мотивацион, когнитив, фаолиятли, рефлексив босқичларда билиш мустақиллигини ривожлантириш орқали компетенциялар шаклланганлиги репродуктив, алгоритмик, қисман изланувчан,  мустақил тадқиқий даражалари ҳамда билиш, тушуниш, қўллаш, таҳлил, хулосалаш, ғоялар генерацияси кўрсаткичлари мазмунини очиб бериш асосида ишлаб чиқилган;
биологияни компетенциявий ёндашув устуворлигида ўқитишнинг ўқув-методик таъминоти ўқитувчининг педагогик ҳамда ўқувчининг ўқув фаолиятлари узвийлигини таъминловчи дидактик, педагогик, ташхис ўқув-услубий материаллар мажмуасини  яратиш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларда биология фанига оид компетенцияларнинг шаклланганлик даражасини назорат қилиш ва баҳолаш методикаси Халқаро баҳолаш дастури PISA (Programme for International Student Assesment) табиий фанлар бўйича саводхонлик компетенциялари талаблари доирасида ўқув мақсадлари таксономиясига асосланган иерархик топшириқлар тизимини яратиш орқали такомиллаштирилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Биология фанини ўқитишда ўқувчиларда компетенцияларни шакллантириш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
биология фанига оид компетенцияларнинг илмий билиш, амалиёт, экологик маданиятга доир  функционал компонентлари таълим мазмунининг билимлар, фаолият усуллари, ижодий фаолият тажрибалари, қадриятлар тизимига интеграциясига доир таклиф ва тавсиялардан «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими компетенциявий ёндашувга асосланган давлат таълим стандартининг биология ўқув фани бўйича битирувчиларга қўйиладиган малака талаблари» ва «Биология фанидан ўқув дастурлари»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2020 йил 27 августдаги 01/11-03-03-930-сон  ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси  ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигининг 2020 йил 22 октябрдаги 01-02/3-703-сон маълумотномалари). Натижада, ўқувчиларда фанларни ўрганиш ва таълим олишни давом эттириш учун биология фанига оид компетенцияларни шакллантириш имконини берган;
ўқувчиларда биология фанига оид компетенцияларни шакллантиришнинг структуравий-функционал моделига доир таклиф ва тавсияларидан умумий ўрта таълим мактабларининг 6-синф ўқувчилари учун «Биология» дарслиги,  ўрта таълим муассасаларининг 10-синфи ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқувчилари учун «Биология» дарслиги, ўрта таълим муассасаларининг 11-синфи ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқувчилари учун «Биология» дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2020 йил 27 августдаги 01/11-03-03-930-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур дарсликлар ўқувчиларда биология фанига оид компетенцияларни шакллантириш самарадорлигини ошириш имконини берган; 
ўқувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштириш, мотивациясини орттиришга йўналтирилган ўқув-услубий материаллар асосида биология фанига оид компетенцияларни шакллантиришнинг дидактик ва методик таъминотини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар «Ботаника дарслари (5-синф)», «Ботаника дарслари (6-синф)», «Одам ва унинг саломатлиги дарслари (8-синф)», «Биология дарслари» ўқув-методик қўлланмаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган,  Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Тошкент шаҳар халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказининг «Биология фанини ўқитишда замонавий ёндашувлар ва инновациялар» модули, «Биология фанини ўқитиш методикаси» модули, «Танлов ўқув модули» ни яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2020 йил 27 августдаги 01/11-03-03-930-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларда биология фанига оид компетенцияларни шакллантиришнинг методик таъминотини такомиллаштириш имконини берган;
ўқувчиларда биология фанига оид компетенцияларнинг шаклланганлик даражасини назорат қилиш ва баҳолашга йўналтирилган ўқув мақсадлари таксономиясига асосланган иерархик топшириқлар тизимига оид таклиф ва тавсиялар асосида 5-, 6-синфлар учун “Биологиядан мустақил ўқув-иш  дафтари”, «Илм сари илк қадам» номли ёш тадқиқотчи кундалиги, «Биология» ўқув қўлланмалари ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси  ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигининг 2020 йил 22 октябрдаги 01-02/3-703-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2020 йил 27 августдаги 01/11-03-03-930-сон маълумотномалари). Мазкур қўлланмалар ўқувчиларнинг саводхонлик даражасини орттириш, мустақил таълимни жорий этиш ва ривожлантириш вазифаларини амалга оширишга хизмат қилган. Натижада ўқувчиларда биология фанига оид компетенцияларнинг шаклланганлик даражасини назорат қилиш ва баҳолаш методикасини такомиллаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish