Sayt test rejimida ishlamoqda

Сапарбаев Бунёд Хуррамбек ўғлининг
фалсафадоктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Муҳаммад Раҳимхон I даврида Хива хонлиги тарихи (1806-1825-йй.)”, 07.00.01 – Ўзбекистонтарихи (тарих фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Tar243.
Илмий раҳбар: Кощанов Бахытбай Абдикеримович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Хоразм Маъмун академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети,PhD.03/30.12.2019.Tar.20.05.
Расмий оппонентлар: Шамамбетов Бердамбет, тарих фанлари доктори, профессор; Сейтимбетов Мынсызбай Казакбаевич,тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Муҳаммад Раҳимхон I давридаги Хива хонлиги тарихини, сиёсий, ҳарбий, маданий жараёнлар тарихини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
XVIII аср охири – XIX аср бошларида хонликда сохта ва лаёқатсиз хонларнинг тахтга чиқарилиши, уларнинг номидан бошқа кишиларнинг давлатни идора қилиши минтақада сиёсий вазиятни беқарорлигига олиб келиб, мазкур жараёнда Муҳаммад Раҳимхон I нинг тахтга келиши хонликни бирлаштиришга ҳамда иқтисодий-ижтимоий ҳаётни барқарорлашувига замин яратганлиги исботланган;
Мухаммад Раҳимхон I  нинг давлат бошқарувидаги ислоҳоти (Олий кенгашнинг тузилиши) ҳамда мунтазам армиянинг ташкил этилиши бир томондан ички бошбошдоқлик ва ҳудуддаги ўзаро низоларга барҳам бериб, хонликнинг минтақадаги сиёсий нуфузини мустаҳкамлаш  баробарида ташқи таҳдидларнинг камайишига олиб келганлиги далилланган;
Муҳаммад Раҳимхон I нинг давлат арбоби ва моҳир дипломат сифатида ўзини тўла намоён қила олиши натижасида қўшни давлатлар, хусусан,  Эрон, Хуросон, Бухоро ва Россия каби мамлакатлар билан ўзаро муносабатлар яхшиланиши хонлик иқтисодий ҳаётида ташқи савдонинг ўсишига имкон яратганлиги асосланган;
XIX аср биринчи ярмида хонликда тинч ва осойишта ҳаётнинг таъминланиши мамлакат ҳудудида ободончилик ва қурилиш ишларининг юксалишига жиддий таъсир кўрсатиб, бу ҳолат Хоразмдаги қадимги анъанавий архитектура соҳасининг ривожланиши (1809 йили Қутлимурод иноқ мадрасаси барпо қилиниши, Хива шаҳрининг ўзида 120 мадраса, 63 қорихона мавжуд бўлганлиги) ҳамда Мунис ва Огаҳий каби тарихнавис ва иқтидорли шоирларнинг етишиб чиқишида намоён бўлганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хива хонлиги тарихига оид ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва тавсиялар асосида:
XIX аср биринчи ярмида хонликда ҳудудида ободончилик ва қурилиш ишларининг юксалиши,қадимги анъанавий архитектура соҳасининг ривожланиши (1809 йили Қутлимурод иноқ мадрасаси барпо қилиниши, Хива шаҳрининг ўзида 120 мадраса, 63 қорихона мавжуд бўлганлиги) ҳамда Мунис ва Огаҳий каби тарихнавис ва иқтидорли шоирларнинг етишиб чиқишига оид илмийнатижалардан Хоразм вилояти “Авесто” музейинингэкспонатлар базасини бойитишда фойдаланилган (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 2020 йил 14 октябрдаги01-53-14/10-20-сон маълумотномаси). Натижада, музейга ташриф буюрувчиларга XVIII аср охири – XIX аср бошларида Хива хонлигидаги маданий ҳаёт тўғрисидаги янги маълумотларга эга бўлиш имкониятини яратган;
XVIII аср охири – XIX аср бошларида Хива хонлигидагисиёсий вазият, Муҳаммад Раҳимхон I нинг тахтга келиши, унинг давлат бошқарувидаги ислоҳоти (Олий кенгашнинг тузилиши) ҳамда мунтазам армиянинг ташкил этилиши, хонликнинг минтақадаги сиёсий нуфузини мустаҳкамлани каби илмий натижалардан Хоразм вилоят телерадиокомпанияси “Хоразм” телеканалининг ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий мавзусидаги “Китобхон вақти” кўрсатуви сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг 2020 йил 2 октябрдаги 10/20-170 ва 10/20-171-сон маълумотномалари). Натижалар кенг халқ оммасига Хива хони Мухаммад Раҳимхон I (1806-1825) даврида Хива хонлигида ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий-маърифий соҳада амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотлар олиш имконини берган;
Қорақалпоғистон Республикаси миллий телерадиокомпаниясининг «Qaraqalpaqstan» телеканалининг ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий мавзудаги «Улкемиз бойлап» кўрсатувини тайёрлаш жараёнида фойдаланилди. Тадқиқот натижалари, жумладан, Муҳаммад Раҳимхон I давридаги Хива хонлиги тарихига оид маълумотлар «Qaraqalpaqstan» телеканалида намойиш этиладиган телекўрсатувларни тайёрлашда муҳим манба бўлиб хизмат қилди.(Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпанияси «Qaraqalpaqstan» телеканалининг 2020 йил  11 апрелдаги  № 01-02/224-сон маълумотномаси). 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish