Sayt test rejimida ishlamoqda

Норова Гулсанам Махсутовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тили Зарафшон воҳаси ўзбек шевалари лексикасининг лингвоареал тадқиқи”. 10.00.01 – Ўзбек тили.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Fil942.
Илмий раҳбар: Муродова Нигора Қулиевна, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика институти, PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02.
Расмий оппонентлар: Жуманазарова Гулжаҳон Умрзақовна, филология фанлари доктори, доцент; Қиличев Байрамали Эргашевич, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Зарафшон воҳаси ўзбек шеваларининг лексик хусусиятларини тавсифлаш, туркий тиллар ва қадимги ёзма ёдгорликлар тили материаллари билан қиёслаш, лисоний-жуғрофий йўналишда мазкур ҳудуд ўзбек шеваларининг ареал тарқалишини хариталаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Зарафшон воҳаси ўзбек шевалари бўйича тузилган хариталар натижаларидан шевалар воқелигининг ҳозирги чегараларини тўғри талқин этиш учун тил тараққиётининг қадимги даврида эмас, балки эски туркий тил, эски ўзбек тили, ҳозирги ўзбек адабий тили даврларида ҳам юз берган лисоний жараёнлар эканлиги аниқланган;  
тўпланган шева материалларининг ареали асосида тузилган 10 та харитада дўппи, сигир, ёстиқ, ялпиз, чакич, исириқ, ангишпона, нимча, оғиз сути, супурги сўзларининг 70 дан ортиқ вариантлари мавжудлиги аниқланган;
Зарафшон воҳаси ўзбек шеваларининг луғат таркиби Жиззах, Қашқадарё, Хоразм, Андижон, Тошкент, Сурхондарё ўзбек шевалари лексикаси билан қиёсланиб, уларнинг мавзуий гуруҳлари лексик-семантик хусусиятлари этнолисоний жиҳатдан далилланган; 
Зарафшон воҳаси ўзбек халқ шевалари лексик таркибига хос бўлган икки мингга яқин сўзнинг таҳлилида ўзбек шеваларининг пайдо бўлишида қатнашган туркий ва туркий бўлмаган  этник  гуруҳларнинг ўзаро алоқалари натижасида рўй берган этнолингвистик тараққиёт жараёни этнолисоний жиҳатдан  очиб берилган;
Зарафшон воҳаси ўзбек халқ шевалари лексик қатламига оид    изоглоссалар тарихи қадимги туркий тил ва ўзга тиллар билан чоғиштирилиб, уларнинг тарқалиш чегарасини кўрсатувчи лингвистик хариталар ва луғат  яратилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ўзбек тили Зарафшон воҳаси ўзбек шевалари лексикасининг лингвоареал тадқиқи”бўйича олинган илмий натижалар ва тавсиялардан:
ХТ-Ф2-004 рақамли “Ўзбек халқ педагогикаси ва фольклор анъаналари” мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг назарий қисмида Зарафшон воҳаси ўзбек халқ шевалари лексик қатламига оид изоглоссаларнинг лингвистик хариталари ва луғатидан, Зарафшон воҳаси ўзбек шевалари бўйича тузилган харита натижаларидан шевалар воқелигининг ҳозирги чегараларини тўғри талқин этиш учун бу чегаралар тараққиётнинг барча босиб ўтган йўли фақат қадимда эмас, балки кейинги даврларда ҳам юз берган лисоний жараёнлар эканлиги  ҳақидаги натижалардан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг 2020 йил 9 ноябрдаги 89-03-5151-сон маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳанинг назарий асосланишига ҳамда илмий материаллар билан таъминланишига эришилган; 
тўпланган шева материалларининг ареали  асосида тузилган 10 та харитада дўппи, сигир, ёстиқ, ялпиз, чакич, исириқ, ангишпона, нимча, оғиз сути, супурги сўзларининг 70 дан ортиқ вариантларидан ФА-Ф1-Г002 рақамли “Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлимининг 2020 йил 12 ноябрдаги 17.01/131-сон маълумотномаси). Натижада фольклор асарлари матнида қўлланган шевага оид бирликларни аниқлашда асос бўлиб хизмат қилиши кўрсатилган.
мазкур ҳудуд ўзбек шеваларининг луғат таркиби қадимги туркий тиллар, Жиззах, Қашқадарё, Хоразм, Андижон, Тошкент, Сурхондарё ўзбек шевалари лексикаси билан қиёсланиб, этимологик таҳлиллар орқали ўхшаш ва фарқли жиҳатлари аниқланган фактик материалларидан, Зарафшон воҳаси ўзбек шеваларини хариталаштириш натижасида тўпланган лисоний  маълумотлардан ФА-А1-Г007 рақамли “Қорақалпоқ нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот объекти сифатида” мавзусидаги амалий лойиҳанинг луғат қисмида фойдаланилган (ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлимининг 2020 йил 12 ноябрдаги 17.01/132-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек халқининг қадимий урф-одатлари, маданий қадриятлар, халқ оғзаки ижоди бўйича тўпланган материалларни ёритишда манба вазифасини ўтаган.
Зарафшон воҳаси ўзбек халқ шевалари лексик таркибига хос таҳлилга тортилган  ва этнолисоний жиҳатдан очиб берилган 2000 мингга яқин  сўзлардан ФА-Ф1-ГОО3 рақамли “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши” мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг фойдаланилган (ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлимининг 2020 йил 12 ноябрдаги 1701/133-сон маълумотномаси). Натижада қадимий ясама сўзларнинг изоҳлари бойиган, мукаммаллашган, ясама сўзлар сифат жиҳатдан маълум даражада янгиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish