Sayt test rejimida ishlamoqda

Маткаримов Хамидбек Олимбаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хоразм воҳасида археологик тадқиқотлар тарихи (қадимги даврга оид тарихий реконструкция муаммолари)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Tar159.
Илмий раҳбар: Сагдуллаев Анатолий Сагдуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.20.05.
Расмий оппонентлар: Холматов Нормахаммад Ўрозович, тарих фанлари доктори; Сулайманов Саламат Арепбаевич, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Нукус давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади. Хоразм воҳасида археологик тадқиқотлар тарихи ва қадимги давр (милодий V асрга қадар) тарихий реконструкцияси муаммоларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
тарихий реконструкция жараёнида Хоразм воҳасидаги қадимги давр уруғ жамоаларининг турмуш тарзи, хўжалик шакллари ҳамда ижтимоий белгиларини аниқлашда табиий муҳит билан бирга меҳнат қуроллари, палеофауна ва флора қолдиқлари асос бўлганлиги исботланган;
мил. авв. II минг йилликнинг ўрталаридан Хоразм воҳасида ишлаб чиқарувчи хўжаликнинг вужудга келиши натижасида, воҳа аҳолисининг ҳудудий жойлашиш чегараларининг кескин ўзгариши ва Оқчадарё ўзани тармоқлари бўйлаб кўпсонли манзилгоҳларни пайдо бўлиши ҳудуднинг антропоген ландшафт ривожига ижобий таъсир қилганлиги далилланган;
тарихий реконструкцияси натижасида воҳада мил. авв. VII–VI аср ўрталарида «Қадимги Хоразм подшолиги»нинг мавжудлиги ёхуд Хоразмнинг Ўрта Осиёда сиёсий етакчилиги (Парфия, Ария, Марғиёна ва Суғдни бирлаштирган «Катта Хоразм» назарияси) ёзма ва археология маълумотларида ўз аксини топмаганлиги ҳолати ва Хоразм подшолигининг илк бор мил. авв. IV асрда вужудга келиши жараёни исботлаб берилган;
марказлашган давлат – Хоразм подшолигининг мил. авв. IV – милодий III асрлар антик даврда шаклланиши ва ривожланиши, ихтисослашган қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик соҳалари, савдо-сотиқ ва иқтисодий коммуникациялар, шаҳарсозлик ва меъморчилик, моддий ва маънавий маданият, қадимги Хоразм ёзуви ва тасвирий санъат тараққиётининг юқори даражасини белгилаб берувчи бош омил бўлганлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хоразм воҳасида археологик тадқиқотлар тарихи масаласини тадқиқ этиш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва хулосалар асосида: 
марказлашган давлат – Хоразм подшолигининг мил. авв. IV – милодий III асрлар антик даврда шаклланиши ва ривожланиши, моддий ва маънавий маданият, қадимги Хоразм ёзуви ва тасвирий санъат тараққиётининг юқори даражасини белгилаб берувчи бош омил бўлганлиги каби маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2020 йилга мўлжалланган режасининг моддий-маданий мерос объектларини реставрация қилиш бандида кўрсатилган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2020 йил 2 июндаги 01-12-14-2168-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши Хива шаҳридаги моддий-маданий мерос объектларини қайта тиклаш жараёнига илмий ёндашувларни жорий этиш имконини берган; 
тарихий реконструкцияси натижасида Хоразм воҳасида мил. авв. VII–VI аср ўрталарида «Қадимги Хоразм подшолиги»нинг мавжудлиги ёхуд Хоразмнинг Ўрта Осиёда сиёсий етакчилиги («Катта Хоразм» назарияси) ёзма ва археология маълумотларида ўз аксини топмаганлиги ва Хоразм подшолигининг илк бор мил. авв. IV асрда вужудга келиши тўғрисидаги хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида (2017-2020 йй.) бажарилган ОТ-Ф1-029 «Ўзбек давлатчилиги тарихида суғдий тил ва ёзувнинг тутган ўрни (милоддан аввалги II – милодий XII асрлар)» мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 30 декабрдаги 89-03-5611-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари суғдий ёзув намуналари тарқалган ҳудудлар классификациясини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
тарихий реконструкция жараёнида Хоразм воҳасидаги қадимги давр уруғ жамоаларининг турмуш тарзи, хўжалик шакллари ҳамда ижтимоий белгиларини аниқлашда табиий муҳит билан бирга меҳнат қуроллари, палеофауна ва флора қолдиқлари асос бўлганлиги ва мил. авв. II минг йилликнинг ўрталаридан Хоразм воҳасида ишлаб чиқарувчи хўжаликнинг вужудга келиши натижасида, воҳа аҳолисининг ҳудудий жойлашиш чегараларининг кескин ўзгариши ва Оқчадарё ўзани тармоқлари бўйлаб кўпсонли манзилгоҳларни пайдо бўлиши ҳудуднинг антропоген ландшафт ривожига ижобий таъсир қилганлиги ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston tarixi»  телеканалида «Xayrli tong» дастурининг 2019 йил 29 ноябрда Хоразм тарихига бағишланган кўрсатув сценарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston» телеканалининг 2020 йил 29 июлдаги 02-40-746-сон маълумотномаси). Олинган натижалар телетомошабинларнинг Қадимги Хоразм воҳасидаги ижтимоий муносабатлар ҳақидаги билимларини бойитишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish