Sayt test rejimida ishlamoqda

Атаева Дилфуза Пулатовнанинг
фалсафа доктори(PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисосликшифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хоразм вилояти хотин-қизларининг жамият ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётидаги ўрни (1991-2018 йиллар)”. 07.00.01 –Ўзбекистонтарихи (тарихфанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатгаолинганрақам:В2019.2.РhD/Tar452.
Илмий раҳбар: Бобожонова Дилором Бобожоновна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқдавлат университети,PhD.03/30.12.2019.Tar.20.05.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Яхшибека Атамуратовна, тарих фанлари доктори, профессор;Нуржанов Сабит Узакбаевич, тарих фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг максади 1991-2018 йилларда хотин-қизларининг жамият ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётидаги ўрни масалаларини Хоразм вилояти мисолида очиб беришдан иборат.
III. Тадқикотнинг илмий янгилиги: 
мустақилликнинг дастлабки йилларида республика ҳаётида аёлларнинг тенг асосда иштирок этишига эришиш учун уларнинг ижтимоий мақоми юксалтирилиб, хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини оширилиши натижасида жамият институтлари ўзаро мулоқотларининг фаол субъектига айланганлиги далилланган.
республикада бозор муносабатларига ўтиш жараёнида аҳоли даромадларининг камайиши, муайян касб-ҳунардан ажралиши натижасида оиланинг моддий даромадларининг камайиши пировардида гендер мувозанати бузилишига олиб келганлиги исботланган;
вилоятда хотин-қизларнинг тадбиркорликка оид билимларини оширишга қаратилган ўқув курсларининг очилиши, кредит уюшмаларини ташкил этилиши, нодавлат, нотижорат ва халқаро ташкилотлар билан биргаликда янги иш жойларини яратилиши, меҳнат фаолиятини уй-рўзғор юмушлари билан бирга олиб бориши учун касаначиликни ривожлантирилиши аёлларнинг меҳнат бандлигини кучайтиришга хизмат қилганлиги асосланган;
сўнгги йилларда хотин-қизларнинг таълим квоталарини оширилиши, интелектуал салоҳиятини қўллаб-қувватлаш мақсадидагрантларни тақдим қилиниши вилоятда аёлларнинг илм-фан соҳасида иштирокининг кенгайишига ҳамда мазкур соҳада гендер мувозанатининг ижобий тарафга ўзгаришига олиб келганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хоразм вилояти хотин-қизларининг жамият ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётидаги иштирокига оид илмий натижалар, хулоса ва амалий таклифлар асосида:
мустақилликнинг дастлабки йилларида республика ҳаётида аёлларнинг тенг асосда иштирок этишига эришиш учун уларнинг ижтимоий мақоми юксалтирилиб, хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини оширилиши натижасида жамият институтлари ўзаро мулоқотларининг фаол субъектига айланганишига оид натижалардан “Маҳалла ва Оилани қўллаб-қувватлаш Вазирлиги”нинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгиланган хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш вазифаларининг Хоразм вилоятидаги ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва Оилани қўллаб-қувватлаш Вазирлигининг 2020 йил 28 августдаги 02-09/1020-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши оила мустаҳкамлигини таъминлашга қаратилган давлат сиёсатининг ижтимоий аҳамиятини оммага етказиш ва дастурларни мазмунан бойитишга хизмат қилган;
республикада бозор муносабатларига ўтиш жараёнида аҳоли даромадларининг камайиши, муайян касб-ҳунардан ажралиши натижасида оиланинг моддий даромадларининг камайиши пировардида гендер мувозанати бузилишига олиб келинишига оид натижалардан  Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан сўровномаларни ўтказишда фойдаланилган. (Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг 2020 йил 23 сентябрдаги 04-06/128-сонли далолатномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришда уларнинг ўрни ва ролини янада кучайтиришга қаратилган самарали ёндашувларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
вилоятда хотин-қизларнинг тадбиркорликка оид билимларини оширишга қаратилган ўқув курсларининг очилиши, кредит уюшмаларини ташкил этилиши, нодавлат, нотижорат ва халқаро ташкилотлар билан биргаликда янги иш жойларини яратилиши,  меҳнат фаолиятини уй-рўзғор юмушлари билан бирга олиб бориши учун касаначиликни ривожлантирилиши аёлларнинг меҳнат бандлигини кучайтиришга хизмат қилганлиги билан боғлиқ натижалардан 2015 йил 31 майда Хоразм вилоят телерадиокомпаниясида"маънавият сабоклари" ва 2019 йил 6 мартда Хоразм ТВ да "Хоразмнома" теледастурлари сценарийларини ишлаб чиқишда фойдаланган (Хоразм вилоят телерадиокомпаниясининг 2020 йил 28 августдаги 10/20-135-сон маълумотномаси) Тадқиқот натижалари хотин-қизлар ҳуқуқи ва манфаатларининг давлат ва жамият томонидан мунтазам ҳимоя қилиниши орқали аёллар мавқеи мустахкамланишининг аҳамиятини кучайтиришга оид янгича қарашларни шаклланишига хизмат қилган;
сўнгги йилларда хотин-қизларнинг таълим квготаларини оширилиши, интелектуал салоҳиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида грантларни тақдим қилиниши вилоятда аёлларнинг илм-фан соҳасида иштирокининг кенгайишига ҳамда мазкур соҳада гендер мувозанатининг ижобий тарафга ўзгаришига оид натижаларданO'zLiDeP Хоразм вилояти Кенгашининг “Аёллар қаноти”   туманлардаги “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ижтимоий дастурлар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – O'zLiDeP нинг 2020 йил 22 сентябрдаги 01-27/411-сон маълумотномаси). Натижада такдим этилган материаллар хотин-қизларнинг тарихдаги тутган ўрни, оила ва жамиятдаги мавқеи, давлат бошқаруви ва қарорлар қабул қилишдаги иштироки, ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги фаолияти ҳакида кенг маълумотларга эга бўлишларига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish