Sayt test rejimida ishlamoqda

Тухлиев Бозор Каримовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Инвестицияларни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш»,08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит(иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2021.2.DSc/Iqt301.
Илмий маслаҳатчи: Исроилов Баҳодир Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иктисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Ғуломов Саидахрор Саидахмедович иқтисодиёт фанлари доктори, академик; Саттаров Одилжон Бердимуратович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент;Мустафақулов Шерзод Игамбердиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчиташкилот:Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Инвестиция фаолиятини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудудлар инвестиция cалоҳиятини баҳоловчи кўрсаткичлар таркибига ҳудуддаги корхоналар инвестиция салоҳияти, маҳаллий ресурслар салоҳияти, ҳудуднинг меҳнат салоҳияти,  аҳолининг инвестиция салоҳияти, хорижий инвестиция салоҳияти кўрсаткичларини киритиш ва уларни ҳисоблаш услубиёти таклиф этилган; 
ҳудудларнинг инвестиция фаолияти натижаларини баҳолашда комплекс кўрсаткичдан фойдаланиш тавсия этилган; 
инвестицияларни молиялаштиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида,  қонун ҳужжатларига "инвестиция солиқ кредити" ва "инвестиция субсидияси”  бериш  тартибларини жорий этиш таклиф қилинган; 
қишлоқ хўжалиги корхоналарига инвестиция оқимини рағбатлантириш мақсадида инфратузилма харажатлари учун давлат субсидияси ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган; 
инвестиция маблағларини мақбул тақсимлаш эвазига Ўзбекистон Республикаси ялпи ички маҳсулот миқдорини 2025 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Инвестицияларни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш  бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳудудлар инвестиция cалоҳиятини баҳоловчи кўрсаткичларни ҳисоблаш услубиёти тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 5 апрель 04/032-1448-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш натижасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги ПФ-5717-сон «Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантириш ва амалга оширишнинг сифат жиҳатидан янги тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга хизмат қилган; 
ҳудудларнинг инвестиция фаолияти натижаларини баҳолашда комплекс кўрсаткичдан фойдаланиш тўғрисидаги  таклиф Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимида фойдаланишга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 5 апрель 04/032-1448-сон маълумотномаси).
Ушбу таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакат ҳудудлари ҳамда иқтисодиёт соҳаларининг инвестиция фаолиятига холисона баҳо бериш имконияти яратилган;
инвестицияларни молиялаштиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида, қонун ҳужжатлаприга "инвестиция солиқ кредити" ва "инвестиция субсидияси” бериш тартибларини жорий этиш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қонуни билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 2021 йил 31 мартдаги 04/1-360-сон хати). Мазкур таклифни қонунчиликда ўз аксини топиши натижасида инвестиция маблағлари манбаларини шакллантириш имконияти кенгайтирилади ҳамда корхоналарнинг инвестиция салоҳияти янада ошади ва иқтисодиётга киритилаётган инвестициялар ҳажми ўсиши таъминлангани; 
қишлоқ хўжалиги корхоналарига инвестиция оқимини рағбатлантириш мақсадида инфратузилма харажатлари учун давлат субсидияси ажратиш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги ПФ-5853-сон Фармони билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси»да ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 5 апрель 04/032-1448-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш бўйича 2021 йилда эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини зарур инфратузилмалар билан таъминлаш учун 1,6  триллион сўм йўналтирилиши режалаштирилган . Инфратузилма объектлари харажатларини қоплаш учун бюджетдан давлат субсидияси ажратиш тартибини жорий этилиши натижасида ҳудудларнинг инвестиция жозибадорлиги янада ортган;
юқори қўшимча қиймат яратувчи истиқболли соҳаларига йўналтириладиган инвестицияларни рағбатлантириш мақсадида протекционистик сиёсатдан фойдаланиш ва махсус жамғармалардан имтиёзли кредитлар ажратиш амалиётини жорий этиш тўғрисидаги тавсия Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги ПФ-5853-сон Фармони билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси» билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 5 апрелдаги 04/032-1448-сон маълумотномаси). Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси асосида 3 триллион сўмлик маблағга эга бўладиган ҳудудлар инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилган.  Жамғарма маблағлари маҳаллий кенгашлар таклифларига асосан инфратузилма лойиҳаларини қўшма молиялаштиришга йўналтирилиши  белгиланган;
экспорт қилишда махсус рухсатнома ҳамда сертификатлар учун тўловларни бекор қилиш ва экспортёр корхоналар инвестиция лойиҳалари бўйича солиқ имтиёзларини самарали қўллаш ҳамда қўшилган қиймат солиғи қайтарилишини қайтариш муддатини қисқартириш тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 ноябрдаги «Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-4525-сон қарори билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси молия вазирлигининг 2020 йил 30 октябрдаги 06/06-04-01-32/2592-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тадбиркорлик субъектлари маблағлари тежалиши ва экспортёр корхоналар маблағларини ўз вақтида қайтарилиши эвазига инвестиция имкониятлари ошади ҳам маблағлар самарадорлиги ўсиши таъминланган;
инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоялаш, маҳаллий инвесторларга берилган имтиёзларни чет эл инвесторига ҳам қўллаш ва маблағларни тасарруф қилиш бўйича чекловларни бекор қилиш тўғрисидаги таклифлар «2005 йил 2 августдаги 180-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» ги 264-сон қарори билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси молия вазирлигининг 2020 йил 30 октябрдаги 06/06-04-01-32/2592-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этилиши хорижий инвесторларнинг мамлакатимизда инвестиция муҳити ва инвесторларга берилган ҳуқуқлар кафолатини таъминланишига бўлган ишончлари ўсишига хизмат қилган;
солиқлар, божхона тўловлари ва бошқа мажбурий туловлар бўйича қўшимча имтиёзлар чет эллик инвесторлар томонидан ташкил этилган чет эллик инвестициялар иштирокидаги корхоналарга фақат аниқ белгиланган муддатга берилиши тартибини жорий этиш тўғрисида таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 апрелдаги «2005 йил  2 августдаги 180-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» ги 264-сон қарори билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси молия вазирлигининг 2020 йил 30 октябрдаги 06/06-04-01-32/2592-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга қўлланилиши инвесторлар инвестиция мажбуриятларини бажаришга бўлган масъулиятларини оширилиши таъминланган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish