Акбарходжаев Азиз Ахраровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Санатор-курорт муассасаларининг тиббий-ташкилий ва ижтимоий-иқтисодий фаолият самарадорлигини баҳолашнинг услубий ёндашувини такомиллаштириш», 14.00.33 – Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Tib413.
Илмий раҳбар: Искандарова Шахноза Тулкиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Азиз Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Хамраев Атаджан Каримович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: санатор-курорт муассасаларининг тиббий-ташкилий ва ижтимоий-иқтисодий фаолият самарадорлигини баҳолашнинг услубий ёндашувини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
халқаро тажриба ва миллий санатор-курорт стандартларини такомиллаштиришни эътиборга олган холда санатор-курорт муассасаларининг тиббий-ташкилий ва ижтимоий-иқтисодий фаолият самарадорлигини балли усулда баҳолашнинг миллий модели ишлаб чиқилган;
ривожланган давлатлар тажрибасини инобатга олган холда илк бор санаторийларда объектив балли баҳолашнинг қўлланилиши дам олувчилар сони ва молиявий кўрсаткичларнинг ортишига олиб келиши исботланган;
санатор-курорт ташхислаш ва даволаш стандартларини табиий ва халқ табобати услублари устуворлиги негизида такомиллаштириш санатор-курорт муассасаларида дори-дармонларни буюриш таркиби ва хажмини оптималлаштиришга, табиий даволаш омилларини кенг қўллашга ҳамда сурункали касалликларнинг қайта фаоллашишига қадар бўлган даврни узайишига (реабилитация) олиб келиши исботланган;
санаторийларда рейтинг тизимини жорий этиш орқали йиллик ўрин/кунлар режаси ва даромаднинг прогностик кўрсаткичлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Санатор-курорт муассасаларининг тиббий-ташкилий ва ижтимоий-иқтисодий фаолият самарадорлигини аниқлаш учун уларнинг фаолиятини баҳолаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
санатор-курорт муассасаларининг тиббий-ташкилий ва ижтимоий-иқтисодий фаолият самарадорлигини баҳолашда индикатор ва мезонлардан фойдаланилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 24 декабрдаги 8н-д/324-сон маълумотномаси). Натижада дори-дармонларнинг буюрилишини оптималлашитириш ва табиий даволаш омилларини максимал миқдорда қўллаш имконияти яратилган;
санатор-курорт муассасаларининг тиббий-ташкилий ва ижтимоий-иқтисодий фаолият самарадорлигини баҳолаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан, Тошкент шаҳридаги «Чинобод санаторийси АЖ», «Ботаника санаторийси МЧЖ» амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 7 июлдаги 8н-з/75-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижалари ўрин/кун сонини ошириш, молиявий кўрсаткичларни яхшилаш ҳамда сурункали касалликларнинг авж олишини олдини олиш ва асоратларини камайтириш имконини берган.