Нурходжаев Сабир Насирходжаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Шахс бузилишлари билан кечадиган терапевтик резистент депрессиялар шаклланишининг клиник аспектлари ва даволашни такомиллаштириш», 14.00.18 – Психиатрия ва наркология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Tib402.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Васила Каримбековна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Алимов Улугбек Худоёрович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Магзумова Шахноза Шахзадэевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: шахс бузилишлари билан кечадиган терапевтик резистент депрессиялар шаклланишининг клиник аспектларини баҳолаш ва даволаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шахс бузилишлари билан коморбид бўлган терапевтик резистент депрессияларнинг юзага келишини шакллантирадиган предикторларини баҳолаш;
турли шахс бузилишлари билан коморбид бўлган терапевтик резистент депрессиялар кечишининг клиник-психопатологик хусусиятларини баҳолаш;
терапевтик резистент депрессия билан коморбид бўлган турли шахс бузилишларини диагностик тузилишини баҳолаш;
турли шахс бузилишлари билан коморбид бўлган терапевтик резистент депрессияни даволашга индивидуал ёндашувлар ишлаб чиқиш.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Шахс бузилишлари билан кечадиган терапевтик резистент депрессиялар шаклланишининг клиник аспектлари ва даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
терапевтик резистент депрессия билан коморбид бўлган турли шахс бузилишларини диагностикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида «Терапевтик резистент депрессияли беморларда шахс бузилишларини ташхислаш учун мослаштирилган структурали клиник сўровнома» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 15 августдаги 8н–д/113-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома терапевтик резистент депрессияли беморларда шахс бузилишларини ташхислаш ва даволаш самарадорлигини ошириш ва руҳий беморларнинг ҳаёт сифати ошириш имконини берган;
шахс бузилишлари билан кечадиган терапевтик резистент депрессиялар шаклланишининг клиник аспектлари ва даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Қорақолпоғитон Республикаси ҳамда Фарғона вилояти руҳий асаб касалликлари дисапансерларининг клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 26 апрелдаги 8н–з/80–сон маълумотномаси). Тадқиқот натижасида беморлардаги терапевтик резистент депрессиялар билан кечадиган шахс бузилишларини психологик ташхислаш сифатини яхшилаш, даволаш-ташхислаш тактикасини оптималлаштириш, даво муддатини қисқартириш ва касалликни рецедивсиз даврини узайтириш имконини берган.