Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмуджанов Сарвар Улуғбековичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «IoT технологияларига йўналтирилган сигналларга рақамли ишлов бериш алгоритмлари ва дастурий мажмуаси», 05.01.04 – Ҳисоблаш машиналари, мажмуалари ва компьютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Т2216.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Зайнидинов Хакимжон Насиридинович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.T.07.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:Мухамедиева Дилноз Тулкуновна, техника фанлари доктори, профессор; Рахимов БахтиярСаидович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кубик, бикубик ва сплайн-вейвлетлар усуллари ёрдамида сигналларни рақамли ишлаш алгоритмлари, ҳисоблаш структуралари ва IоТ технологияларига йўнатирилган дастурий мажмуа ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
сплайн-усуллар ва уларни амалга оширишда ишлатиладиган аппарат воситаларни тадқиқ қилиш натижасида ажратиб олинган сигналлар синфига мўлжалланган кубик сплайнлар ва IоТ технологиялари ёрдамида дастурий воситаларнинг интеграцияланган структура ишлаб чиқилган;
паст частотали гастроэнтрологик сигналларни сплайн-вейвлетлар ёрдамида қайта тиклаш алгоритми ишлаб чиқилган;
бир ва икки ўлчовли сигналларни сплайн ва сплайн-вейвлетларга ёйиш йўли оркали сигналларни керакли аниқликда тиклайдиган, дискретлаш частотасини аниқлаш алгоритми ишлаб чиқилган;
сплайн-усуллар назарияси билан жадвал алгоритмик усуллар имкониятларини бирлаштириш асосида сигналларни рақамли ишлашда қўлланиладиган IoT технологияларга йўналтирилган структуралар ва визуаллаштириш дастурий мажмуаси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Диссертация тадқиқоти жараёнида олинган натижалар асосида:
сплайн-усуллар ёрдамида маълумотларни рақамли ишлаш ва силлиқлаш алгоритми асосида яратилган дастурий восита Геология фанлари университети Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти Давлат муассасасига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги маълумотнома №33-8/1420-сон, 25.02.2021 й.). Натижада, геофизик тадкикотлар самарасини, олинган натижаларнинг информативлиги, аниклиги ва ишончлилигини оширди ҳамда хатоликларни камайтирилишига олиб келган.Ҳисоблашга кетадиган вақт 35%га ва хатолик 18-22%га камайишига, меҳнат унумдорлиги эса 25%га ошишига олиб келган;
IoT технологиясига асосланган ҳолда сплайн-вейвлет усуллари орқали ишлаб чиқилган алгоритмлар ва дастурий восита Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий-амалиёт марказининг Андижон филиалига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини Ривожлантириш вазирлиги маълумотномаси №33-8/1420-сон, 25.02.2021 й.). Натижада, тиббиёт институтидаги фойдаланиб келинаётган ананавий усулга нисбатан хатоликлар 6-10%га камайган.
IoT технологияларига йўналтирилган сигналларга рақамли ишлов бериш алгоритмлари ва дастурий восита “Доктор хонназаров невралогия кардиология терапия маркази” хусусий клиникасида жорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини Ривожлантириш вазирлиги маълумотномаси №33-8/1420-сон, 25.02.2021 й.). Натижада, ҳисоб-китоб вақти 60 фоизга камайган, қайта ишлаш натижаларини ҳужжатлаштириш вақти 20% қисқартирилган, меҳнат унумдорлиги 30-35% ўсган, хато 6-10% га камайган ва олинган натижаларнинг аниқлиги ошган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish