Халматов Мислиддин Мухамматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Атмосферадаги зарарли моддаларнинг манзарали дарахтларга таъсирини ўрганиш (Андижон шаҳри мисолида)», 03.00.10 – Экология (биология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/B126.
Илмий раҳбар: Исмаилходжаев Боходирходжа Шарипходжаевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон машинасозлик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.02/30.04.2021.B.79.01.
Расмий оппонентлар: Тлеумуратова Бибигуль Сарыбаевна,физика-математика фанлари доктори; Отенова Фарида Толегеновна, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: атмосферадаги зарарли моддаларнинг Андижон шаҳрининг марказий кўчаларидаги манзарали дарахтларга таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ифлослантирувчи комплекснинг ўсимликларга таъсирининг концентрацияси ва давомийлиги доимий равишда ўзгариб туриши ва шамол йўналишига, рельефга ва чиқинди манбаларининг жойлашишига ва миқдорига боғлиқ эканлиги аниқланган;
манзарали дарахтларнинг барг биомассасида ифлослантирувчи моддалар тўпланишининг мавсумийлик омилига, шу жумладан Андижон ҳудудининг иқлим шароитига боғлиқлиги аниқланган;
автомобиллар ва саноат корхоналари томонидан автомагистралларда чиқариладиган зарарли моддаларнинг манзарали дарахтларнинг фенологик хусусиятларига таъсири, барглар таркибидаги пигментлар ва оғир металларнинг миқдорий динамикаси аниқланган;
минтақалар учун манзарали дарахт турларини танлаш ва зарарли моддалар билан ифлосланиш даражасига қараб экологик ҳудудларни аниқлаш бўйича илмий асослар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Зарарли моддаларнинг манзарали дарахтларга таъсирини (Андижон шаҳри мисолида) аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
атмосфера ҳавосини ифлосланиши аспирация усули Андижон вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасида автотранспортлар ва саноат корхоналардан чиқаётган заҳарли газлар углерод, азот, олтингугурт оксидлари ва чанг ҳамда оғир металлар билан ифлосланиши, шунингдек, ўсимлик қоплами, хусусан, манзарали дарахтларнинг хусусиятларига таъсири, чиқинди заҳарли моддалар таркибидаги зарарли кимёвий элементларни камайтиришда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2019 йил 12 апрелдаги 03-02/3-1965-сон маълумотномаси). Натижада, атмосферадаги зарарли моддаларни аниқлаш ва марказий кўчаларда экиш учун манзарали дарахтларнинг чидамли турини танлаб олиш имконини берган;
эман (дуб) (Quercus), сохта каштан (Quercus castaneifolia), виргин арчаси (juniperus virginiono), павловния (Paulownia Shan Tong, Tomentosa) дарахти каби ҳавони ифлослантирувчи зарарли моддаларга чидамли манзарали дарахтлар танланиб Андижон вилояти Ўрмон хўжалиги қўмитасига босқичма-босқич экиш жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2021 йил 22 февралдаги № 05/21-994 сон маълумотномаси). Натижада, бу атмосфера ҳавосини меъёрлаштириш амалиёти учун манзарали дарахт турларини шаҳар экотизимининг зарарли моддалар билан ифлосланиш фитоиндикатори сифатида фойдаланиш имконини берган.