Sayt test rejimida ishlamoqda

Шоймардонов Туймурод Турдиалиевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Педагог кадрлар малакасини ошириш ва касбий фаолияти мониторингини ташкил этишнинг электрон тизими», 13.00.06–Электрон таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.PhD/Ped5.

Илмий раҳбар: Бегимкулов Узокбой Шоимкулович, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Бош илмий-методик марказ.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИКрақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.27.06.2017.Ped.26.01.

Расмий оппонентлар: Арипов Мирсаид, физика-математика фанлари доктори, профессор; Тайлаков Норбек Исакулович, педагогика фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялари университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда уларнинг касбий фаолияти мониторингини олиб боришнинг электрон методик тизимини ишлаб чиқиш, назарий асослаш ҳамда амалиётга татбиқ этишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнлари мониторингини амалга ошириш ва ўқув-методик ахборотларни тизимлаштириш ҳамда интеграллашган ахборот-таълим муҳитини шакллантиришга йўналтирилган электрон методик тизимнинг мазмуни ва ташкилий тузилмаси яратилган;

педагог кадрларнинг касбий компетентлигини ривожлантирувчи омил сифатида қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнларининг замонавий ахборот-коммуникация технологияларига асосланган мониторинг тизими мазмуни, таркибий ташкил этувчилари ишлаб чиқилган;

педагог кадрларнинг касбий компетентлик даражасини аниқлаштириш ва башоратлаш, унинг ривожланиш динамикасини доимий кузатиб бориш имкониятини берувчи методик ёндашув жорий этилган;

педагог кадрларнинг касбий фаолият мотивациясини ривожлантиришга йўналтирилган ва таълим ресурсларини ўзида мужассамлаштирган портфолио тизими ишлаб чиқилган ҳамда педагогнинг касбий фаолияти мониторингининг таркибий қисми сифатида шакллантирилган;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнларини такомиллаштириш ҳамда унинг сифатини таъминлашнинг замонавий ахборот-коммуникация технологиялари педагог кадрларнинг касбий фаолиятини оптималлаштирувчи ва уларнинг компетентлигини ривожлантирувчи яхлит педагогик тизим сифатида таклиф этилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Педагог кадрлар малакасини ошириш ва уларнинг касбий фаолияти мониторингини ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:

олий таълим тизими педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда таълим муассасаларининг интеграллашган электрон ахборот-таълим муҳитини шакллантиришга оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги 242-сонли қарорининг 3-иловаси билан тасдиқланган меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 28 июндаги №89-03-1869-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилади;

педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари тингловчиларининг ўқув фаолияти мониторингини ташкил этишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 сентябрдаги 278-сон қарорининг 2-пункт б) банди 2-хатбоши ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил  14 июлдаги 284-сонли буйруғининг 1-иловаси 7-банди бўйича меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 28 июндаги 89-03-1869-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари сифатини оширишга хизмат қилади;

олий таълим тизими педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари мазмунини такомиллаштириш бўйича таклифлар асосида ўқув режаларига “Электрон педагогика асослари ва педагогнинг шахсий, касбий ахборот майдонини лойиҳалаш” модули киритилган ва ОЎМТВнинг 2016 йил 6 апрелдаги 137-сон буйруғи билан тасдиқланган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 28 июндаги 89-03-1869-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар педагог кадрларнинг касбий компетентлик даражасини оширишга хизмат қилади;

олий таълим тизими педагог кадрларининг касбий фаолияти натижаларини қайд этиб боришга ва мониторингини олиб боришга хизмат қилувчи электрон портфолио тизимини жорий этиш бўйича таклифлардан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2014 йил 25 декабрдаги 483-сон буйруғининг 3-банди 3-хатбошини тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 28 июндаги 89-03-1869-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар педагог кадрларнинг касбий кўрсаткичларини қайд этишнинг замонавий технологияларга асосланган тизимини жорий этишга замин яратади;

педагогнинг касбий компетентлик даражасини аниқлаштириб боришга хизмат қилувчи таклифлар асосида онлайн тест синовлари дастурий платформаси амалиётга жорий этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 28 июндаги 89-03-1869-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар педагог кадрларнинг касбий билим ва малакалари даражасини узвий ривожлантириб боришга хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish