Гаппаров Самандар Маматқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Плёнка остига қўш қаторлаб экилган ғўзани томчилатиб суғориш технологиясини такомиллаштириш», 06.01.02 - «Мелиорация ва суғорма деҳқончилик» (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/T1250
Илмий раҳбар: Икрамов Рахимджон Каримович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.10.02 рақамли Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Шеров Анвар Гуламович; қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор Норқулов Усмонқул.
Етакчи ташкилот: Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади суғориладиган ярим гидроморф, кучсиз шўрланган, енгил қумоқ, ўтлоқи бўз тупроқлар шароитида қўш қатор экилган ғўзани плёнка остидан томчилатиб суғориш технологиясини такомиллаштириш ва мазкур технологиянинг самарадорлигини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суғориладиган ярим гидроморф, енгил қумоқ, кучсиз шўрланган, ўтлоқи бўз тупроқлар шароитида қўш қаторлаб экилган ғўзани эгатлаб ва плёнка остидан томчилатиб суғориш меъёрларини ҳисоблаш учун ғўзанинг ривожланиш босқичлари ҳамда сув истеъмолини ҳисобга олувчи экин коэффициенти асосланган;
суғориладиган ярим гидроморф, енгил қумоқ, кучсиз шўрланган, ўтлоқи бўз тупроқлар шароитида қўш қаторлаб экилган ғўзани плёнка остидан томчилатиб суғориш муддати ҳамда меъёрлари ғўзани ривожланиш босқичлари ҳамда сув истеъмолини ҳисобга олувчи экин коэффициенти асосида ишлаб чиқилган;
қўш қаторлаб экилган ғўзани плёнка остидан томчилатиб суғориш усулининг тупроқнинг ҳажмий массаси, ғоваклиги, сув ўтказувчанлиги ва озуқа элементлари ҳамда шўрланишига таъсири аниқланган;
суғориладиган ярим гидроморф, енгил қумоқ, кучсиз шўрланган, ўтлоқи бўз тупроқлар шароитида ташқи омиллар таъсирида тупроқдаги намликнинг ўзгаришига қараб қўш қаторлаб экилган ғўзани плёнка остидан томчилатиб суғориш режимига тузатишлар киритиш тартиби ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қўш қаторлаб экилган ғўзани плёнка остидан такомиллаштирилган томчилатиб суғориш технологияси бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
қўш қаторлаб экилган ғўзани плёнка остидан томчилатиб суғориш усули Пахтакор тумани ирригация бўлимида жорий этилган (Сув хўжaлиги вaзирлигининг 2020 йил 21 январдаги 04/25-225-сон мaълумотномaси). Натижада томчилатиб суғоришда ҳар гектардан эгатлаб суғоришга нисбатан суғориш суви 35-40 %, минерал ўғитлар қарийб 40-50 % га тежалиб, пахта ҳосилини 5,0 ц/га оширишга имкон яратилган;
қўш қаторлаб экилган ғўзани плёнка остидан томчилатиб суғориш усули Сирдарё вилояти Сирдарё ва Мирзаобод тумани ирригация бўлимида жорий этилган (Сув хўжaлиги вaзирлигининг 2020 йил 21 январдаги 04/25-225-сон мaълумотномaси). Натижада анъанавий эгатлаб суғорилган майдонларга нисбатан суғориш сувини 35,0-40,0 % га, минерал ўғитларни эса 30,0 % га тежаш ҳамда гектаридан 7,0-9,0 ц га кўпроқ пахта ҳосили етиштириш имкони яратилган;
қўш қаторлаб экилган ғўзани плёнка остидан томчилатиб суғориш учун маҳаллий шароитга адаптация қилинган суғориш тартибини ҳисоблаш услуби Сув хўжaлиги вaзирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Сув хўжaлиги вaзирлигининг 2020 йил 21 январдаги 04/25-225-сон мaълумотномaси). Натижада томчилатиб суғориш меъёрлари 264-446 м3/га ни, мавсумий суғоришлар эса 1480-1640 м3/га ни ташкил этиб, эгатлаб суғоришга нисбатан 35-40 % гача суғориш суви тежалишига эришилган.