Sayt test rejimida ishlamoqda

Хомидов Авазжон Одиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Автоморф тупроқлар шароитида кучли шишувчан гидрогелларни қўллаб ғўзанинг тежамкор суғориш технологиясини яратиш», 06.01.02 - «Мелиорация ва суғорма деҳқончилик» (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Т2167
Илмий раҳбар: Салохиддинов Абдулҳаким Темирхўжаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.10.02 рақамли Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Икрамов Рахимжон Каримович; техника фанлари доктори, профессор в.б. Ахмеджанов Дилмурод Ғуломович.
Етакчи ташкилот: “UZGIP” Маъсулияти чекланган жамияти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистоннинг автоморф тупроқлар шароитида маҳаллий хом-ашёлардан синтез қилинган кучли шишувчан гидрогеллар асосида ғўзанинг тежамкор суғориш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
автоморф тупроқлар шароитида маҳаллий хом-ашёлардан синтез қилинган кучли шишувчан гидрогелларни қўллаш асосида тупроқнинг мақбул сув режимини таъминлаш имконини берадиган ғўзанинг такомиллаштирилган тежамкор суғориш технологияси ишлаб чиқилган; 
ғўзанинг тежамкор суғориш технологиясида маҳаллий хом ашёлардан синтез қилинган кучли шишувчан гидрогелларни автоморф тупроқларга солиш меъёри тупроқ фаол қатламида ғўзанинг илдиз тизими учун керакли намликни таъминлаш асосида асосланган;
махаллий хом ашёлардан синтез қилинган кучли шишувчан гидрогелларни тупроқ қатламига турли миқдорларда солиб суғориш технологиясининг ғўзанинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсири аниқланган;
маҳаллий хом ашёлардан синтез қилинган кучли шишувчан гидрогеллар асосидаги ғўзани суғориш технологияси шароитида тупроқ қатламининг чуқурлиги, зичлиги ҳамда чегаравий дала нам сиғими асосида автоморф тупроқлар намлигининг ўзгаришини башорат қилиш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Афтоморф тупроқлар шароитида маҳаллий хом ашёлардан синтез қилинган кучли шишувчан гидрогелларни қўллаш бўйича олинган натижалар асосида:  
автоморф тупроқлар шароитида кучли шишувчан гидрогелларни қўллаш асосида ғўзани суғоришнинг такомиллаштирилган тежамкор технологияси Наманган вилояти Норин-Сирдарё ИТҲБда жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 2 августдаги 03/18-1162-сон маълумотномаси). Натижада вегетацион суғоришга сарфланадиган сув ресурсларини 15-25% гача тежаш ҳамда хосилдорликни 7-10% га ошириш имконияти яратилган; 
маҳаллий хом ашёлардан синтез қилинган кучли шишувчан гидрогелларни автоморф тупроқларга солиш меъёри Наманган вилояти Норин-Сирдарё ИТҲБда жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 2 августдаги 03/18-1162-сон маълумотномаси). Натижада суғоришлар ўртасидаги даврини 10-12 кунга узайтириш имконияти яратилган;
кучли шишувчан гидрогелларни қўллаб ғўзани суғоришнинг тежамкор технологияси Наманган вилояти Норин-Сирдарё ИТҲБда жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 2 августдаги 03/18-1162-сон маълумотномаси). Натижада ҳар бир гектар суғориладиган майдон ҳисобига пахта етиштириш шароитида 733000 сўм/га миқдорида соф фойда олиш ва рентабеллик даражасини 7 % га ошириш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish