Рахматова Зоира Ҳақназаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мактабгача ёшдаги болалар нутқини ўстириш воситаларини яратишнинг лингвистик асослари”, 10.00.01–Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2019.2.PhD/Fil788.
Илмий раҳбар: Баҳриддинова Башорат Мадиевна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.70.01.
Расмий оппонентлар: УмурқуловБекпўлат, филология фанлари доктори; Собиров АбдулҳайШукурович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилида мактабгача ёшдаги болалар нутқини ўстириш воситаларини яратишнинг лингвистик томонларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳажм, сўзликни танлаш, тақдим қилиш, луғат мақола тузилиши, лексикографик семантизация, луғатнинг таркибий тузилмаси каби лексикографик нашрга хос тавсифий белгилар мавжуд луғатлар асосидааниқланган;
мактабгача ёшдаги болалар луғатининг нафақат нутқ ўстириш воситаси, балки интеллектуал ривожланган шахсни тарбиялашнинг муҳим воситаси эканлиги лингвокогнитив, психолингвистик, лингводидактик усуллар асосида очиб берилган;
болалар луғатининг антропоцентрик йўналганлиги, таълим олувчининг оламнинг ҳақиқий миллий лисоний манзараси билан танишиб боришида ёши, миллати, иқтидори, алоҳида таълим олишга бўлган эҳтиёжи ва бошқа индивидуал хусусиятларга алоқадорлиги аниқланган;
ўзбек тилида янги авлод болалар луғатларини яратишнинг лингвистик, педагогик, психологик мезонлари, унинг мега, макро ва микротузилиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача ёшдаги болалар нутқини ўстириш воситаларини яратишнинг лингвистик асосларини ишлаб чиқиш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
лексикографик нашрга хос тавсифий белгилар –ҳажм, сўзликни танлаш, уни тақдим қилиш, луғат мақола тузилиши, лексикографик семантизация, луғатнинг таркибий тузилмаси, сўзнинг морфологик таркибини ажратишга доир назарий хулосалардан №ФА-Ф1-Г003 “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши” мавзусидаги илмий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (ЎзР ФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2021 йил 20 январдаги 17-01-111-сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача ёшдаги болалар луғати корпусини шакллантириш, сўзликни танлаш, луғатда берилган ҳар бир тил бирлигини лексикографик изоҳлаш борасидаги масалаларни ёритиш имконини берган;
мактабгача ёшдаги болалар луғатининг нафақат нутқ ўстириш воситаси, балки интеллектуал ривожланган шахсни тарбиялашнинг муҳим воситаси эканлиги лингвокогнитив, психолингвистик, лингводидактик таҳлиллар асосидаги назарий хулосалардан “Олам менинг нигоҳимда” (ISBN 978-9943-978-92-8) номли мактабгача ёшдаги болалар учун мўлжалланган луғат қўлланмада фойдаланилган. Натижада ёш авлодни умуммиллий қадриятларимизга содиқ қилиб тарбиялашда нутқ ўстириш воситаларининг ролига доир қарашларни такомиллаштириш имконини берган;
ўзбек тилида янги авлод болалар луғатларини яратишнинг лингвистик, педагогик, психологик мезонлари, унинг мега, макро ва микротузилиши масалаларига доир назарий хулосалардан “Олам менинг нигоҳимда” (ISBN 978-9943-978-92-8)номли мактабгача ёшдаги болалар учун мўлжалланган луғат қўлланмада фойдаланилган. Натижада мактабгача ёшдаги болалар луғати сўзлигини шакллантириш ва семантизациялашда: илмийлик ва мантиқлилик, таълимийлик, лексикани қулай шаклда тақдим этиш, кўрсатиб тушунтириш, умумийлик-хусусийлик, изчиллик, миллийлик, замонавийлик, дидактик, тушунарлилик, даражалилик каби тамойилларни очиб бериш имконини берган;
болалар луғатининг антропоцентрик йўналганлиги, таълим олувчининг оламнинг ҳақиқий миллий лисоний манзараси билан танишиб боришида ёши, миллати, иқтидори, алоҳида таълим олишга бўлган эҳтиёжи ва бошқа индивидуал хусусиятларига мослиги очиб берилган маълумотлардан “Тил – миллат кўзгуси”, “Маънавиятимиз сарчашмалари”, “Алманах”, “Долзарб мавзу” кўрсатувлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Қашқадарё телерадиокомпаниясининг 2021 йил 8 февралдаги 12-15/86-сон маълумотномаси) Натижада миллий тил ренессанси ҳамда ҳозирги замон цивилизацияси шароитида антропоцентрик ўқув воситаларининг инсон ижтимоий қиёфасига таъсири масаласини ёритишда муайян хулосалар чиқариш имконини берган.