Sayt test rejimida ishlamoqda

Азимов Санжар Самадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларининг касбий компетентлигини компьютер технологияларидан фойдаланиб такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (тасвирий санъат), (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Ped785.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
Илмий раҳбар: Қаҳҳоров Сиддиқ Қаҳҳорович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.70.02.
Расмий оппонентлар: Рўзиев Эркин Искандарович, педагогика фанлари доктори, профессор; Нуруллаева Шахло Ўктамовна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларининг касбий компетентлигини компьютер технологияларидан фойдаланиб такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси таълим йўналиши талабаларининг касбий компетентлигини ривожлантиришда график дастурлардан фойдаланишнинг кўп фикрлилик, танлаш, рефлексив каби дидактик имкониятлари креатив ёндашувни интеграциялаш асосида такомиллаштирилган; 
бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларининг конгнитив,технологик,креативликкаби касбий компетентлигини шакллантиришда қаламтасвир, рангтасвир ва академик қаламтасвир асослари,дастгоҳли рангтасвир каби фанларни имитацион, дастурий ва техник воситалар асосида ўқитишнинг методик тизими такомиллаштирилган;
компьютер технологияларига асосланган педагогик жараённинг ижодий муҳитни яратиш, бадиий санъат бўйича ижодий фаолият, фаолият малакалари узвийлиги каби таркибий асосларига мувофиқ касбий компетенцияларни такомиллаштириш модели ишлаб чиқилган;
бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларида касбий компетентликнинг шаклланганлик даражалари касбий фаолият турларига тайёргарлик даражалари репродуктив, қисман изланишли, креатив каби баҳолаш мезонлари асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларининг касбий компетентлигини компьютер технологияларидан фойдаланиб такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак тасвирий санъат ўқитувчилари касбий компетентлигининг педагогик-психологик хусусиятлари (когнитив, технологик, креатив) продуктивлик фаолиятини таъминлаш орқали касбий йўналтириш умумкасбий ва ихтисослик фанлари интеграцияси, бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларининг касбий компетентлик компонентлари (педагогик, тасвирий, лойиҳавий, илмий-тадқиқот, рефлексив) компьютер технологиялари график дастурлари (Corel Draw, Macromedia Flash, Adobe Photoshop, Corel-Photo-Paint, Corel Painter) асосида касбий компетентликни ривожлантиришнинг дидактик имкониятларини аниқлашга доир амалий тавсиялар “Тасвирий санъат ва муҳандислик графикасини ўқитиш методикаси”ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 2 ноябрдаги 89-03-4339-сон маълумотномаси).Натижада тасвирий санъат таълим йўналиши фанларига компьютер технологиялари асосида график дастурларни қўллаш самарадорлигини ошириш имкониятини берган;
компьютер технологияларига асосланган педагогик жараён таркибий асослари (ижодий муҳитни яратиш, бадиий санъат бўйича ижодий фаолият, фаолият малакалари узвийлиги) касбий компетенцияларни такомиллаштириш методикаси педагогик лойиҳалаш модели компонентлари билан интеграциялашга оид тавсиялар “5110800-Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси йўналиши малака талаблари мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 2 ноябрдаги 89-03-4339-сон маълумотномаси). Натижада касбий компетенцияларни такомиллаштириш методикаси педагогик лойиҳалаш моделини яратиш имконини берган;
бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларида касбий компетентликнинг шаклланганлик даражалари касбий фаолият турларига тайёргарлик даражаларини баҳолаш мезонлари оид берилган таклифлардан АIF-2/20 рақамли “Техника йўналишидаги олий таълим муассасаларида шахсга йўналтирилган инновацион технологиялар асосида малакали инженер кадрлар тайёрлаш ва профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш сифатини яхшилаш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 2 ноябрдаги 89-03-4339-сон маълумотномаси). Натижада компьютер технологиялари бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларининг касбий компетентлигини такомиллаштириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish