Sayt test rejimida ishlamoqda

Парсиев Сайдиахат Солиходжаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кўп поғонали структурага эга бўлган телекоммуникация тармоқларини тадқиқ қилиш усуллари, моделлари ва алгоритмлари”, 05.04.01 – Телекомуникация ва компьютер тизимлари, телекоммуникация тармоқлари ва қурилмалари. Ахборотларни тақсимлаш. Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.DSc/T399.
Илмий раҳбар: Нишанбаев Туйғун Нишанбаевич, техника фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:Муҳаммад ал-Хоразмий номидагиТошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.02.
Расмий оппонентлар:техника фанлар доктори, профессор Гулямов Шухрат Маннапович; техника фанлари доктори, профессор Турсунов Бахтиёр Мухаммеджанович; техника фанлари доктори, профессор Давронбеков Дилмурод Абдужалилович.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: кўп поғонали телекоммуникация тармоқлари самарадорлигини оширишнинг алгоритмларини, маълумотлар оқими  характеристикаларини ҳисоблаш моделларини ва топологик структураларини оптималлаштиришнинг такомиллаштирилган усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
телекомммуникация тармоқлари самарадорлигини ошириш имконини берувчи абсолют ва нисбий приоритетли маълумотлар оқими характеристикаларини ҳисоблашнинг математик моделлари ишлаб чиқилган;
тармоқнинг структуравий параметрлари билан маълумотлар оқимининг вақт-эҳтимолли характеристикаларини боғлаш имконини берувчи аналитик модель яратилган;
оптимал структурани аниқлаш имконини берувчи кўп поғонали телекоммуникация тармоқ структурасини кумулятив умумтармоқ ҳаражатлар мезони бўйича оптималлаштириш алгоритмлари яратилган;
каналларнинг ўтказувчанлик қобилиятини танлаш ва маълумотлар оқимининг ушланиб қолиш вақтини камайтириш имконини берувчи тугунларни оптимал жойлаштириш мезони яратилган;
келиб тушаётган маълумотлар оқимининг ишончлилигини ва приоритетлигини ҳисобга олиш имконини берувчи вақт-эҳтимолли характеристикаларини ҳисоблаш алгоритми яратилган;
кўп поғоналителекоммуникация тармоқ структурасини  оптималлаштириш усуллари такомиллаштирилган;
оптимал структурани аниқлаш имконини берувчи кўп поғонали махсус тайинланган телекоммуникация алоқа тармоқларини қуриш мезони ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Кўп поғонали структурага эга бўлган телекоммуникация тармоқларини тадқиқ қилиш усуллари, моделлари ва алгоритмлари бўйича олинган натижалар бўйича:
оптимал тармоқ структурасини аниқлаш имконини берувчи кўп поғонали махсус тайинланган телекоммуникация алоқа тармоқларини қуриш мезони ва тармоқнинг оптимал структурасини аниқлаш имконини берувчи кўп поғонали телекоммуникация тармоқ структурасини келтирилган умумтармоқ ҳаражатлар мезони бўйича оптималлаштириш алгоритмлари Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлар бош штабининг алоқа, ахборот технологиялари ва ахборотларни ҳимоялаш бош бошқармасига жорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2020 йил 25 ноябрдаги №33-8/7130 - сон маълумотномаси). Натижада телекоммуникация тармоғининг оптимал структурасини аниқлашга ва лойиҳалаш учун кетадиган сарф ҳаражатларни 13-17% гача камайтиришга эришилган ва қарор қабул қилиш сифати яхшиланган;
приоритетли тизим самарадорлигини ошириш имконини берувчи абсолют ва нисбий приоритетли маълумотлар оқими характеристикаларини ҳисоблашнинг математик моделлари ва келиб тушаётган маълумотлар оқимининг ишончлилигини ва приоритетлигини ҳисобга олиш имконини берувчи, турли маълумотлар оқимининг вақт-эҳтимолли характеристикаларини ҳисоблаш алгоритми Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг алоқа ва ахборот – коммуникация технологиялари ҳарбий институтининг локал тармоғига жорий этилди (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2020 йил 25 ноябрдаги №33-8/7130 – сон маълумотномаси). Натижада, институтнинг локал тармоғининг вақт – эҳтимолли характеристикаларини ҳисоблаш вақтини 15-20% гача қисқартиришга эришилган ва маълумотлар оқимини узатиш сифати оширилган;
кўп поғонали телекоммуникация тармоқ структурасини оптималлаштириш усуллари ва тармоқнинг оптимал структурасини аниқлаш имконини берувчи кўп поғонали телекоммуникация тармоқ структурасини келтирилган умумтармоқ ҳаражатлар мезони бўйича оптималлаштириш алгоритмлари “Узбектелеком” АКга жорий этилди (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2020 йил 25 ноябрдаги №33-8/7130 – сон маълумотномаси). Натижада “Узбектелеком” АКтармоқларини лойиҳалаштириш учун кетадиган сарф ҳаражатларни 3-4 % гача камайтиришга ва қарор қабул қилиш сифатини оширишга эришилган;
каналларнинг ўтказувчанлик қобилиятини танлаш ва маълумотлар оқимининг ушланиб қолиш вақтини камайтириш имконини берувчи тугунларни оптимал жойлаштириш мезони “UNICON.UZ” ДУКга жорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2020 йил 25 ноябрдаги №33-8/7130 – сон маълумотномаси). Натижада кўп поғонали тармоқда маълумотларнинг ўртача ушланиб қолиш вақтини камайтиришга ва каналларнинг ўтказувчанлик қобилиятини оширишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish