Ражабов Ибрат Яхшимуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Пахта тозалаш жараёнида тозалагич агрегати конструкциясини такомиллаштириш», 05.02.03–«Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари» (техника фанлари бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/T741
Илмий раҳбар: Сафоев Абдухалил Абдурахимович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.Т.08.01
Расмий оппонентлар: Баходиров Ғайрат Атаханович, техника фанлари доктори, профессор; Сулаймонов Рустам Шенникович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Жиззах Политехника институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: винтли ишчи органга эга пахтани майда ифлосликлардан самарали тозалашни таъминловчи, энерго- ва ресурстежамкор тозалагич агрегатини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахтани майда ифлосликлардан тозалаш агрегатини винтли ишчи органга эга юқори самарали, энерго- ва ресурстежамкор конструкцияси ишлаб чиқилган;
пахта хомашёсини қайта ишловчи винтли конвейерни муқобил иш тартиблари, кўрсаткичлари, критик радиусларини ва кўтарилиш муқобил бурчакларини аниқлашни ифодаловчи математик боғланишлар ишлаб чиқилган;
пахтани винтли ишчи органда тозалаш жараёниниг назарий ва тажрибавий тадқиқотлари асосида тозалагич агрегати тозалаш самарадорлигига таъсир этувчи омиллар учун боғланишлар ишлаб чиқилган;
винтли ишчи орган қозиқларига тушаётган юклама қиймати даврий ҳолатига кўра ўзгариши аниқланган;
пахта тозалаш жараёнида тозалагич агрегатини винтли ишчи органи қозиқларини пахтани илиб олишини таъминловчи шартлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахтани майда ифлосликлардан тозаловчи такомиллаштирилган тозалагич агрегатининг ишлаш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
комбинациялашган ишчи органларга эга тозалагич агрегатига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган («Толали материални тозалаш қурилмаси», №FAP 01533–2020й). Натижада бундай тозалагичларни қўлланилиши пахта хомашёсини ифлосликлардан тозалаш самарадорлигини 14–19 % га яхшилашга эришилган;
тозалагичлар учун янги таъминлаш қурилмасига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган («Пахта тозалагични таъминлаш қурилмаси» №FAP 01144–2014). Натижада қайта ишrланаётган маҳсулотнинг тозалаш самараси ва сифатини ошириш имконияти яратилган;
ишлаб чиқилган винтли ишчи органга эга тозалагич агрегати “Ўзпахтасаноат” АЖ тасарруфидаги Сирдарё вилояти Сайхунобод ва Тошкент вилояти Қорасу пахта тозалаш корхоналарида ишлаб чиқаришга жорий этилган (“Ўзпахтасаноат” АЖ нинг 2019 йил 25 сентябрдаги 02–18/5590–сонли маълумотномаси). Натижада комбинациялашган қозиқли ва винтли ишчи органларга эга тозалагич тозалаш самарадорлиги 14–19% ортиши ҳамда бундай тозалагичдаги ўрнатилган қувватни 1,3 мартага камайтириш орқали энерго- ва ресурстежамкорликка эришиш имкониятлари яратилган.