Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримов Шерзод Собиржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Петри тўри асосида телекоммуникация тармоғи канал сатҳи протоколлари самарадорлигини баҳолашнинг моделлари ва алгоритмлари”, 05.04.01 – Телекоммуникация ва компьютер тизимлари, телекоммуникация тармоқлари ва қурилмалари. Ахборотларни тақсимлаш.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/T452.
Илмий раҳбар: Сиддиков Исамидин Хакимович, техникафанларидоктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.02.
Расмий оппонентлар:техника фанлар доктори, профессор, Хамдамов Уткир Рахматиллаевич; техника фанлар доктори, профессор, Ташманов Ержон Байматович.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: телекоммуникация тармоғи канал сатҳи протоколлари самарадорлигини баҳолашнинг Петри тўри асосида моделлари ва алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳалақитлар таъсири остидаги телекоммуникация тармоқларида маълумотларни узатиш канал сатҳи протоколлари самарадорлигини баҳолашнинг норавшан вақтли Петри тўри модели яратилган;
телекоммуникация тармоғи канал сатҳи протоколларининг  самарадорлигини белгиловчи маълумот узатиш тезлиги, ушланиб қолиш вақти, узатишда содир бўладиган йўқотишлар, маълумот ҳажмини аниқлаш алгоритми ишлаб чиқилган;
маълумотларнинг ноаниқлиги шароитида телекоммуникация тармоғи канал сатҳи протоколлари самарадорлигининг ошириш моделлари ва алгоритми ишлаб чиқилган;
телекоммуникация тармоқларида узатилаётган маълумотлар тўлиқлиги, аниқлиги, тезкорлигини тадқиқ қилиш ва баҳолашнинг имитацион модели яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Петри тўри асосида телекоммуникация тармоғи канал сатҳи протоколлари самарадорлигини баҳолашнинг моделлари ва алгоритмлари бўйича олинган натижалар асосида:
ҳалақитлар таъсири остидаги телекоммуникация тармоқларида маълумотларни узатиш канал сатҳи протоколлари самарадорлигини баҳолашнинг норавшан вақтли Петри тўри модели ва канал сатҳи протоколлари унумдорлиги кўрсаткичларидан бўлган маълумотларни узатиш тезлиги, ушланиб қолиш вақти, узатишда содир бўладиган йўқотишлар, маълумотлар ҳажмини аниқлаш алгоритми Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тасарруфидаги корхоналарда, хусусан “Ўзбектелеком” АК Фарғона филиалига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг 2019 йил 26 августдаги 33–8/5937–сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида тармоқда содир бўладиган халақитларнинг таъсир кўрсатиш даражаси юқори бўлганда кадрлар ўлчамининг қулай қийматини аниқлаш орқали ахборотларни йўқотилишини 3–5% га камайтириш имконини берган; 
маълумотларнинг ноаниқлиги шароитида телекоммуникация тармоғи канал сатҳи протоколлари самарадорлигининг ошириш моделлари ва алгоритми ҳамда узатилаётган маълумотлар тўлиқлиги, аниқлиги, тезкорлигини тадқиқ қилиш ва баҳолаш мезонининг имитацион модели Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тасарруфидаги корхоналарда, хусусан Қашқадарё Радио телевидение узатиш марказида ДУКга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг 2019 йил 26 августдаги 33–8/5937–сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида норавшан вақтли Петри тўри асосида халақитлар таъсири остидаги канал сатҳи протоколлари самарадорлигини баҳолаш ва башоратлаш орқали ахборотлар оқимларининг тезкорлигини 11% га орттириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish