Тешабаева Гавхар Дарвишовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Футболчиларда стресс билан боғлиқ невротик бузилишларни келтириб чиқарувчи омиллар таҳлили ва профилактикаси», 19.00.04 – Тиббий ва махсус психология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Tib806.
Илмий раҳбар: Магзумова Шахноза Шахзадэевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази, PhD.10/30.12.2019.Tib.69.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллажанова Шахло Журахановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Васила Каримбековна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: футболчи аёлларда невротик бузилишларга олиб келувчи омилларни аниқлаш ва профилактик чора-тадбирлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор футболчи аёлда невротик бузилишларга олиб келувчи конституционал-биологик омиллардан шахс акцентуациясининг турига қараб футболчининг амплуаси белгиланиши, ижтимоий-психологик омиллардан дисгармоник тарбия олганлиги, спортчи-мураббий муносабатларининг тўғри йўлга қўйилмаганлиги, гуруҳли жипслиликнинг пастлиги спортчи руҳияти ва саломатлик даражасига таъсири асосланган;
илк бор футболчи аёллар учун махсус профилактик дастур қисқа психотерапия невротик бузилишларга олиб келувчи ижтимоий ва психологик омилларни ҳисобга олган ҳолда уларнинг спортга бўлган қизиқишнинг қайта тикланиши психология жиҳатдан такомиллаштирилган;
илк бор невротик ҳолатларнинг ривожланиши, клиник гетерогенлиги, давомийлиги ва динамикасига ташкилий омилларнинг, яъни футболчи аёлнинг бир жамоада кам вакт ўйнаши, фаолият олиб борадиган жамоа ва муррабийни тез-тез ўзгариши, футбол жамоасида спорт психологи ва врачнинг йўқлиги, машғулот-мусобақалардан олдиндан бехабарлиги, футболга саралаш орқали олинмаганлиги кабиларнинг таъсири исботланган;
илк бор футболчи аёллардаги невротик бузилишларни эрта аниқлаш мақсадида ишлаб чиқилган махсус алгоритм мусобақадан олдин тезкор невротизация скрининги ўтказиш ва чуқурлаштирилган тиббий кўрик таркибига тиббий психолог/психиатр кўригини киритиш билан такомиллаштирилган ва шунга асосан тиббий-психологик ёрдамга мурожаат ва этмаган футболчиларни қўллаб-қувватлашга имкон яратиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Футболчиларда стресс билан боғлиқ невротик бузилишларни келтириб чиқарувчи омиллар таҳлили ва профилактикаси бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
футболчи аёлларнинг руҳий ҳолатини белгиловчи неврозларга олиб келувчи комплекс, конституционал-биологик, психологик, ижтимоий, ташкилий омилларни аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида спорт шифокорлари, спорт ва тиббий-психологлар ҳамда мураббийлар учун ишлаб чиқилган «Спортчиларда невротик бузилишларни аниқлаш алгоритми» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 14 февралдаги 8-н-р/54-сон маълумотномаси). Натижада футболчи аёлларнинг руҳий ҳолатини яхшилаш,невротик бузилишларни эрта аниқлаш (профилактик аҳамиятга эга), уларга тиббий-психологик ёрдам кўрсатувчи муассасалар ишини такомиллаштириш имконини берган;
футболчи аёллар руҳий ҳолати, саломатлигини яхшилаш ва неврозни профилактикаси учун учун ишлаб чиқилган профилактик услуб ижобий натижа бериб, неврозни шаклланишига тўсқинлик қилишга қаратилган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган футболчиларда стресс билан боғлиқ невротик бузилишларни келтириб чиқарувчи омиллар таҳлили ва профилактикасига қаратилган тадқиқот натижалари Миллий олимпия қўмитаси қошидаги каратэ Федерацияси, стол тенниси Федерацияси амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 14 сентябрдаги 8-н-р/110-сон маълумотномаси). Натижада футболчи аёлларнинг руҳий ҳолатини яхшилаш, неврозни эрта аниқлаш ва унинг профилактикасида тиббий психологлар ишини бирмунча енгиллаштириш имконини берган.