Sayt test rejimida ishlamoqda

Алимухамедова Барно Гайратовнанинг
фалсафадоктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Тикув буюмларининг ипли бирикмалари мустаҳкамлик хусусиятини таъминлаш усулларини ишлаб чиқиш», 05.06.04- «Тикувбуюмлари технологияси ва костюм дизайни»(техника фанлари бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Т1191
Илмийраҳбар: Ташпулатов Салих Шукурович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти,DSc.03/30.12.2019.T.08.01
Расмий оппонентлар: Абдукаримова Машхура Абдураимовна, техника фанлари доктори, доцент;Пулатова Сабохат Усмановна, техника фанлари номзоди, доцент; 
Етакчи ташкилот:. Наманган мухандислик-технология институти
Диссертация йўналиши:  амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сийрак тўқимали матоларда полимер композиция орқали чок мустаҳкамлигини таъминлашни назарда тутувчи усулларни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кийим деталларини ипли бириктиришнинг мустаҳкамлигини таъминловчи янги ресурстежамкор технология ишлаб чиқилган;
ишлов берилган ипли бириктиришнинг физик-механик кўрсаткичлари назарий асосланган ва тажрибавий аниқланган;
ипли бирикмалар мустаҳкамлик кўрсаткичларига полимер композиция-нинг таъсир даражаси аниқланган ва  математик боғланишлари олинган;
чокли бириктириш жараёнида сарфланадиган полимер композицияни ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ипли бирикмалар мустаҳкамлик хусусиятларини таъминловчи янги технологияни ишлаб чиқишга йўналтирилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
тикув буюми деталларини бириктиришда полимер композицияни суртиш усулига Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патентлари олинган («Тикув буюмлари бириктирилувчи деталларига полимер композицияни суртиш қурилмаси», №FAP 00885-2014 й.,  №FAP 00905-2014 й.). Натижада кийим деталларини ипли бириктиришнинг мустаҳкамлигини оширувчи янги ресурстежамкор технологиясини яратиш имконини берган;
таклиф этилаётган тикув буюми деталларини бириктиришда полимер композицияни суртиш янги қурилмаси  (технологияси) «Ўзтўқимачилик-саноат» Ассоциацияси тасарруфидаги  тикувчилик корхоналарида, шу жумладан,  «Нилуфар-95» ИЧТФ ва «GODDY» МЧЖ корхоналарида ишлаб чиқаришга жорий қилинган («Ўзтўқимачиликсаноат»  Ассоциациясининг 2020 йил 30 декабрдаги 04/18-3541-сонли маълумотномаси). Натижада тикув буюми деталларини бириктиришда полимер композицияни суртишнинг модернизациялашган технологиясини ишлаб чиқаришдаги қиёсий таҳлили асосида меҳнат унумдорлиги 14,5 % га ва ипли бирикмалар мустаҳкамлиги 1,5÷2,0 баравар ошишига имконият яратилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish