Sayt test rejimida ishlamoqda

Жўрахонов Музаффар Эскандаровичнинг
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кичик бизнесни барқарор ривожлантиришда ишлаб чиқариш омиллари самарадорлигини ошириш йўллари (Андижон вилояти мисолида)», 08.00.15 – «Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти» (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Iqt1269.
Илмий раҳбар: Мадраҳимов Улуғбек Абдухалилович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон машинасозлик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/27.05.2020.I.66.03.
Расмий оппонентлар: Ғофуров Убайдулло Вахабович,иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Арипов Ойбек Абдуллаевич,иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Андижон вилоятида кичик бизнесни барқарор ривожлантиришда ишлаб чиқариш омиллари самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кичик бизнес ишлаб чиқариш ҳажмининг барқарор ўсишини таъминлаш мақсадида ишчи кучи ва капиталнинг синергик самарадорлигини аниқлаш зарурияти асосланган, натижада инвестицияларнинг икки йиллик ўртача ҳажмини ҳисобга олиб баҳолаш таклифи ишлаб чиқилган;
кичик бизнеснинг барқарор ривожланишини мониторинг қилишда “молиявий”, “институционал” ва “ташқи иқтисодий фаолият” индикаторларини киритиб баҳолаш зарурияти асосланган, натижада саноат соҳасидаги тадбиркорлик фаолияти самарадорлигини ўрта муддатли инвестицияларга ҳамда технологиялар трансферига боғлиқлиги ҳисоб-китоблар орқали аниқланган;
туман ва шаҳарларда инфратузилма объектлари сони ва турини диверсификациялаш асосида тадбиркорлик соҳасида енгил саноат ва қурилиш индустриясини ривожлантириш орқали аҳоли даромадлари табақаланишини қисқартириш таклифи ишлаб чиқилган; 
2025 йилгача бўлган даврда вилоятнинг тадбиркорлик салоҳиятидан оқилона фойдаланишни, меҳнат ресурсларини самарали бандлигини таъминлашни ҳисобга олиб кичик бизнеснинг иш билан бандликдаги улушлари бўйича прогноз ҳисоб-китоблари бажарилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Кичик бизнесни барқарор ривожлантиришда ишлаб чиқариш омиллари самарадорлигини ошириш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
кичик бизнес ишлаб чиқариш ҳажмининг барқарор ўсишини таъминлаш мақсадида ишчи кучи ва капиталнинг синергик самарадорлигини аниқлаш зарурияти асосланиши натижасида инвестицияларнинг икки йиллик ўртача ҳажмини ҳисобга олиб баҳолаш ҳамда омилларнинг миқдор ва самарадорликларини аниқлаш индикаторларини баҳолаш усули Андижон вилоятининг «2019-2022 йилларда Андижон вилоятида саноатни ривожлантириш дастури»ни тайёрлашда, «Андижон вилоятида аҳоли бандлигини ошириш»дастурини мониторинг қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 11 январдаги 03/14-01-10/10-2232-сон, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат Палатасининг 2021 йил 11 февралдаги 11/03-16-1290-сон маълумотномалари). Натижада Андижон вилоятида кичик бизнеснинг ЯҲМдаги улуши 0,2 фоизга самарали ижобий ўзгаришига эришилган.
кичик бизнеснинг барқарор ривожланишини мониторинг қилишда “молиявий”, “институционал” ва “ташқи иқтисодий фаолият” индикаторларини киритиб баҳолаш зарурияти асосланиши натижасида саноат соҳасидаги тадбиркорлик фаолияти самарадорлигини ва соҳанинг умумий барқарорлигини ўрта муддатли инвестицияларга ҳамда технологиялар трансферига боғлиқлиги бўйича аниқланган ҳисоб-китоблардан Андижон вилоятининг «Тармоқларни ривожлантириш юзасидан ҳудудий инвестиция дастури»ни мониторинг қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 11 январдаги 03/14-01-10/10-2232-сон маълумотномаси). Натижада Андижон вилоятида кичик бизнеснинг экспортдаги улуши 0,2 фоизга самарали ижобий ўзгаришига эришилган.
туман ва шаҳарларда инфратузилма объектлари сони ва турини диверсификациялаш асосида тадбиркорлик соҳасида енгил саноат ва қурилиш индустриясини ривожлантириш орқали аҳоли даромадлари табақаланишини қисқартириш ҳамда талбиркорлик барқарорлиги ва самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган таклифи асосида Андижон вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг «Кичик бизнеснинг иқтисодиёт тармоқларидаги улуши» номли иловасини, «Ҳар бир оила тадбиркор», «Хотин қизларни тадбиркорликка жалб этиш» дастурларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 11 январдаги 03/14-01-10/10-2232-сон, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат Палатасининг 2021 йил 11 февралдаги 11/03-16-1290-сон маълумотномалари).Илмий натижалардан фойдаланиш ёрдамида Андижон вилоятида кичик бизнес субъектлари сони 0,6 фоизга самарали ижобий ўзгаришига эришилган;
2025 йилгача бўлган даврда вилоятнинг тадбиркорлик салоҳиятидан оқилона фойдаланишни, меҳнат ресурсларини самарали бандлигини таъминлашни ҳисобга олиб кичик бизнеснинг иш билан бандликдаги улушлари бўйича бажарилганпрогноз ҳисоб-китоблари ҳамда кичик бизнес ривожланишига  омиллар таъсирини аниқлаш бўйича ишлаб чиқилган эконометрик моеллари асосида Андижон вилоятининг «Андижон вилоятининг 2019-2030 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш концепцияси» истиқбол кўрсаткичларини белгилашда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 11 январдаги 03/14-01-10/10-2232-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш орқали Андижон вилоятида кичик бизнеснинг иш билан банд бўлганлардаги улуши 0,3 фоизга самарали ижобий ўзгаришларига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish