Тўйчиев Олимжон Алижоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўқувчиларнинг техник ижодкорликка оид компетенцияларини робототехника элементлари асосида такомиллаштириш”, 13.00.02 – «Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика)»
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3-4.PhD/Ped355.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03 .
Илмий раҳбар: Жўраев Ҳусниддин Олтинбойевич, педагогика фанлари доктори.
Расмий оппонентлар: Усмонов Шукрулло Неъматович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Абдиев Умирбек Бегматович педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларнинг техник ижодкорликга оид компетенцияларини робототехника элементлари асосида такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўрта мактаб ўқувчиларига тўгарак машғулотларида техник ижодкорлик компетенцияларни ривожлантиришнинг услубий таъминоти конструкторлик элементларини автоном тарзда ишлатиш имконияти ва механик модулларини тизимли қўллаш орқали такомиллаштирилган;
тўгарак машғулотларида техник таълимни амалга ошириш методологик ёндашувлари робототехника элементларининг идентив хусусиятларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг техник ижодкорлик компетенцияларини ривожлантириш модели робототехника элементларини дастурлашга физик-кимёвий ва механик ёндашув яхлитлигини киритган олган ҳолда такомиллаштирилган;
техник ижодкорлик компетенцияларини ривожлантириш методикаси робототехника конструктив элементларини тақсимланган ҳолда кичик гуруҳларда ишлашни ташкил қилиш асосида такомиллаштирилган..
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчиларнинг техник ижодкорликга оид компетенцияларини робототехника элементлари асосида ривожлантириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
ўрта мактаб ўқувчиларига тўгарак машғулотларида техник ижодкорлик компетенцияларни ривожлантиришнинг услубий таъминоти конструкторлик элементларини автоном тарзда ишлатиш имконияти ва механик модулларини тизимли қўллаш орқали такомиллаштиришга доир таклифлардан
ЁБВ-Атех-2018-64 рақамли “Разработка человекоподобного (Гуманоида) робота с исскуственным интеллектом” (2016–2018 йй.) амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021 йил 30 мартдаги 04-10/4191-1-сонли маълумотнома). Натижада дарсдан ташқари тўгарак машғулотларида робототехника конструторлик элементлари асосида ўқувчиларнинг техник ижодкорлик компетенциялари техник касбларга қизиқишларини ривожлантиришга хизмат қилган;
тўгарак машғулотларида техник таълимни амалга ошириш методологик ёндашувлари робототехника элементларининг идентив хусусиятларига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар ўқув жараёнига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигининг 2021 йил 17 июндаги №01-02/5-850-сонли маълумотнома). Натижада тўгарак машғулотларида техник таълимнинг методологик ёндашувларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ўқувчиларнинг техник ижодкорлик компетенцияларини ривожлантириш модели робототехника элементларини дастурлашга физик-кимёвий ва механик ёндашув яхлитлигини эътиборга олган ҳолда такомиллаштириш ҳамда техник ижодкорлик компетенцияларини ривожлантириш методикаси робототехника конструктив элементларини тақсимланган ҳолда кичик гуруҳларда ишлашни ташкил қилишга доир таклифлардан ЁБВ-Атех-2018-131 ““Автоматлаштирилган робото-конструктор техник ишланмалар” мажмуаси ва ундан фойдаланиш йўриқномаси ишлаб чиқиш” (2016-2018 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021 йил 30 мартдаги 04-10/4191-1-сонли маълумотнома). Натижада тўгарак машғулотларида робототехника ўқув материалларини ўқитишнинг самарали ташкил этиш ва ўтказишга эришилган.