Sayt test rejimida ishlamoqda

Хасанов Алексей Рашидовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Мураккаб кон-геологик шароитларга эга олтин конларини ер ости усулида қазиб олиш технологиясини такомиллаштириш», 04.00.10 – Геотехнология (очиқ, ер ости ва қурилиш) (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/T1415.
Илмий раҳбар: Раимжанов Бахадиржан Раимжанович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Геотехнология ва рангли металлургия илмий-тадқиқот ва лойиҳа-қидирув институти ДУК «O’zGEORANGMETLITI».
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали, DSc.22/30.12.2019.Т.98.01. 
Расмий оппонентлар: Заиров Шерзод Шарипович, техника фанлари доктори, профессор; Меликулов Абдусаттар Джаббарович, техника фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мураккаб кон-геологик шароитига эга Зармитан олтинли руда  ҳудудларида олтинли руда конларини ер ости усулида қазиб олишнинг мавжуд технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фойдали қазилма конларининг қазиб олиш чуқурлиги ўзгарганида кон лаҳими бўшлиғининг ҳосил бўлиш чегаравий параметлари аниқланган;
минимал сифатсизланиш билан руда танасини қазиб олишнинг юқори  кўрсаткичларига эришишда юпка қалинликдаги рудаларни қазиб олиш тизимини қўллаб қазиб олишда хавфсиз меҳнат шароитини таъминлашга ва фойдали қазилма миқдорини оширилишига эришилиши аниқланган;
Чармитан кониниг +480 м горизонтидан пастда қазиб олиш тизимининг олиб борилишида ҳавфсиз иш шароити ва қазиб олишнинг оптимал кўрсаткичларига қазиб олиш блокининг узунлиги 30 м узунликгача қисқартирилиши орқали эришилиши аниқланган;
кон босимининг таъсирига кўра участкалар бўйича коннинг кенгайтирилган районлаштирилиши ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Мураккаб кон-геологик шароитларга эга олтин конларини ер ости усулида қазиб олиш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
руда таналарини ер ости усулида қазиб олиш технологияси ва кон ишлари хавфсизлигини ошириш бўйича тавсиялар «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК Жанубий кон бошқармаси «Чармитан» ва «Ғужумсой» конларида жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» ДКнинг 2020 йил 13 октябрдаги 02-05-05/10733-сон маълумотномаси). Натижада, кон лаҳимларини кўндаланг кесим юзасининг ўлчамини ва кон лаҳимларини утиш ишлари ҳажмини камайтириш ҳамда қазиб олиш камераларининг параметрларини такомиллаштириш имконини берган;
қазиб олинаётган блокларнинг самарали параметрлари «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК Жанубий кон бошқармаси «Чармитан» ва «Ғужумсой» конларида жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» ДКнинг 2020 йил 13 октябрдаги 02-05-05/10733-сон маълумотномаси). Натижада, кон лаҳимларининг ва қазиб олиш камераларининг геомеханик ҳолатини яхшилаш, қазиб олинаётган руданинг сифатини ошириш ва мустаҳкамлашнинг прогрессив турларини қўллаш доирасини кенгайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish