Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимов Шерзод Шавкатовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ер усти лазерли сканерлаш воситасида очиқ кон объектларининг 3D моделини яратишни такомиллаштириш», 04.00.09 – Маркшейдерия (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/T2214.
Илмий раҳбар: Саййидқосимов Саййиджаббор Саййидқосим ўғли, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали, DSc.22/30.12.2019.Т.98.01. 
Расмий оппонентлар: Нурпеисова Маржан Байсановна, техника фанлари доктори, профессор; Мамажанов Мадридбек Мамажанович, техника фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: «O’zGEORANGMETLITI» ДУК.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: карьердаги деформацион жараёнларнинг содир бўлишини мониторинг қилиш ва прогнозлаш учун лазерли сканерлашни қўллаб, очиқ кон ишлари объектларининг такомиллашган 3D моделини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
карьер борти атрофидаги геомеханик жараёнларни мониторинги учун ягона информацион макон тузишнинг талаб қилинган аниқлигини таъминлайдиган очиқ кон объектларини лазерли сканерлашдан фойдаланиб, 3D моделини яратиш алгоритми ишлаб чиқилган;
тасодифий функциялар статистик назариясидан фойдаланиш негизида натижавий модел аниқлигини назоратлаб, яқин нуқталарни итератив алгоритм бўйича сканларини ўзаро ориентирлаш орқали очиқ кон ишлари объекталарининг модели яратилган;
ишлаб чиқилган комплекс маркшейдерлик кузатувларни қўллаш негизида тоғ жинслари деформацияланишини замон ва макон улчамида ривожланишини прогнозлаш ва уларни тавсифини ҳисобга олган ҳолда тектоник ва техноген омиллар бўйича кузатиш тўхтамларини ўрнатиш жойлари асосланган;
карьер борти устуворлигини прогнозлашни эҳтимоли ва ишончлилигини оширувчи лазерли сканерлаш негизида, илғор информацион технологияларни ўз ичига олган борт атрофи массивидаги геомеханик жараёнларни мониторинг тизими такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Ер устидан лазерли сканерлаш воситасида очиқ кон объектларининг 3D моделини яратишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ишлаб чиқилган услубий тавсиялар ва меъёрий йўриқномалар карьер бортлари устуворлигини таъминлаш ва лойиҳавий ечимлар қабул қилишда, кончилик ишларини бехатар олиб бориш, жорий ва истиқболли режалаштириш Харанут ва Ангрен кўмир разрезларида амалиётга жорий этилган («Ўзбеккўмир» АЖнинг 2020 йил 24 ноябрдаги 01-13/1527-сон маълумотномаси). Натижада, кончилик корхонасининг маркшейдерлик ишлари самарадорлиги ва кон-графикавий хужжатларнинг сифатини яхшилаш, лойиҳавий ҳужжатларни тайёрлаш муддатини камайтириш, кўмир қазиб олинадиган разрезларда ягона информацион макон яратиш, кон захирасининг ва бажарилган кончилик ишларининг хажми ҳисобини юритиш аниқлигини ошириш имконини берган;
кон ишларини бошқариш ва лойиҳалаш учун карьерларни уч ўлчамли модель технологияси «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг «2022-2023 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича ишланмалар рўйхати»га киритилган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2021 йил 18 мартдаги ХА-002451-сон маълумотномаси). Натижада, карьер борти устуворлигини прогнозлаш ишончлилигини ошириш ва кончилик ишларини бехатар олиб бориш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish