Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухсимов Шавкат Суннат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тортиш электр таъминоти қурилмаларининг бошқарув тизимлари учун диапазони автоматик ростланувчи ток трансформаторлари», 05.01.06 – «Ҳисоблаш техникаси ва бошқарув тизимларининг элементлари ва қурилмалари» (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/T1111
Илмий раҳбар: Амиров Султон Файзуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.Т.03.02.
Расмий оппонентлар: Абдуқаюмов Абдурашид Абдуқаюмович, техника фанлари доктори, профессор; Саттаров Хуршид Абдишукурович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: ЎзР ФА энергетика муаммолари институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ток трансформаторларининг функционал имкониятларини улар диапазонини автоматик ростлаш орқали кенгайтиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ток трансформаторлари диапазонларини магнит ўзакда ҳосил қилинадиган ўзаро қарама-қарши йўналган магнит юритувчи куч қийматларини автоматик ростлаш ҳисобига кенгайтириш усули ишлаб чиқилган;
диапазонларининг барча қисмларида ток қийматини юқори аниқликда ўлчаш имкониятини бериши ва диапазони автоматик ростланиши билан фарқ қилувчи ток трансформаторларининг паст ва юқори кучланишда ишлашга мўлжалланган конструкциялари ишлаб чиқилган;
ток трансформаторининг ўлчаш диапазонларини автоматик ростлаш имкониятини берувчи ва иш режими магнит ўзак тўйиниши натижасида иккиламчи чулғамда ҳосил бўладиган кучланишнинг юқори гармоника ташкил этувчиси қийматини асосий гармоника ташкил этувчиси қийматига нисбатан таққослашга асосланган схема ишлаб чиқилган;
диапазони автоматик ростланувчи ток трансформаторининг статик ва динамик тавсифларини тадқиқ этиш имкониятини берувчи уларнинг ферромагнит ўзак асосий магнитланиш эгри чизиғи ночизиқлигини, ўзакдаги актив исрофларни ҳамда юклама характерини ҳисобга олиш имконияти мавжудлиги билан фарқ қилувчи математик ва компьютер моделлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тортиш электр таъминоти қурилмаларининг бошқарув тизимлари учун диапазони автоматик ростланувчи ток трансформаторлари ва уларнинг электромагнит занжирларини такомиллаштирилган ҳисоблаш усули асосида:
диапазонларининг барча қисмларида ток қийматини юқори аниқликда ўлчаш имкониятини бериши ва диапазони автоматик ростланиши билан фарқ қилувчи ток трансформатори «Тошкент» электр таъминоти дистанциясига қарашли «Чуқурсой» тортувчи нимстанциясида жорий қилинган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2021 йил 11 мартдаги 01/909-21-сон маълумотномаси). Натижада, кенг ўзгартириш диапазонида аниқлиги юқори бўлган ишлаб чиқилган ўзгартириш диапазони автоматик ростланувчи ток трансформатори тортиш электр таъминоти тизимидаги катта токларни 7% юқори аниқликда ўлчаш имконини берган;
катта токларни ўзгартирувчи, диапазони автоматик ростланувчи ток трансформаторлари учун ишлаб чиқилган математик моделлар ва ўзгартириш диапазони автоматик ростланувчи ток трансформатори магнит материали асосий магнитланиш эгри чизиғининг ночизиқлигини инобатга олиш усули «Тошкент» электр таъминоти дистанциясининг «Чуқурсой» тортиш нимстанциясида жорий қилинган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2021 йил 11 мартдаги 01/909-21-сон маълумотномаси). Натижада, яратилган ўзгартириш диапазони автоматик ростланувчи ток трансформаторлари қўлланилган тортиш электр таъминоти қурилмалари бошқариш тизимининг аниқлигини 2% га ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish