Алламуратова Зийўар Бауаддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Жанубий Оролбўйи шароитида Тўрткўл ҳавза хўжалиги, кўллари балиқ паразитларининг экологик хусусиятлари ва уларга қарши курашиш йўллари», 03.00.10 – Экология (биология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/B219.
Илмий раҳбар: Курбанова Альфия Исмаиловна, биология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.02/30.04.2021.B.79.01.
Расмий оппонентлар: Жуманов Муратбай Арепбаевич, биология фанлари доктори, профессор; Алламуратов Шадымурат Туремуратович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жанубий Оролбўйи шароитида Тўрткўл ҳавза хўжалиги, кўллари балиқ паразитларининг экологик хусусиятларини аниқлаш ва уларга қарши курашиш йўлларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сув экотизимларининг экологик деградация жараёнларини баҳолаш учун гидробионтлар ва экологик нишаларнинг камайиши билан боғлиқ бўлган Тўрткўл ҳовуз хўжалиги тизимидаги ихтиопаразитлар сон динамикасидаги ўзгаришлар аниқланган;
ўзгарувчан муҳит шароитида Тўрткўл ҳавза хўжалиги тизимлари, Янбош-ёп канали, 4 ва 6 бўлим ҳавзалари, коллекторлар, Тўрткўл ва Келтеминар кўллари тизимидаги ихтиопаразитлар фаунасининг замонавий таксономик таркиби ва популяцион структураси очиб берилган;
Тўрткўл тумани ҳавза хўжалигида балиқ паразитлар фаунасининг шаклланиши ва 55 турдаги паразитларнинг мавсумий ўзгаришлари аниқланган;
Тўрткўл ҳавза хўжалигининг экологик шароитида патоген паразит D.nanus билан ҳаётнинг биринчи йилида Қизил кўз балиғи човақчасининг зарарланишининг морфо-анатомик ва биологик кўрсаткичлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Жанубий Оролбўйи шароитида Тўрткул ҳавза хўжалиги, кўллари балиқ паразитларининг экологик хусусиятларини аниқлаш ва қарши курашиш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Тўрткўл балиқ хўжалиги хавзаларида балиқларнинг патоген ва инвазион касалликларига қарши курашиш ва сув экотизимлари деградацияси жараёнларини аниқлаш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл ҳавза балиқчилик хўжалигида амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 13 октябрдаги 01/07-3-333-сон маълумотномаси). Натижада, сув экотизимлари ва паразитлар фаунасининг биоиндикациясини ўтказиш, табиий муҳит ҳолатини баҳолаш ва биологик хилма-хилликни сақлаш бўйича чора-тадбирларини ишлаб чиқиш имконини берган;
Жанубий Оролбўйи ҳудуди кулларининг биологик хилма-хиллигини сақлаш ва ихтиофаунани муҳофаза қилиш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 02/18-1-2043-сон маълумотномаси). Натижада, минтақа кўлларининг ихтиофаунаси паразитларига қарши кураш ва сув экотизимларини биоиндикация қилишнинг илмий асосланган комплекс чора-тадбирларини ишлаб чиқиш имконини берган.