Тўхтаева Малика Сайдиахраловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “XX аср 20-40-йилларида Ўзбекистон тасвирий санъатининг ижтимоий тарихи” 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tar34.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти, DSc.02/30.12.2019 Таr.56.01.
Илмий раҳбар: Алимова Дилором Агзамовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Хакимов Акбар Абдуллаевич, санъатшунослик фанлари доктори, профессор, академик; Исакова Муҳаё Сиражидиновна, тарих фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХ аср 20–40-йилларида Ўзбекистон ССРдаги ижтимоий ҳолат ва тоталитар тузум сиёсатининг ижтимоий-маданий оқибатларини тасвирий санъатнинг институционал жиҳатлари орқали очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маъмурий-буйруқбозлик тузумига қарамай, Ўзбекистонда миллий санъат анъаналарига асосланган йўналишларнинг марказий ҳудудлардан фарқли ўлароқ, 1940-йилларга қадар сақланиб турганлиги аниқланиб, бу ҳолат амалда, СССР таркибига киритилган халқларда ҳукуматга қарши сиёсий норозиликни кучайтирмаслик ҳамда чекка, айниқса геостратегик аҳамиятга эга бўлган ўлкаларни бошқариш механизмининг ўша пайтда ҳали тўлиқ ишлаб чиқилмаганлиги билан боғлиқлиги далилланган;
мустақил тузилма сифатида ташкил этилган “Бадиий фонд” амалда Ўзбекистон ССР “Рассомлар Уюшмаси”га бутунлай қарам бўлганлиги исботланиб, тасвирий санъатнинг “имтиёзли элитаси” билан оддий рассомлар ўртасида давлат буюртмаларининг тақсимоти ва уларга маблағ ажратишдаги адолатсизлик ҳамда ижодкорларнинг кундалик турмушдаги муаммоларига доир ҳужжатлар (стенограммалар) асосида монопол сиёсатнинг “мулкий ва ижтимоий табақаланиш”, ижодий биқиқлик сингари ижтимоий-иқтисодий оқибатлари очиб берилган;
совет ҳокимияти “моддий рағбатлантириш эвазига рассомларнинг ғоявий садоқати ва тузумга мафкуравий жиҳатдан хизмат қилишига эришган”лиги борасидаги фанда мавжуд назариянинг ҳаётий ҳақиқатга тўғри келмаслиги, аксинча бундай “вафодорлик” тўғридан-тўғри босим ўтказиш, ўта қийин шароитлар ҳамда бўйсунмаганларни намойишкорона қатағон қилиш чоралари орқали таъминланганлиги асослаб берилган;
“ҳукумат” ва “рассом”ни иккита алоҳида тоифага ажратган ҳолда, уларни бир-бирига қатъиян қарама-қарши қўювчи “бинарлик” назарияси инкор этилиб, санъат ва маданият бошқаруви тизимининг изчил манзарасини яратиш орқали рассомлар ушбу яхлит механизмнинг ажралмас қисми бўлганликлари далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХХ аср 20-40- йилларидаги Ўзбекистон тасвирий санъатининг ижтимоий тарихини тадқиқ этиш жараёнида ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва амалий таклифлар асосида:
маъмурий-буйруқбозлик тузумига қарамай, Ўзбекистонда миллий санъат анъаналарига асосланган йўналишларнинг марказий ҳудудлардан фарқли ўлароқ, 1940-йилларга қадар сақланиб турганлиги, бу ҳолат амалда, СССР таркибига киритилган халқларда ҳукуматга қарши сиёсий норозиликни кучайтирмаслик ҳамда чекка, айниқса геостратегик аҳамиятга эга бўлган ўлкаларни бошқариш механизмининг ўша пайтда ҳали тўлиқ ишлаб чиқилмаганлиги билан боғлиқлигини асословчи материаллардан Тарих институтида 2012-2016 йилларда бажарилган ФА-Ф1-ГО23 “Ўзбекистонда таълим тарихи ва тарихшунослиги: тажриба, муаммолар, ривожланиш ва ўрганиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2020 йил 25 июндаги 3/1255-1322-сон маълумотномаси). Натижалар ХХ асрнинг дастлабки ўн йилликларида Ўзбекистонда бадиий таълимнинг қарор топиши ва ривожланиши тарихи, совет ҳокимиятининг бадиий таълим соҳасидаги сиёсати, бадиий идораларининг ижтимоий муаммоларини ёритиб беришга асос бўлган;
совет ҳокимияти “моддий рағбатлантириш эвазига рассомлар ва бадиий таълим ходимларининг ғоявий садоқати ва тузумга мафкуравий жиҳатдан ҳизмат қилишига эришган”лиги борасида фандаги мавжуд назарий хулосаларнинг ҳаётий ҳақиқатга тўғри келмаслиги, ҳукуматга “вафодорлик” тўғридан-тўғри босим ўтказиш, ўта қийин шароитлар ҳамда бўйсунмаганларни намойишкорона қатағон қилиш чоралари орқали таъминланганлигини очиб беришга қаратилган ҳужжатли далиллар ҳамда илмий хулосалардан Тарих институтида 2017-2018 йилларда бажарилган ОТ-А1-125 “Ўзбекистон тарихининг манбашунослиги ва тарихшунослиги: назарияси, шаклланиши ва ривожланиши (қадимги даврдан ҳозиргача) мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2020 йил 25 июндаги 3/1255-1322-сон маълумотномаси). Натижалар Ўзбекистон тасвирий санъат тарихини янада чуқурроқ ўрганиш, унинг мазмун-моҳиятини чуқурроқ очиб беришга, халқимиз миллий мероси ва маданий қадриятларини асраб-авайлашни тарғиб этишга хизмат қилган.