Ражапова Мадина Фаридуновнанинг
фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Интеллектуал маҳсулот ва хизматлар бозорида электрон тижоратдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш”,08.00.14 – Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Iqt403.
Илмий раҳбар: Махмудов Носир Махмудович,иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти, DSc 29/30.12.2019.I.92.01.
Расмий оппонентлар: Қўчқаров Тоҳир Сафарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Умаров Омонулло Саидаминович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади интеллектуал маҳсулотлар ва хизматлар бозорида электрон тижоратдан фойдаланиш самарадорлигини оширишни такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш мақсадида «xarid.uzex.uz» платформасига илк бор ягона «clearing» тизимини жорий қилиш орқали давлат харидлари электрон тизимидан фойдаланиш механизми ишлаб чиқилган;
интеллектуал маҳсулот ва хизматлар бозорида «Интеллектуал маҳсулот ва хизматларни сотиш учун электрон тижорат дастури»ни кенг қўллаш орқали олий таълим муассасаларининг Илмий–инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлимининг ташкилий тузилмаси такомиллаштирилган;
электрон тижорат самарадорлигини баҳолашнинг «иқтисодий самарадорлик», «ташкилий самарадорлик» ва «маркетинг самарадорлиги» кўрсаткичларини ҳисоблаш усуллари орқали xarid.uzex.uz иштирокчиларини баҳолаш тизими ишлаб чиқилган; 〖ИС〗_эт=Д_эт/Х_эт , 〖ТС〗_эт=F_эт/F_м ,М_эт=C/V.
интеллектуал маҳсулот ва хизматлар бозори субъектлари ўртасида илк бор «электрон тўлов тизимларини интеграллаштириш» провайдерлари орқали «ima.uz» порталига интерактив хизматлар кўрсатувчи бўлим фаолияти такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Интеллектуал маҳсулотлар ва хизматлар бозорида электрон тижоратдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш юзасидан ишлаб чиқилган илмий-услубий ва амалий таклифлар асосида:
илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш мақсадида «xarid.uzex.uz» платформасига илк бор ягона «clearing» тизимини жорий қилиш орқали давлат харидлари электрон тизимидан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш бўйича илмий янгилик “Интеллектуал мулкни ривожлантириш соҳасида Ўзбекистон Республикасининг миллий стратегияси”ни ишлаб чиқишда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли “Товар хом ашё биржалари фаолиятига илғор ахборот технологияларини жорий этиш ва электрон тижорат фаолиятини изчил ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини ижросини таъминлаш мақсадида “ЎзРТХБ” АЖ фаолиятини ривожлантиришнинг ўрта муддатли стратегияси (2020-2023йй)ни ишлаб чиқишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг 2021 йил 11 июндаги 01-12/1624–сон маълумотномаси, «Ўзбекистон Республикаси товар хом-ашё биржаси» акциядорлик жамиятининг 2021 йил 17 июндаги 01–09/1949–сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни жорий этиш натижасида иштирокчилар (етказиб берувчилар)нинг бюджет буюртмачилар ва корпоратив буюртмачилар лотлари бўйича электрон савдоларда қатнашиш учун олдиндан киритилиши талаб этиладиган «закалат пул маблағлари»ни ягона клиринг ҳисобварақларига ўтказишлари орқали бир вақтнинг ўзида давлат харидининг барча платформаларида иштирок этиш имконияти яратилган. Бу билан етказиб берувчиларнинг клиринг ҳисобварақларидаги пул маблағларини бошқариш бўйича мурожаатлар 30% га камайди. Ушбу таклифлар мутахассислар фаолияти жараёнларини самарали ташкил қилиш, илмий-инновацион маҳсулот ҳаракатларини бошқариш, маҳсулот ишлаб чиқарувчидан истеъмолчига етказиб бериш, товар оқимлари ҳаракатини назорат қилиш жараёнлари такомиллаштирилди ва ўтган даврга нисбатан сотиш ҳажми 11,2 %га оширилган;
интеллектуал маҳсулот ва хизматлар бозорида «Интеллектуал маҳсулот ва хизматларни сотиш учун электрон тижорат дастури»ни қўллаш орқали олий таълим муассасаларининг Илмий–инновацион ишланмаларини тижоратлаштириш бўлимининг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш тўғрисидаги илмий янгилик Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети фаолиятида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 22 июлдаги 89–03–2630–сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг жорий этилиши натижасида функционал жиҳатдан иш ҳажми камайишига эришилди ва маълумотларнинг тезкор ҳамда шаффофлиги таъминланди, натижада университетлардаги иқтисодий ҳамкорлик муносабатлари 18,5 фоизга ошган;
электрон тижорат самарадорлигини баҳолашнинг «иқтисодий самарадорлик», «ташкилий самарадорлик» ва «маркетинг самарадорлиги» кўрсаткичларини ҳисоблаш усуллари орқали «xarid.uzex.uz» иштирокчиларини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш тўғрисидаги илмий янгилик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарори ҳамда Интеллектал мулк агентлиги томонидан ишлаб чиқилаётган “Интеллектуал мулкни ривожлантириш соҳасида Ўзбекистон Республикасининг миллий стратегияси”да фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси товар хом-ашё биржаси акциядорлик жамиятининг 2021 йил 17 июндаги 01–09/1949–сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг 2021 йил 11 июндаги 01-12/1624–сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни жорий этилиши натижасида 2020 йил 18 мартдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Товар хомашё биржалари фаолиятига илғор ахборот технологияларини жорий этиш ва электрон тижорат фаолиятини изчил ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 170 – сонли Қарорини ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган "ЎзРТХБ" АЖ фаолиятини ривожлантиришнинг ўрта муддатли стратегияси (2020-2023 йиллар) ва Интеллектал мулк агентлиги томонидан ишлаб чиқилаётган “Интеллектуал мулкни ривожлантириш соҳасида Ўзбекистон Республикасининг миллий стратегияси”да фойдаланилди ҳамда электрон тижорат самарадорлигини баҳолаш имкониятини оширган ҳамда ахборотни қайта ишлашга сарфланган вақтни тежаш орқали 8,0 % самарадорликка эришишни таъминлаган;
интеллектуал маҳсулот ва хизматлар бозори субъектлари ўртасида илк бор «электрон тўлов тизимларини интеграллаштириш» провайдерлари орқали «ima.uz» порталига интерактив хизматлар кўрсатувчи бўлим фаолиятини такомиллаштириш бўйича илмий янгилик “Интеллектуал мулкни ривожлантириш соҳасида Ўзбекистон Республикасининг миллий стратегияси”ни ишлаб чиқишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг 2021 йил 11 июндаги 01-12/1624–сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни жорий этиш натижасида ахборот ресурсларини юритиш ва интерактив давлат хизматлари кўрсатиш фаолиятини ахборот ресурслар базалари такомиллаштирилди ҳамда интеллектуал маҳсулотлар маълумотлар базасига ҳафтасига 7 кун, кунига 24 соат вақт давомида мурожаат этиш имконияти ташкил этилди ва бу Агентликнинг Ахборот технологиялари бўлими фаолияти самарадорлигини 10,0 фоиз оширишга эришилган.