Атамурадов Шерзод Акрамовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Инновацион тадбиркорлик фаолиятини венчур фондлар орқали молиялаштиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш», 08.00.07–«Молия, пул муомаласива кредит» (иқтисодиётфанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/Iqt802.
Илмийраҳбар: Ашурова Насиба Батировна, иқтисодиётфанларидоктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги илмий даражалар берувчи DSc.20/13.05.2020.I.23.01.
Расмийоппонентлар: Хамидулин Михаил Борисович, иқтисодиётфанларидоктори, профессор; Алиев УлуғбекМаннонович, иқтисодиётфанлариномзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инновацион тадбиркорлик фаолиятини венчур фондлари орқали молиялаштиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инновацион лойиҳаларни молиялаштириш тақдим этиладиган имтиёзлар муддатини узайтириш орқали стратегик инвесторларни жалб қилиш жозибадорлигини ошириш зарурлиги илмий асосланган;
инновацион лойиҳалар-стартаплар фаолияти натижаларини тижоратлаштиришга хизмат қилувчи марказларни молиявий рағбатлантириш мақсадида давлат-хусусий шериклик механизмидан кенг фойдаланиш ва улар ташкил этилган пайтдан бошлаб 3-5 йилга солиқ ва йиғимлар тўлашдан озод қилиш таклиф этилган;
инновацион лойиҳаларни узлуксиз молиялаштиришда бирлашган тадбиркорлик субъектлари гуруҳи томонидан венчур фондлари маблағларини шакллантириш орқали корпоратив венчурлаш амалиётини жорий этиш мақсадга мувофиқлиги илмий асосланган;
инновацион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қарорлар қабул қилишда эркин иқтисодий зоналарда «Инновацион лойиҳаларни венчур молиялаштириш модели»дан фойдаланиш зарурлиги илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Инновацион тадбиркорлик фаолиятини венчур фондлар орқали молиялаштиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
инновацион лойиҳаларни молиялаштириш учун имтиёзлар муддатичекланганлиги стратегик инвесторлар учун маҳаллий иқтисодий муҳитжозибадорлигига салбий таъсирини юмшатиш мақсадида тақдим этилган имтиёзлар муддатини узайтириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 июндаги ПФ-5099-сон «Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш Вазирлигининг 2020 йил 30 октябрдаги 04-10/4191-сон маълумотномаси). Натижада, инновация маркази резидентлари 2028 йил 1 январга қадар бўлган муддатга барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни, шунингдек ягона ижтимоий тўловни тўлашдан озод этилган, ходимлар томонидан олинган меҳнатга ҳақининг умумий йиллик даромадлари ҳажмига киритилмаслиги белгиланган;
давлат-хусусий шериклик шартларида инновацион лойиҳалар-стартапларни ишлаб чиқиш, синовдан ўтказиш ва ўзлаштириш, инновацион фаолият натижаларини трансфер қилиш ва тижоратлаштиришни амалга оширувчи инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар марказларини ўз фаолиятини тижорат асосида амалга ошириши ва ташкил этилган пайтдан бошлаб муайян муддатга солиқ ва йиғимлар тўлашдан озод этиш орқали молиявий рағбатлантириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 майдаги ПҚ-3697-сон «Фаол тадбиркорлик ва инновацион фаолиятни ривожлантириш учун шарт-шароитларни яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш Вазирлигининг 2020 йил 30 октябрдаги 04-10/4191-сон маълумотномаси). Натижада, қайд этилган йўналишдаги марказлар ўз фаолиятини тижорат асосида амалга ошириши ва ташкил этилган пайтдан бошлаб 5 йил муддатга барча турдаги солиқларни тўлашдан озод этилган;
эркин иқтисодий зоналарга тадбиркорлик субъектлари томонидан инвестиция киритилишини назарда тутувчи инновацион лойиҳаларини бирламчи танлаб олиш ва баҳолаш мезонлари асосида қарор қабул қилишнинг «Инновацион лойиҳаларни венчур молиялаштириш модели» таклифи «Навоий» иқтисодий зонасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш Вазирлигининг 2020 йил 30 октябрдаги 04-10/4191-сон ва «Навоий» иқтисодий зонаси дирекциясининг 2020 йил 22 октябрдаги 01/686-сон маълумотномалари). Бунинг натижасида, 2020 йил 3-чорак якунлари бўйича 21 та эркин иқтисодий зона резидентлари фаолиятига фойдаланилган.
инновацион лойиҳалар узлуксиз молиялаштиришга эришиш мақсадида муайян соҳадаги тадбиркорлик субъектлари гуруҳи ўз маблағлари ҳисобидан венчур фондларни шакллантириш ва салоҳиятли лойиҳаларга фонд маблағларини йўналтириш таклифи «Навоий» иқтисодий зонасида фаолият олиб бораётган инновацион тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш Вазирлигининг 2020 йил 30 октябрдаги 04-10/4191-сон ва «Навоий» иқтисодий зонаси дирекциясининг 2020 йил 22 октябрдаги 01/686-сон маълумотномалари). Бунинг натижасида, 2019 йилда 5 та лойиҳага 11,2 млн.доллар, 2020 йил 3-чорак якунлари бўйича 7 та лойиҳага 14,83 млн.доллар миқдорида маблағлар йўналтирилишига эришилган.