Ташкенов Элёрбек Маматқодировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қайталанувчи церебрал вазоконстриктив синдроми, диагностика ва даволаш йўлларини такомиллаштириш», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Tib570.
Илмий раҳбар: Рахимбоева Гулнора Саттаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, DSc.27.06.2017.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Маджидова Яқутхон Набиевна тиббиёт фанлари доктори, профессор; Санаева Матлюба Жахонкуловна тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: С.Д.Асфендияров номидаги Қозоғистон миллий тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: клиник-неврологик кўрсаткичлар ва нейровизуализацион текширув усуллари маълумотларига, нейропсихологик ўзгаришларга таяниб, ҚЦВС эрта ташхислаш ва қиёсий ташхислаш алгоритмини ишлаб чиқиш ва даволашнинг йўлларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор қайталанувчи церебрал вазоконстриктив синдроми ва унинг асоратлари ривожланишида симпатик нерв системаси устунлиги билан вегетатив регуляциясининг турғун бузилиши аниқланган;
мигрень ва зўриқишдаги бош оғриғи билан бирга қайталанувчи церебрал вазоконстриктив синдромини ташхислаш хамда қиёсий ташхислаш кетма-кетлиги оптималлаштирилган;
илк бор ҚЦВС билан хасталанган беморларнинг меҳнат қобилиятини тиклаш учун даволаш курсларининг ҳажми ва муддати ишлаб чиқилган, шунингдек мехнат қобиляти кўрсаткичлари баҳоланган;
қайталанувчи церебрал вазоконстриктив синдроми ва унинг асоратларини даволаш касалликнинг клинико-нейровизуолизацион хусусиятининг оғирлик даражасига кўра кальций антогонистини тавсия қилиш билан такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
кайталанувчи церебрал вазоқонстриктив синдромини эрта аниқлашга қаратилган янги ёндашувларни ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бирламчи ва иккиламчи бош оғриқлар дифференциал ташхисоти бўйича олинган илмий натижалар асосида «Бирламчи ва иккиламчи бош оғриқлар дифференциал диагностик алгоритмининг оптимизациялаш усуллари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 1 июндаги 8н–д/131-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома беморларнинг бирламчи ва иккиламчи бош оғриқларни бош оғриқларни дифференциал диагностикасида сифатини ва аниқлигини оширди, шифохонада ётиш кунларини камайтириш имконини берган;
қайталанувчи церебрал вазоқонстроиктив синдромини ташхислаш ва даволаш самарадорлигини ошириш борасида олинган илмий тадқиқотлар натижалари соғлиқни сақлаш амалиѐтига, жумладан, Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 3-сонли поликлиника амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 10-март 8н–з/48-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари қайтарилувчи церебрал вазоконстриктив синдромини барвақт ташхислаш, асоратларини олдини олиш хамда беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.