Адилходжаева Зилола Хайдаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг шикастланиши билан кечувчи Гриншпан-Потекаев синдромини даволашни такомиллаштириш», 14.00.21 – Стоматология, 14.00.11 – Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Tib762.
Илмий рахбар: Ризаев Жасур Алимджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Азизов Баходир Садикович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият курсатаётган муассаса номи, ИК раками: Самарканд давлат тиббиёт институти, DSc.04/05.06.2020 Tib 102.02.
Расмий оппонентлар: Тищенко Андрей Леонидович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия); Зойиров Тулкин Элназарович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Украина давлат олий таълим муассаси «Украина тиббиёт стоматология академияси» (Украина).
Диссертация йуналиши: амалий ахамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: оғиз бўшлиғи шиллиқ пардасини зарарлаган қизил ясси темираткида Гриншпан-Потекаев синдромини даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати кўк нур билан ёритилганда қайтаётган нурланиш рангининг узгаришига асосланиб хужайра атипизмига бахо бериш йули орқали қизил ясси темиратки онкологик эхтиеткорлик аҳамияти асосланган;
оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини шикастланиши билан кечувчи Гриншпан-Потекаев синдромини патологик жараёнларни аутофлуоресценция йули орқали башоратлаш ва патогентик даволаш асосланган;
илк марта Гриншпан-Потекаев синдромига чалинган беморлар қонини лазер нурлантиришдан иборат умумий патогенетик даволаш усули «Laznik-Vlok» аппарати ёрдамида қонга фотобиологик таъсир ўтказишнинг ноёб ноинвазив усули исботланган;
илк бор оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати юзасига дори малхамларини бирикиш хусусиятини купайтирувчи дори воситаларини қўллаб, махаллий яллиғланишга қарши жараёнларини фаоллаштирилиб, Гриншпан-Потекаев синдромини мажмуавий даволашнинг юқори самарадорлиги клиник-лаборатор текширувлар кетма-кетлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини шикастланиши билан кечувчи Гриншпан-Потекаев синдромини даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Гриншпан-Потекаев синдромини даволаш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Гриншпан-Потекаев синдромини даволашни мақбуллаштириш» услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 24 ноябрдаги 8н–д/190–сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга қўлланилиши натижасида оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг саратон олди касалликларини ташхислашда дисперс нур сочиб турувчи заррачаларнинг ўрни ва аҳамиятини асослаш ва беморлар ҳаёт сифати даражасини ошириш ва саломатлик ҳолатини тиклаш имконини берган;
Гриншпан-Потекаев синдромини ташхислаш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Гриншпан-Потекаев синдромини ташхислаш мезонлари» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 24 ноябрдаги 8н–д/190–сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга қўлланилиши натижасида оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг саратон олди касалликларини клиник ва цитологик мезонларга асосланиб, оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати саратонолди касалликларини ташхислшга имкон берган;
оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини шикастланиши билан кечувчи Гриншпан-Потекаев синдромини даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент давлат стоматология институти шифохонаси ҳамда 4-сонли стоматологик оилавий шифохонасининг клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 27 майдаги 08.04/4267-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши асосий гуруҳда ремиссия давомийлиги 95,83% ҳолатда 4,5 ± 0,09 ойни ва 6 ойлик даволанишдан кейин 4,16% ойни, қандли диабет ва хафақон билан бирга учрайдиган ҚЯТнинг эрозив-ярали шакли касалликнинг типик шаклига айланган, дастлабки кўрсаткич билан таққослаганда, асосий гуруҳдаги беморларда ремиссия 1,98 мартага, таққослаш гуруҳидаги беморларда эса ремиссия дастлабки даражадан 1,25 мартагача узайтириш имконини берган.