Айдарова Наргиза Пулатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Дерматореспиратор синдромли бронхиал астмага чалинган беморларда ташхислаш ва даволаш усулларини такомиллаштириш», 14.00.36 – Аллергология ва иммунология (тиббиёт фанлари)..
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Tib1591.
Илмий раҳбар: Назаров Азадбек Ахмедович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Иммунология ва инсон геномикаси институти, DSc.02/30.12.2019.Tib.50.01.
Расмий оппонентлар: Зиядуллаев Шухрат Худайбердиевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Юлдашов Ильхом Рузиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Дерматореспиратор синдромли бронхиал астмага чалинган беморларда ташхислаш ва даволаш усулларини такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
атопик дерматитли беморларда дерматореспиратор синдром ривожланиши унинг хавф омиллари (наслий мойиллик, атопиянинг илк болалик даврида бошланиши, атопик дерматитнинг аллергик ринит ёки конъюктивит, бронхиал астма билан биргаликда кечиши) учраши даражаси билан беморларда маиший ва ўсимлик гуллари чангига поливалент сенсибилизациясига тўғри пропорционал боғлиқлиги исботланган;
илк бор АтД+АРга чалинган беморларда ўсимлик гуллари чангига моновалент сенсибилизация, АтД+БА ва АтД+АР+БА гурухидаги беморларда моновалент ва поливалент сенсибилизация хамда барча кузатилган беморларда озиқ-овқат аллергенларига кесишувчи сенсибилизация ривожланиши исботланган;
атопик дерматитли беморларда яллиғланишга хос (ИФН-γ) цитокин миқдорининг яллиғланишга қарши (ИЛ-4+ИЛ-10) цитокинлар миқдорига нисбатининг (СИ) юқори кўрсаткичлари касаллик (АтД+АР, АтД+БА, АтД+АР+БА) гурухларига бронхиал астма қўшилишига боғлиқ холда кескин пасайиши аниқланган;
дерматореспиратор синдромли атопик дерматитли беморларда бронхиал астма қўшилганида барча спирометрик (ЖЕЛ, ОФВ1, ПФМ, МОС50 ва МОС25) кўрсаткичлар касалликдаги бронхлар қаршилиги ортиши ва барча нафас хажмларининг камайиши хисобига нафас йўлларида обструкция ривожланишига боғлиқ пропорционал пасайиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Дерматореспиратор синдромли бронхиал астма билан касалланган беморларни даволаш ва профилактикасини мукаммаллаштириш усуллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
атопик маршнинг эрта аниклаш ва даво усулларини такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Атопик дерматитдан бронхиал астмагача (дерматореспиратор синдром ва атопик марш: ташхислаш, клиник кечиши, даволаш ва профилактика)» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 29 январдаги 8н-д/43-сонли маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши беморларда касалликни эрта аниқлаш, ўз вақтида даволаш усулини қўллаш орқали касаллик ривожланиши ва келиб чиқадиган асоратларини олдини олишга хизмат қилган;
дерматореспиратор синдромли бронхиал астмага чалинган беморларда ташхислаш, даво ва профилактика усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси амалий фаолиятига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 25 майдаги 08-04/4764-сонли маълумотномаси). Илмий натижаларнинг клиник амалиётга жорий этилиши касалликни эрта ташхислаш, даволаш тактикасини такомиллаштириш, касаллик асоратларини камайтириш, тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш хисобига касалхонада даволаниш давомийлигини қисқартиришга имкон яратган.