Sayt test rejimida ishlamoqda

Дустбабаева Назифа Дамировананинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, иҳтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  «Аллергик ринитга чалинган беморларда кесишувчи сезувчанлик аспектлари ва даво усулларини такомиллаштириш», 14.00.36 – Аллергология ва иммунология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Tib1593.
Илмий раҳбар: Назаров Азадбек Ахмедович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Иммунология ва инсон геномикаси институти, DSc.02/30.12.2019.Tib.50.01.
Расмий оппонентлар: Рузибакиева Малика Руслановна, тиббиёт фанлари доктори; Убайдуллаева Наима Набихановна, тиббиёт фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Аллергик ринитга чалинган беморларда кесишувчи сезувчанлик жиҳатлари ва даво усулларини такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек популяциясида аллергик ринит ва озиқ-овқат аллергиялари билан кесишувчи сезувчанлик бўлганида касаллик кечиши ва асоратлари ривожланиши иммун тизим цитокинлари (IL-13, IL-17A) миқдори кўрсаткичлари ортишига тўғри пропорционал боғлиқлиги аниқланган;
илк бор ўзбек миллатига хос аҳолида аллергик ринит хамда унинг  озиқ-овқат косенсибилизацияси билан бирга келганида IL-17А rs2275913, цитохром Р-450 1A1 (CYP1A1 (*2C I462V (A>G)) ва Р-450 3A4 (CYP3A4 (*1B A>G)) генлар полиморфизми аниқланган, IL-17А генининг салбий  А аллели ва  А/А+G/A генотиплари ушбу патологияга мойиллик ривожланиши билан боғлиқлиги исботланган; 
илк бор ўзбек популяциясида IL-17A rs2275913 генининг полиморф локусининг А аллели ва А/А+G/A генотиплари оғиз аллергияси синдроми (ОАС) билан узвий боғлиқ аллергик ринит ривожланиш хавфининг генетик омили эканлиги исботланган;
илк бор аллергик ринит ва озиқ-овқат аллергиялари билан кесишувчи сезувчанлик бўлганида Н1-гистамин рецепторлари блокаторлари (дезлоратадин) IL-17A (rs2275913) генининг  А/А+G/A аллел вариантларида G/G вариантига нисбатан кучлироқ таъсири исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Аллергик ринитга чалинган беморларда кесишувчи сезувчанлик жиҳатлари ва даво усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
аллергик ринитли беморларда озиқ-овқатларга кесишувчи сезувчанлик аниқлаш бўйича тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Аллергик ринитни олиб бориш алгоритми» номли услубий тавсияномаси  тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 29 январдаги 8н-д/44-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши беморларда касаллик ривожланиш хавфи ва озиқ-овқат косенсибилизацияси билан боғлиқ бўлган аллергик ринит оғирлигини эрта ташҳислаш ва ҳаёт сифатини оширишга  хизмат қилган;
аллергик ринитга чалинган беморларда озиқ-овқат косенсибилизацияси билан боғлиқ аллергик ринит жиҳатлари ва даво усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиетига, жумладан, Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Қорақалпоғистон Республикаси болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази  амалий фаолиятига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 27 майдаги 08-04/4769-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг клиник амалиётга жорий этилиши касалликни эрта ташхислаш, даволаш тактикасини такомиллаштириш, касаллик асоратларини камайтириш, тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш, касалхонада даволаниш давомийлигини қисқартириш хамда ногиронликни камайтиришга имкон яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish