Sayt test rejimida ishlamoqda

Борасулов Акмал Мирайимовичнинг
диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бодрингнинг комплекс қимматли хўжалик белгиларига эга нав ва F1 дурагайлар селекциясида янги гермоплазмадан фойдаланиш», 06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Qx369.
Илмий раҳбар: Мавлянова Равза Фазлетдиновна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, PhD.05/27.02.2020.Qx.42.02.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган: бодрингнинг “Ифор” нави (NAP 00285). Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг 2021 йил 22 февралдаги 01-01/379-сон хулосаси.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бодрингнинг янги гермоплазмаси асосида ун шудринг ва сохта ун шудринг касалликларига чидамли, оналик гуллари кўп, мева сифати яхши ҳамда юқори ҳосилдор нав ва F1 дурагайини яратиш ҳамда ишлаб чиқаришга жорий этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор бодрингнинг янги гермоплазмаси маҳаллий Ўзбекистон 740 нави билан чатиштирилган ва улар асосида 19 та дурагай комбинациялар олинган;
дурагай комбинацияларнинг биологик хусусиятлари ва морфологик белгиллари, оналик гуллари сони, ҳосилдорлик элементлари, маҳсулдорлиги, ун шудринг ва сохта ун шудринг касалликларига чидамлилиги ўрганилган ҳамда комплекс қимматли хўжалик белгиларига эга истиқболли тизмалар ажратилган;
истиқболли тизмаларни кўп марта ўз-ўзига чатиштириш (инцухт) усули билан ва якка танловлар асосида янги “Ифор” нави яратилган;
кўп марта ўз-ўзига чатиштирилган (инцухт) истиқболли тизмалар диаллель усулида чатиштирилган ва энг юқори ўзига хос комбинацион қобилиятига эга дурагай комбинация асосида янги “Ғалаба” F1 дурагайи яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бодрингнинг комплекс қимматли хўжалик белгиларига эга нав ва F1 дурагайлар селекциясида янги гермоплазмадан фойдаланиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида:
бодрингнинг комплекс қимматли хўжалик белгиларига эга янги “Ифор” навига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал Мулк Агентлиги томонидан NАР 00285 (30.10.2020 й.) рақамли патент олинган ҳамда ушбу нав 2020 йил конкурс синов натижалари ва эксперт комиссияси ҳулосасига асосан, Республика бўйича экиш учун қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрига киритилган (Қишлоқ Хўжалиги Вазирлигининг 2020 йил 25 декабрдаги 02/029-4611-сон маълумотномаси). Натижада 75% ўсимликларда фақат оналик гуллар пайдо бўлган ва ун шудринг, сохта ун шудринг касалликларига чидамлилиги 80-85 % ни ташкил қилган;
бодрингнинг янги “Ифор” нави Қашқадарё вилоятида 5,1 гектар, Наманган вилоятида 2,4 гектар, Сурхондарё вилоятида 47,2 гектар, Андижон вилоятида 102,4 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ Хўжалиги Вазирлигининг 2020 йил 25 декабрдаги 02/029-4611 - сон маълумотномаси). Натижада мавжуд навларга нисбатан 34,4-47,2 ц/га қўшимча ҳосил олишга эришилган, рентабеллик даражаси 31-38 фоизни ташкил этган;
кўп марта ўз-ўзига чатиштирилган (инцухт) тизмаларни диаллель усулида чатиштириш орқали “Ғалаба” F1 дурагайи яратилиб, Интеллектуал Мулк Агентлигига талабнома топширилган (Қишлоқ Хўжалиги Вазирлигининг 2020 йил 25 декабрдаги 02/029-4611-сон маълумотномаси). Натижада бодрингнинг чет элдан келтириладиган дурагай уруғлари ўрнида маҳаллий дурагайдан фойдаланиш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish