Sayt test rejimida ishlamoqda

Юнусова Зарина Серверовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аллергодерматозлар билан хасталанган беморларда оппортунистик инфекцияларнинг клиник-иммунологик характеристикаси ва оптимал маҳаллий даволаш усуллари», 14.00.11 – Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Tib476.
Илмий раҳбар: Мавлянова Шахноза Закировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий амалий тиббиёт марказида.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Арифов Саидкасим Сайдазимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ваисов Адхам Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматология институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: терининг аллергик касалликлари бўлган беморларнинг терисида оппортунистик инфекцияларнинг ривожланишини клиник-микробиологик ва молекуляр-генетик хусусиятларини аниқлаш ва оптимал ташқи даволаш такомиллашган усулини ишлаб чиқишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
терининг аллергик касалликлари сурункали кечган беморларда оппортунистик инфекцияларнинг персистент шакллари 37,2% ҳолатда st. aureus генотиплари асосида исботланган;
АлД беморларида оппортунистик инфекциянинг персистент шакллари қўзғатувчилари орасида 65,4% ҳолатда метилциллинрезистент стафилококк (MRSA), 25% ҳолатда токсик зарба синдроми токсини Tsst ва 1,9% ҳолатда Пантона-Валлентайна –Luk-433 лейкоцидини генотиплари ташкил этгани ҳамда 27,1% ҳолатда метилциллинрезистент стафилококк (mecA) ва токсик зарба синдроми токсини(Tsst) генотиплари контаминацияси аниқланган;
MRSA ва Tsst генотиплари келтириб чиқарадиган оппортунистик инфекцияли аллергик тери касалликларининг клиник кечиши қайталанувчи ҳусусиятга эга бўлиши ва 70,2% ҳолларда ташқи даволашга резистентлиги исботланган;
оппортунистик инфекцияли терининг аллергик касалликлари кузатилган беморларида цитокин статусининг функционал фаолиятида яллиғланиш цитокини ИЛ-6 концентрациясининг 4,8 мартага ва умумий иммуноглобулин IgE ни 1,9 мартага ошган, яллиғланишга қарши цитокин ИЛ-10 ни 1,1 мартага камайган, бу эса st. aureus – MRSA шартли-патоген микроорганизми генотипининг персистентланишини хронизацияси исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Аллергодерматозлар билан хастланган беморларга ташҳис қўйиш, уни даволаш ва профилактик усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
аллергодерматозларнинг оғирлик даражасини клиник-иммунологик ташҳислаш усули, касалликни ташқи терапия усуллари ёрдамида даволашнинг янги усулини такомиллаштириш асосида ишлаб чиқилган “Аллергодерматитларда тери оппортунистик инфекцияларининг ташқи терапия усуллари” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 5 ноябридаги 8н–р/463-сон маълумотномаси). Ташқи терапия мазкур усулининг жорий этилиши симптомлар шкаласининг дерматологик индекси (СШДИ) ва зарарланган ўчоқларда шартли-патоген микроорганизмлар колонизацияси даражасини камайтириш имконини берган;
аллергодерматозлари бўлган беморларда оппортунистик инфекцияларнинг клиник-иммунологик тавсифини ўрганиш ва ташқи терапиянинг оптимал усуллари бўйича аллергодерматитларда тери инфекцияларини даволаш ва ташхислашнинг ишлаб чиқилган усуллари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Республика дерматовенерология ва косметология ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази, Наманган вилоят тери-таносил диспансери ва МЧЖ “Эмбриосервис” хусусий клиникасининг клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 5 декабридаги 8н–д/296-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг клиник амалиётига жорий этилиши тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш, ташҳислаш ва даволашнинг янги усулларини қўллаш орқали беморлар ҳаёт сифатини яхшиланиши, терапевтик самарадорликнинг 62,8% га ошириш, амбулатор ва стационар даволаш давомийлигини қисқартириш ҳисобига иқтисодий самарадорликни ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish