Артикова Магина Акмаловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда иккиламчи оксалатли нефропатиянинг клиник-функционал характеристикаси», 14.00.09 – Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1. PhD/Tib557.
Илмий раҳбар: Шарипов Алишер Мирхамидович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Шамансурова Эльмира Амануллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шамсиев Фазлитдин Сайфутдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда иккиламчи оксалат нефропатиясини эрта ташҳислаш мезонларини ишлаб чиқиш, клиник-функционал хусусиятлари ва хавф омилларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болаларда иккиламчи оксалатли нефропатия келиб чиқишида сунъий озиқлантириш ҳамда антибактериал даволаш ичак микробиотасида лакто- ва бифидобактериялар миқдорининг камайтиришига таъсир этувчи, оксалат абсорбциясини кучайтирувчи хавф омиллари эканлиги исботланган;
болаларда иккиламчи оксалатли нефропатиянинг ошқозон-ичак трактининг ўткир гастрит, ўткир диарея, ичак диспепсияси касалликларининг оқибатида келиб чиқиши асосланган;
буйракларда оксалатли кристаллуриянинг нефропатияга ўтиши, тубулоинтерстициал зарарланиши белгиси бўлган микроальбуминурия, лейкоцитурия, гиперстеинурия ва микролитиаз меркерлари ҳисобланувчи Тамма-Хорсфалл оқсилини аниқлаш орқали эрта ташҳислаш усули ишлаб чиқилган;
иккиламчи нефропатияда полимер занжирли реакцияси ёрдамида лакто ва бифидобактериялар колониясининг кескин камайиб кетиши, Oxalobacter formigenes бактериясининг манфий натижа бериши, касалликнинг энтерал шаклига олиб келувчи гипероксалурия ҳолатларида ичак микробиотининг аҳамияти юқори эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Болаларда иккиламчи оксалатли нефропатиянинг клиник-функционал тавсифини баҳолаш бўйича олинган натижалар асосида:
болаларда учрайдиган иккиламчи нефропатияни самарали ташҳислаш ва даволаш алгоритмларидан фойдаланиш орқали амалга оширилган илмий натижалар асосида «Болаларда иккиламчи оксалатли нефропатиясининг даволаш ва ташхислаш алгоритмлари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 5 июлдаги 8н-р/292-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома иккиламчи оксалатли нефропатияси бўлган болаларда касалликни эрта ташҳислаш, даволаш самарадорлигини ошириш, беморларнинг шифохонада бўлиш вақтини қисқартириш билан биргаликда касалликнинг асоратларини камайтириш имконини берган;
болаларда иккиламчи оксалатли нефропатиянинг клиник-функционал кечиш хусусиятларига асосланган ҳолда ташҳислаш ва даволаш тартибини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Aндижон вилоят болалар шифохонаси, Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли марказининг клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 4 мартдаги 8н-з/43-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижалари клиник амалиётга жорий қилиниши орқали иккиламчи оксалатли нефропатияси билан касалланган болаларда сийдик айириш тизими зарарланиши нохуш оқибатларини эрта баҳолаш, тубулоинтерстициал нефрит, сийдик чиқариш тизими инфекцияси, уро- ва нефролитиаз, буйракнинг сурункали касалликлари каби асоратлар сонининг ҳамда касаллик оқибатлари билан боғлиқ ногиронлик даражасини камайтириш имконини берган.