Эшонкулова Нуржахон Абдужабборовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бахт-саодат феномени ва унинг ижтимоий-антропологик моҳияти», 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Fal.176.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.F.72.08.
Илмий раҳбар: Рўзиева Рухсора Ходиевна, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Расмий оппонентлар: Назаров Қиём Нормерзаевич, фалсафа фанлари доктори, профессор; Самадов Ахтамқул Рафиқович, фалсафа фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бахт феноменининг инсон ва жамият, шахс ва социум муносабатларидаги ўрнини социоантропологик нуқтаи назардан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“бахт-саодат” тушунчаси инсон ҳаётига мазмун бахш этувчи, ижтимоий борлиқдан маъно излаб руҳий хотиржамликка, таълимга, вақтдан унумли фойдаланишга, маданий хилма-хиллик ва барқарорликка, ҳаётдан қониқишга ундовчи ижтимоий-антропологик феномен эканлиги фалсафий жиҳатдан асосланган;
шарқона эвдемониясидаги жамоавийлик, оилапарварлик, альтуризм, инсонпарварликка хос ижтимоий бирлик, аҳиллик, иноқлик, меҳр-муҳаббат каби анъаналарнинг инсон бахтиёрлигига позитив таъсири бахт-саодатга оид назарияларнинг қиёсий таҳлили воситасида очиб берилган;
баркамол авлод концепциясининг эвдемоник ва социоантропологик аҳамияти янги Ўзбекистоннинг стратегик мақсади ва давр характеридаги халқ розилигига эришиш, ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини шакллантириш, меҳр-оқибат, шукроналик, ижтимоий ҳамкорлик каби миллий ва умуминсоний қадриятларни янада кучайтириш билан белгиланиши исботланган;
бахтиёрлик индексига оид иқтисодий барқарорлик, коррупция даражаси, ижтимоий таъминот, шахс эркинлиги, соғлиқни сақлаш, танлов эркинлиги, сахийлик, ялпи ички маҳсулот миқдори ва умр кўриш узоқлигига оид кўрсаткичларнинг замонавий ижтимоий-антропологик меъёрлари такомил-лаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бахт-саодат феномени ва унинг ижтимоий-антропологик моҳиятини ижтимоий-фалсафий таҳлил қилиш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
шарқона эвдемониясидаги жамоавийлик, оилапарварлик, альтуризм, инсонпарварликка хос ижтимоийлик анъаналар (ижтимоий бирлик, аҳиллик, иноқлик, меҳр-муҳаббат)нинг инсон бахтиёрлигига позитив таъсирига оид илмий хулосалардан “Миллий ғоя тарихи ва назарияси” номли дарсликнинг “Миллий ғоянинг шаклланиш тарихи, унинг намоён бўлиш хусусиятлари” деб номланувчи 2-бобига тегишли “Авесто – миллий ғоя шаклланишидаги муҳим манба” номли, “Ўрта асрларда ғоявий қарашлар тарихи ва хусусиятлари”, “Миллий ғояда инсон – энг олий қадрият” деб номланувчи, 8-бобининг “Ўзбекистоннинг мустақил тараққиёти жараёнида инсонпарварлик ғояларининг такомиллашув жараёни, унда авлодлараро ворислик ва янгиланишнинг намоён бўлиши” деган мавзуларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 29 июндаги 89-03-2321-сон маълумотномаси). Натижада, шарқона бахт-саодат феномени ҳақидаги фалсафий қарашларнинг умумий таҳлили бўйича илмий хулосалар жамиятимиз маънавий тараққиётининг назарий концептуал асосларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
баркамол авлод концепциясининг эвдемоник ва социоантропологик аҳамияти янги Ўзбекистоннинг стратегик мақсади ва давр характеридаги: халқ розилигига эришиш; ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини шакллантириш; меҳр-оқибат; шукроналик; ижтимоий ҳамкорлик каби миллий ва умуминсоний қадриятларни янада кучайтириш билан белгиланишига оид хулосалардан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Навоий вилояти Кенгаши фаолиятида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури ҳамда “Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг мазмун-моҳиятини ёшларга тўлақонли етказишда ва уларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга бағишланган тадбирларда, шунингдек, “Тафаккур синовлари”, кўрик танловлари ҳамда Олий таълим муассасалари талаба ёшлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” давра суҳбатларини ташкил этиш режаси ва сценарийсини тайёрлашда самарали фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2020 йил 7 февралдаги 04-13/543-сонли маълумотномаси). Натижада, ёшларнинг Ватанга хизмат қилиш шунчаки шиор эмас, балки шахснинг ҳам, халқнинг ҳам фаровон, тинч ва бахт-саодатли яшаши кафолати эканлиги ҳақидаги тушунчаларни янада чуқурроқ англашига эришилган;
бахтиёрлик индексига оид иқтисодий барқарорлик, коррупция даражаси, ижтимоий таъминот, шахс эркинлиги, соғлиқни сақлаш, танлов эркинлиги, сахийлик, ялпи ички маҳсулот миқдори ва умр кўриш узоқлигига оид кўрсаткичларнинг замонавий ижтимоий-антропологик меъёрлари такомиллаштирилишига оид илмий-амалий хулоса ва таклифлардан №ПЗ-20170929280 “Ўзбекистоннинг жадал ривожланиш шароитида ёшларнинг толерантлик дунёқарашини шакллантириш” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 18 мартдаги 89-03-1149-сон маълумотномаси) Натижада, “бахт-саодат” феноменининг жамият ҳаётида акс этиши инсонларнинг толерант дунёқарашига бевосита боғлиқ эканлиги илмий асосланишига хизмат қилган;
“бахт-саодат” тушунчаси инсон ҳаётига мазмун бахш этувчи, ижтимоий борлиқдан маъно излаб, руҳий хотиржамликка, таълим, вақтдан унумли фойдаланишга, маданий хилма-хиллик ва барқарорликка, ҳаётдан қониқишга ундовчи ижтимоий-антропологик феномен эканлигига оид фикр-мулоҳазалардан Навоий вилоят телерадиокомпанияси томонидан тайёрланган “Ташаббус бизда” дастури сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг 2020 йил 3 мартдаги 33-сон маълумотномаси). Натижада, тараққиётнинг янги босқичида баркамол авлод ва бахтли инсонни шакллантириш моҳиятини илмий асосда ўрганиш ва баён қилиш орқали таҳлилий телерадио материаллар тайёрлаш ҳамда уларнинг аҳамияти ошишига хизмат қилган.