Ҳамдамов Ислом Акрамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хожа Аҳрор Валий тасаввуфий меросининг ижтимоий-фалсафий моҳияти”, 09.00.03- Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Fal.308.
Илмий раҳбар: Шодиев Рустам Тоҳирович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.Fil.72.08.
Расмий оппонентлар: Қодирқул Рузматзода,фалсафа фанлари доктори, доцент;Зойиров Эркин Халилович фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хожа Аҳрор тасаввуфий меросидаги ижтимоий-фалсафий ва маънавий-ахлоқий ғояларни очиб бериш ва ёшларни ахлоқий-маънавий тарбиялашга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хожа Аҳрор Валий тасаввуфий меросидаги ижтимоий-фалсафий, маънавий-ахлоқий, диний-ирфоний ва сиёсий қарашлардаги инсоннинг зоҳиран ва ботинан ахлоқли бўлиши, ижтимоий адолат ғояларининг илдизлари бугунги давр ижтимоий қиёфаси ва миллий характери билан боғлиқлиги «Рисолаи Волидия», «Рисолаи Анфоси Нафийса», «Рашҳа», «Руқаъот» каби тарихий манбалар асосида очиб берилган;
Хожа Аҳрор Валийнинг «Рисолаи Волидия» ва «Рисолаи Ҳавравия» асарларидаги онтологик ва антропологик қарашларининг (борлиқ, тана ва руҳнинг ўзаро алоқадорлиги) гуманистик моҳияти ( инсонийлик, хақиқатини англаш, ўз нафсини тийиш, нафсга қарши курашиш), бугунги авлод тарбиясидаги аҳамияти (дунёвий ҳам диний билимларни эгаллаш ва уларга амал қилиш) сабаб ва оқибат, моҳият ва ҳодиса каби фалсафий категориялар воситасида асосланган;
Хожа Аҳрор Валий тасаввуфий меросининг ўрта асрлар фалсафий тафаккур ривожидаги ғоявий етакчилик роли ва нақшбандия-аҳрория тариқатининг халқпарварлик, бирдамлик, бағрикенглик, жўмардлик хусусиятлари «Фақарот ул-орифийн» ва «Рашҳа-ҳикмат» манбалар асосида очиб берилган;
Хожа Аҳрор Валийнинг «Руқаъот»ларида (мактуб) илгари сурилган ижтимоий «муросасозлик» концепцияси жамият тараққиётини таъминлашнинг маслаҳат, келишиш, шериклик, ҳамкорлик, ўзаро яқин қўшничилик тинчликсеварлик тамойиллари билан адекват (мос) эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хожа Аҳрор Валий тасаввуфий меросининг ижтимоий-фалсафий моҳиятини аниқлаш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
Хожа Аҳрор Валий тасаввуфий меросидаги ижтимоий-фалсафий, маънавий-ахлоқий, диний-ирфоний ва сиёсий қарашлардаги инсоннинг зоҳиран ва ботинан ахлоқли бўлиши, ижтимоий адолат ғояларининг илдизлари бугунги давр ижтимоий қиёфаси ва миллий характери билан боғлиқлиги «Рисолаи Волидия», «Рисолаи Анфоси Нафийса», «Рашҳа», «Руқаъот» каби тарихий манбалар орқали асослаб берилганлигига доир хулоса, таклиф ва тавсияларидан «Миллий ғоя тарихи ва назарияси» номли дарсликнинг «Комил инсоннинг шаклланишида миллий ғоянинг ўрни» деб номланувчи 18-бобидаги «Комил инсон, баркамол авлод тушунчалари, уларнинг мазмун-моҳияти», «Комил инсон ва баркамол авлодга хос бўлган фазилатлар, баркамоллик сифатлари ва мезонлари», «Комил инсоннинг шаклланишига таъсир этувчи омиллар, шарт-шароитлар», «Баркамол авлоднинг шаклланиши, унга хос хусусиятлар: янгича тафаккур, фалсафий дунёқараш, маънавий ахлоқий поклик, юксак маънавият» мавзуларини тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 15 июндаги 89/03-2053-сон маълумотномаси). Натижада, хулоса, таклиф ва тавсиялар дарслик мазмунини назарий жиҳатдан такомиллаштиришга хизмат қилган;
Хожа Аҳрор Валийнинг «Рисолаи Волидия» ва «Рисолаи Ҳавравия» асарларидаги онтологик ва антропологик қарашларининг (борлиқ, тана ва руҳнинг ўзаро алоқадорлиги) гуманистик моҳияти ( инсонийлик, хақиқатини англаш, ўз нафсини тийиш, нафсга қарши курашиш), бугунги авлод тарбиясидаги аҳамияти (дунёвий ҳам диний билимларни эгаллаш ва уларга амал қилиш) сабаб ва оқибат, моҳият ва ҳодиса каби фалсафий категориялар воситасида асосланганлигига доир илмий хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом ал-Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази томонидан нашр этилган «Ўрта аср Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси» номли энциклопедиясидаги «Хожа Аҳрор Валий маънавий мероси» мавзусини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом ал-Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказининг 2020 йил 11 июндаги 02-//152-сон маълумотномаси). Натижада, тасаввуф алломалари ҳақидаги илмий хулосалар энциклопедия мазмунини бойитишга хизмат қилган;
Хожа Аҳрор Валий тасаввуфий меросининг ўрта асрлар фалсафий тафаккур ривожидаги ғоявий етакчилик роли ва нақшбандия-аҳрория тариқатининг халқпарварлик, бирдамлик, бағрикенглик, жўмардлик хусусиятлари «Фақарот ул-орифийн» ва «Рашҳа-ҳикмат» манбалар асосида очиб берилганлигига оид таклиф ва тавсияларидан таълим муассасаларида ўқувчиларнинг маънавий-маърифий билимлари ва дунёқарашини юксалтиришга қаратилган «Юртим тарихини ўрганаман» мавзусида маънавий-маърифий тадбир сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 18 августдаги 03//007-700-сон маълумотномаси). Натижада, таклиф ва тавсиялар аҳоли орасида тасаввуф алломалари меросидаги маънавий-ахлоқий, тарбиявий ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
Хожа Аҳрор Валийнинг «Руқаъот»ларида (мактуб) илгари сурилган ижтимоий «муросасозлик» концепцияси жамият тараққиётини таъминлашнинг маслаҳат, келишиш, шериклик, ҳамкорлик, ўзаро яқин қўшничилик тинчликсеварлик тамойиллари билан адекват (мос) эканлигига оид илмий хулоса, таклиф ва тавсияларидан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясида 2019 йил 9 апрель куни эфирга узатилган «Шарқ гавҳари», «Диёр информацион дастури» ҳамда 12 апрель куни эфирга узатилган «Мерос» кўрсатувлари дастури сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2020 йил 27 июлдаги 09-01/231-сон маълумотномаси). Натижада, илмий хулоса, таклиф ва тавсиялартелетомошабинларнинг тасаввуф алломалари ҳақидаги билимларини ва кўрсатувлар мазмунини бойитишга хизмат қилган.