Турдиев Бехруз Собировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда демократик жамият ривожланишида маънавий янгиланишлар стратегияси”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Fal422.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.F.72.08.
Илмий раҳбар: Эргашев Ибодулла, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Саломова Хакима Юсуповна, фалсафа фанлари доктори, доцент; Назаров Насриддин Атақулович, фалсафа фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади демократик жамият ривожида миллий ва умуминсоний қадриятлар алоқадорлиги, барқарор ривожланиш мақсадларининг ўрнини очиб бериш ҳамда маънавий янгиланишлар стратегиясининг йўналишлари ва тамойилларига оид таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
демократик жамият ривожида маънавий янгиланишлар стратегияси инновацион тараққиёт ва миллий менталитет уйғунлигига боғлиқлиги, иқтисодиёт ва маънавиятни ҳамоҳангликда ривожлантириш зарурияти, универсаллик ва мослашувчанлик хусусиятларининг маънавий юксалиш концепциясининг принципини ташкил этиши инкорни инкор воситаси орқали далилланган;
миллий барқарор ривожланиш мақсадларининг сифaтли тaълим, гeндep тeнглик, қaшшoқликни йўқ қилиш, тeнгсизликни қисқapтиpиш, сoғлом турмуш тарзи, тинчлик, aдoлaт вa коррупцияга муросасиз муносабат маънавий тараққиёт стратегиясини такомиллаштириш тамойиллари эканлиги хусусийлик ва умумийлик категориялари воситасида асосланган;
демократик онг ва тафаккурнинг ўзгариши, фуқаролик позицияси ва дахлдорлик ҳиссининг юксалиши асосида “инсон ҳамма нарсанинг ўлчови” деган муҳим ғоя жамият ҳаётига сингиб бориши билан диалектик боғлиқлиги очиб берилган;
БМТнинг инсон капитали, тараққиёти ва барқарор ривожланиш тўғрисидаги концепцияларига мос равишда Ўзбекистонда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг индивидуал қобилиятларини юксалтиришга оид йўналишлари фалсафанинг экзистенциал (ҳамоҳанглик, тўлдирувчанлик) категориялари асосида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда демократик жамият ривожланишида маънавий янгиланишлар стратегияси жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
демократик жамият ривожида маънавий янгиланишлар стратегияси тарихийлик ва замонавийлик, очиқлик ва бағрикенглик, универсаллик ва мослашувчанлик хусусиятларга эга эканлигига доир таклиф ва тавсияларидан 44-20/60-рақамли “Бухоро ҳунармандчилиги дунё нигоҳида” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 4 сентябрдаги 89-03-3076-сон маълумотномаси). Натижада мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий, маданий, маънавий-маърифий соҳадаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, комил инсоннинг шаклланишида касб-ҳунар ва ҳунармандчиликни эгаллашнинг муҳим шарти эканлигини асослашга назарий-методологик манба бўлиб хизмат қилган;
маънавий янгиланишлар жамиятнинг ривожланиш мақсадлари, инновацион тараққиёт, халқимизнинг миллий қадриятлари ва аждодларимиз илмий-маънавий меросига таянишига оид таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарор дастурининг 2 боб, 7-банд ижроси “Жамиятда фаол фуқаролик позициясининг шаклланиши ҳолати, турли соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларнинг аҳоли турмуш тарзига таъсирини ўрганиш мақсадида “Ижтимоий ривожланиш ва дахлдорлик туйғуси” мавзусидаги маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари дастури сценарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 27 августдаги 02/07-731-сон маълумотномаси). Натижада мамлакатимизда 2017-2021 йилларда Ўзбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштиришга қаратилган ҳамда “Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари!” шиори остида улкан бунёдкорлик ва ислоҳотлар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш имконини берган;
демократик онг ва тафаккурнинг ўзгариши, фуқаролик позицияси ва дахлдорлик ҳиссининг юксалиши асосида “инсон ҳамма нарсанинг ўлчови” деган муҳим ғоя жамият ҳаётига сингиб бориши тўғрисидаги таклиф ва хулосалардан Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида эфирга узатилган “Ҳаракатлар стратегияси”, “Ислоҳотлар самараси”, “Кун мавзуси” кўрсатувлари дастур сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2020 йил 10 сентябрдаги 1/228-сон маълумотномаси). Натижада маънавий янгиланишлар жараёнида фуқароларнинг тафаккуридаги ўзгаришлар, демократик жамият ривожланишида инсон омили ва манфаатлари устуворлиги тамойилини англашга имкон яратган;
БМТнинг инсон капитали, тараққиёти ва барқарор ривожланиш тўғрисидаги концепцияларига мос равишда Ўзбекистонда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг индивидуал қобилиятларини юксалтиришга оид йўналишларига оид илмий асосланган хулоса, таклиф-тавсиялардан 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистан ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилояти Кенгаши томонидан ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, миллий ўзликни англаш, Ватанга муҳаббат ва унинг тақдирига дахлдорлик, фидоийлик ҳиссини қарор топтириш ва ривожлантиришга қаратилган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2020 йил 28 августдаги 04-13/2272-сон маълумотномаси). Натижада мамлакатимизда ёшларимиз ўртасида миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқлик, маънавий янгиланишларга дахлдорлик туйғуси сифатларини юксалтиришга хизмат қилган.